Иқтисодиёт

Poytaxt савдо маркази қаршисидаги автотураргоҳ ўрнида нима қурилади?
19 май 2020, 17:07

Poytaxt савдо маркази қаршисидаги автотураргоҳ ўрнида нима қурилади?

Чехия компанияси ўзбек таъсисчиси билан биргаликда Тошкентдаги Poytaxt савдо маркази қаршисида жойлашган автотураргоҳ ўрнига 9 қаватли тижорат объектини қуришни режалаштирмоқда. Учта ер ости қаватининг автотураргоҳга ажратилиши, қолган қаватларда савдо объектлари ва идоралар бўлиши кутилмоқда.

ХВЖ 375 млн долларлик имтиёзли кредитни маъқуллади
19 май 2020, 11:33

ХВЖ 375 млн долларлик имтиёзли кредитни маъқуллади

ХВЖ коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 375 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади.

Президент инқирозга қарши янги чораларни тасдиқлади
18 май 2020, 22:56

Президент инқирозга қарши янги чораларни тасдиқлади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра кичик бизнес мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади ва бошқалар.

ОТБ COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга $1,36 млн ажратди
18 май 2020, 18:33

ОТБ COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга $1,36 млн ажратди

Осиё тараққиёт банки коронавирус тарқалишига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий ускуналар ва воситаларни сотиб олиш учун Ўзбекистонга 1,36 миллион доллар миқдорида грант ажратди.

COVID-19 тестини қаерда топшириш мумкин ва нархи қанча?
18 май 2020, 15:53

COVID-19 тестини қаерда топшириш мумкин ва нархи қанча?

Ўзбекистонда ҳаво ва темир йўл алоқалари қисман очилди. Йўловчилар коронавирус йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак. Қаерда тест топшириш мумкин ва нархи қанча? Санитария-эпидемиология агентлиги маълумотлари.

Коронавирус бюджетга қандай таъсир кўрсатди?
18 май 2020, 12:59

Коронавирус бюджетга қандай таъсир кўрсатди?

Молия вазирлиги I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, январь-март ойларида Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни, харажатлари эса 27,7 трлн сўмни ташкил этиб, давлат бюджети профицити 0,8 трлн сўмни ташкил этган. Коронавирус пандемияси иқтисодиётга катта таъсир кўрсатмади.

Долларнинг расмий курси арзонлашди
18 май 2020, 12:15

Долларнинг расмий курси арзонлашди

Долларнинг расмий курли 7,6 сўмга арзонлашди ва 10129 сўм этиб белгиланди. Хорижий валюталар курси ўтган ҳафта кўтарилган эди.

Сирдарёда тошқин оқибатларини бартараф этишга 1,5 трлн сўм ажратилади
16 май 2020, 14:08

Сирдарёда тошқин оқибатларини бартараф этишга 1,5 трлн сўм ажратилади

Сирдарё вилоятидаги сув тошқинида кўрилган зарарлар ҳисоблаб чиқилмоқда. Жумладан, 4351 та хонадон, 19,593 минг га экин майдонлари зарар кўрган, 31,7 минг бошдан зиёд уй ҳайвонлари йўқолган. Ушбу талафот оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилади.

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади
16 май 2020, 02:28 1

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади. Бироқ болалар майдончаси, кинотеатр ва умумий овқатланиш шохобчалари ёпиқлигича қолади.

Марказий банк илк бор турмуш даражаси ҳақида таҳлилий маълумот берди
15 май 2020, 19:05 1

Марказий банк илк бор турмуш даражаси ҳақида таҳлилий маълумот берди

Марказий банк аҳоли ўртасида харажатлар ва даромадлар бўйича сўров ўтказиб, уларга инфляциянинг таъсирини ўрганди. Кам даромадли аҳоли харажатларининг катта қисми озиқ-овқат, кам қисми таълим ва транспорт каби хизматларга сарфланган. Шунингдек, 2019 йилда аҳолининг 38,7 фоизи ойига 2−4 млн сўм даромадга эга бўлган — тўлиқ ҳисобот ва таклифлар.

Қурилиш вазирлиги Land Cruiser автомашинасини танловларсиз сотиб олишни мўлжалламоқда
15 май 2020, 14:59

Қурилиш вазирлиги Land Cruiser автомашинасини танловларсиз сотиб олишни мўлжалламоқда

Қурилиш вазирлиги нархи 1,4 млрд сўмдан бошланадиган Land Cruiser 200 автомашинасини истисно тариқасида танловларсиз сотиб олишни режалаштирмоқда. Молия вазирлиги бу ҳақдаги фармойиш лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.

«Ўзагросуғурта» карантин даврида ва табиий офатлардан кўрилган зарарлар учун 4 млрд сўм тўлаб берди
15 май 2020, 11:00

«Ўзагросуғурта» карантин даврида ва табиий офатлардан кўрилган зарарлар учун 4 млрд сўм тўлаб берди

«Ўзагросуғурта» АЖ карантин вақтида ҳамда табиий офатдан кўрилган зарарлар учун 4 миллиард сўмдан ошиқ тўловларни амалга оширди. Шундан 2,5 миллиарддан ортиқ тўлов Бухородаги кучли шамолдан зарар кўрганларга тўланди.

Жаҳон банки Марказий Осиёга 370 млн доллар ажратди, асосий қисми Ўзбекистонга
14 май 2020, 18:08

Жаҳон банки Марказий Осиёга 370 млн доллар ажратди, асосий қисми Ўзбекистонга

Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш доирасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.

Навоийда Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади
14 май 2020, 16:41

Навоийда Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади

«Навоий» ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эрон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг йиллик қуввати 30 минг донани ташкил этади.

Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчиси бўлди
14 май 2020, 13:18 1

Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчиси бўлди

Ойбек Турсунов Uzcard устав фондидаги 75 фоиз улушга эга бўлди. Олдинроқ бу улуш компания директори Ахрор Махмудовга тегишли эди.

UzAuto Trailer «КАМАЗ» техникаларига акция эълон қилди
14 май 2020, 09:00

UzAuto Trailer «КАМАЗ» техникаларига акция эълон қилди

UzAuto Trailer компанияси 30 фоиздан 60 фоизгача бирламчи бадал билан муддатли тўловга «КАМАЗ» техникаларининг бутун ассортиментини таклиф қилмоқда.

Президент бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди
13 май 2020, 20:53 1

Президент бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди

Кичик бизнес ва фермер хўжаликларига ижтимоий солиқ ставкасининг туширилиши, ер ва мол-мулк солиғидан озод қилиш, божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат бериш, нафақа олувчилар сонини кўпайтириш, Тошкент шаҳрида аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредит бериш тажрибасини жорий этиш ва бошқа чоралар. Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.

Пенсия ва ойликлар нақд пулда берилади
13 май 2020, 20:37

Пенсия ва ойликлар нақд пулда берилади

Аҳоли мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсияларнинг, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.

Самолёт ва поезд қатновлари қисман тикланади
13 май 2020, 20:15

Самолёт ва поезд қатновлари қисман тикланади

Ўзбекистонда Тошкент билан Нукус, Урганч ва Термиз ўртасидаги авиақатновлар, шунингдек, айрим вилоятларда поездлар ҳаракатини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Хизмат кўрсатишга босқичма-босқич рухсат берилади. Шаҳарларда шахсий автомобилда ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлаш масаласи ўрганилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 500 сўмга арзонлаштирди
13 май 2020, 17:05 1

«Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 500 сўмга арзонлаштирди

UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида 15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг