Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади. Солиқлар сони қисқариб, махсус солиқ режимлари бекор қилинмоқда.
Чет эллик сармоядорлар Жиззах вилоятида 1,1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги биимларни имзолади.
Ҳиндистоннинг Minerva world of knowledge компанияси пойтахтнинг Сергели туманида уй-жойлар, янги университет ва бошқа объектлар қурилишига 500 млн долларлик сармоя киритади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Хитойнинг CITIC корпорацияси устав жамғармаси 1 млрд долларга тенг инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитой Давлат тараққиёт банки 500 миллион Хитой юани миқдорида кредит шартномасини имзолади.
НКМК олтин рудаларини қайта ишлаш бўйича янги мажмуани ишга туширди. Янги технологиялар тайёр маҳсулот олиш даражасини 11 фоизга оширади.
«Ипотека-банк» ва «Халқ банки»га ундирилиши тақиқланган тўловлар мавжуд бўлгани, «Давр-банк"ка хизмат кўрсатишда қонунга риоя қилмагани учун жарима санкциялари қўлланилди.
«Инвесторларга палов билан меҳмон қилиш эмас, аниқ қонун ва имкониятлар керак». Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ишламаётган қонунлар, инвестициялар билан боғлиқ муаммоларни санаб ўтди.
Ўзбекистон банклари 21 август куни аҳолига 15 млн доллардан зиёд валюта сотди, уларнинг қарийб 10 млн доллари нақд пул кўринишида.
Давлат банкларига сўм девальвацияси сабабли кредитларини қайтара олмаётган тадбиркорларга шартларни юмшатиш тавсия қилинмоқда. Валютада кредит олган тадбиркорлар учун тўлов жадваллари ва имтиёзли даврлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Банкротлик ва корхоналарни соғломлаштиришнинг санация усули қандай амалга оширилади?
Инфляцияни пасайтириш учун курсни ўзгартирмасдан ушлаб туриш келажакда бугунгидан-да оғирроқ оқибатларга олиб келиши мумкин — Марказий банк раиси сўм алмашув курси пасайганига изоҳ берди.
Молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов сўм курсининг кескин тебранишига барҳам бериш чоралари тўғрисида маълум қилди.
Ўзбекистонда деноминация ўтказиш учун ҳеч қандай эҳтиёж йўқ, дея маълум қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. МБ ушбу жараённи ўтказишни режалаштираётгани йўқ.
Тижорат банклари 20 августдан бошлаб миллий валютага хорижий валютани сота бошлади. Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 9384 сўм ни ташкил этди.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган давлатлар рўйхатига киритиб, вазирлик ва давлат компаниялари харажатлари ҳамда қарзларини шаффофлаштиришни тавсия қилди.
Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ҳужжатда «божхона божи», «божхона декларацияси» ва «тариф билан тартибга солиш чоралари» каби тушунчаларни қўллаш таклиф қилинмоқда.
Ҳукумат қарори билан «Ғиждувон» ЭИЗ Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер участкалари ҳисобига кенгайтирилади.
Осиё тараққиёт банки ва Энергетика вазирлиги ўртасида лойиҳа қиймати 800 млн. долларга тенг фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир битим имзоланди.
Электр энергияси учун «кундузги» ва «тунги» тарифларни етказиб беришдаги муаммолар сабабли жорий этиш мумкин эмас. Бироқ Энергетика вазирлиги бошланғич, камайтирилган ва оширилган тарифларни жорий этиш имкониятларни кўриб чиқмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг