Импорт божхона божларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. «Ноль» божхона божи ставкаси қўлланиладиган товар позициялари улушининг 62,7 фоиздан 40,1 фоизгача камайиши кутилмоқда.
GM Uzbekistan компанияси номи UzAuto Motors`га ўзгартирилди. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар 1 июль куни рўйхатга олинди.
Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бешинчи Boeing 787−8 Dreamliner самолётига эга бўлди. У Сиэтлдан Тошкентга қўнмасдан учиб келди.
Тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100 сўмлик танга ва банкнотларни Марказий банк ҳудудий бошқармаларининг ҳисоб-китоб касса марказларида алмаштириш мумкин.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов нефть-газ соҳаси харидлар тизимида коррупция бўлганини тан олди. Бироқ ҳозирда барчаси шаффоф, деди у.
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Англия ҳуқуқини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасига 45 миллион доллар ажратади.
Жаҳон банки Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаши учун 50 млн доллар миқдорида қарз ажратди.
Хорижий давлатла томонидан Ўзбекистонда етиштирилган анор ва қовун экспортига тақиқ қўйилишига сабаб бўлган ҳашаротларга қарши кенг миқёсда курашилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлик сабаб темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди.
Ҳукумат қарори билан энергия соҳасига Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Йил охирига қадар БААнинг Mubadala компанияси билан Талимаржон иссиқлик электр станциясини хусусийлаштириш бўйича инвестицион битим имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистондан Афғонистонга «ол ва тўла» тамойили бўйича электр энергиясини етказиб беришни кўзда тутувчи шартнома 10 йилга мўлжалланади.
Ўзбекистонга жорий йилнинг олти ойи давомида премиум тоифадаги 600 автомобиль, 20 та электромобиль олиб кирилган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилди.
2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.
Ўзбекистоннинг «Лукойл» билан маҳсулотни бўлиб олиш бўйича келишувидан даромади 3,5 млрд долларни ташкил этди, унинг шартларини ўзгартириш режалаштирилаётгани йўқ, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари.
2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 10,3 фоизга ошиб, 19,1 млрд долларни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг