Президент томонидан имзоланган қонун билан уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди. Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар эса ижтимоий солиқдан озод қилинади.
Солиқ кодексига киритилган янги қўшимчаларга кўра энди барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди. Шу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.
Қозоғистоннинг Каспи компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди.
ССВ ҳузурида дориларини ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиб бериш имкониятини берувчи Харидлар маркази ташкил этилмоқда. Шифохоналар учун дорилар 15 ойлик талабдан келиб чиқиб сотиб олинади, яроқлилик муддати яқин қолган дориларни харид қилиш тақиқланади.
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда BNEF Tier-1 халқаро рўйхатига кирмайдиган ишлаб чиқарувчилардан қуёш панеллари, инверторлар ва аккумуляторларни олиб киришга тақиқ жорий этилади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 14 иш кунидан 5 иш кунигача қисқартирилади. Фоиз тўловларининг компенсацияланган қисми ошади, субсидия беришнинг ижтимоий мезонлари ҳам ўзгаради.
Хоразмдаги «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автойўли реконструкцияси учун 294 млн доллар маблағ сарфланади. Лойиҳани молиялаштириш учун ЕТТБнинг 238 млн доллар миқдоридаги кредити жалб этилди. Шунингдек, йўл бўйлаб 30 минг туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)дан «яшил» саноатлаштиришда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида яна 3 млн евро миқдорида грант олади.
Октябрь ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди (95,4 минг дона). Сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли пасайган (-43,3 фоиз). Ой давомида иккиламчи бозорда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кам автомобиль сотилди.
1 ноябрдан Ўзбекистонга олиб келинадиган автомобиллар божхонада эмас, балки Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жараён кўп вақт талаб этади, сертификат нархи эса 3,5 баробарга ошди (кейинчалик нарх бироз пасайтирилди). «Газета.uz» техник кўрик ўтказувчи UzTest билан суҳбат қилди.
Давактив «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи «Ўзтемирйўлконтейнер» корхонасининг 35 фоиз улуши сотилганини эълон қилди. Келишув 200 млрд сўмга баҳоланган. Харидор Cotton Logistics бўлди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион ўтказади. Майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Барча тўхташ жойлари бир лот сифатида сотилмоқда.
Октябрь ойида уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кўзатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Иккиламчи бозорда нархлар деярли ўзгармади, уй-жой ижара бозоридаги вазият ҳам барқарорлашди. Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда (1 кв метр учун 6 доллар).
Энергетика вазирлиги ва Masdar (БАА) ўртасида COP29 саммити давомида Учқудуқ туманида 1000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Лойиҳа йилига 3,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
Европага «яшил энергетика йўлаги»нинг қиймати 2 млрд доллардан ортиққа баҳоланмоқда, деди энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов. Унга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон Европа давлатларига 10−15 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қила олади.
Октябрда иккиламчи бозорда Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг нархи пасайишда давом этди, дейилади МҲТИ шарҳида. Spark`нинг ўртача нархи бироз ошди, Cobalt ва Nexia`ники эса деярли ўзгармади. Ўртача ва кўп масофа босиб ўтган Equinox ва BYD Han нархлари мос равишда кескин пасайди.
2024 йил охиригача Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 15 млрд долларгача, 2027 йилга бориб эса 20 млрд долларгача ўсиши мумкин. Юқори даромадли мамлакатлардан ўтказмалар ҳисобига пул оқимлари манбалари янада диверсификация қилиниши кутилмоқда.
Навоий вилоятига ташриф чоғида президентга умумий қиймати 8 млрд долларга баҳоланган ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳа тақдим этилди. Унда нефть, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Аввалроқ, бу каби лойиҳа Сурхондарёда ҳам амалга оширилиши айтилганди.
АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл Дональд Трамп ундан ишдан кетишни талаб қилган тақдирда ҳам бундай қилмаслигини таъкидлади. Пауэлл, шунингдек, журналистларнинг «АҚШ президенти сизни ишдан олиши мумкинми», деган саволига қисқа қилиб «йўқ», деб жавоб берди.
Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси фонида биткоин курси ўсишда давом этмоқда. 11 ноябрь куни криптовалюта курси 81 минг доллардан юқорига кўтарилди. Трамп ўзининг сайлов кампанияси давомида АҚШни «сайёранинг крипто пойтахтига» айлантиришга ваъда берганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг