Словакия ўзбекистонлик кара ҳайдовчиларини ойлик маоши 1200−1500 доллар бўлган ишга таклиф қилмоқда. Номзодлар 45 ёшгача, «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ҳамда рус тилини билиши керак.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Микрокредитбанк», «Бизнесни ривожлантириш банки» ва «Туронбанк»даги 148 нафар ходим 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилаётганини аниқлади. Ходимларга огоҳлантириш хатлари берилмоқда. Аввалроқ агентлик 6 та вазирликда ҳам шундай ҳолатларни аниқланганди.
Ҳукумат фермерлар ва кластерлар томонидан пахта сотиш бўйича шартномалар тузадиган пахта хомашёсининг бошланғич нархларига оид қарорни имзолади. Ҳужжат пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилари орасида саволлар туғдирди. Иқтисодчи ва блогерлар янги қоидалар фермерлар зарарига қабул қилинганини айтмоқда.
Германия темирйўлларида (Deutsche Bahn) ишламоқчи бўлган фуқаролар Ўзбекистоннинг ўзида немис стандартлари асосида германияликлар томонидан касб ва тилга ўқитилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар ишга жойлаштирилади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги тўқимачилик, туризм, яшил иқтисодиёт ва АКТ соҳаларидаги лойиҳаларни грантлар билан қўллаб-қувватлайди. Хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.
23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.
Август ойида енгил электромобиллар бозорида сотувлар ҳажми 1,7 минг донани ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан деярли икки баравар кам. Умумий пасайишнинг 90 фоиздан ортиғи пойтахт улушига тўғри келди, Тошкентда сотувлар 66 фоизга камайди. Умумий автомобиль бозорида йиллик пасайиш давом этмоқда.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ўзбекистон ва Германия темирйўл транспорти, автобуслар учун ҳайдовчиларни, шунингдек, ҳамшираларни тайёрлаб беришга келишиб олгани ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, бу йил Германияга 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшира юборилмоқда, уларнинг иш ҳақи — камида 2200 евро.
17−20 сентябрь кунлари Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2024 ҳафталиги бўлиб ўтади, у жорий йилда майдони икки баравар кўпайган ICT Expo кўргазмаси, қатор конференциялар ва форумлар, танловлар ва бошқа тадбирларни ўз ичига олади. Шаҳарнинг турли бурчакларидан бепул автобуслар қатнайди.
Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди битимлари сони ой давомида 3,5 фоизга, йил давомида эса 20,8 фоизга камайди. Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари икки ойлик пасайишдан кейин ўсишни бошлади. Пойтахтда иккиламчи хонадон нархи ўртача 1 кв метр учун 1128 долларни ташкил қилди.
2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар субсидия ажратилади. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхужа Мавлонов ва АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида битим имзоланди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, юта олмаган яна 177 та ташаббус ғолиб лойиҳалар рўйхатига қўшилди (шу вақтгача 1772 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Уларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.
Августда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,6 фоизгача ўсди, деб хабар берди МБ. Гўшт ва сут, бензин, метан ва пропан, нефть нархлари кескин ошганини айтган респондентларнинг улуши сезиларли даражада ортди. Июлдаги сўровномада нархлар юқорилаши бўйича электр ва газ биринчи ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг ёнилғи ҳамда энергоресурслар нархлари ошишидан хавотирлари кучайди. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича сўровномаси натижаларига кўра, улар, шунингдек, коммунал хизматлар нархининг ўсиши ва валюта курсининг ўзгаришини кутмоқда.
Ўзбекистон ЖСТга кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади. 12 сентябрь куни Бразилия ва Шри-Ланка билан протокол имзоланган бўлса, 13 сентябрь куни Аргентина билан музокаралар якунланди.
Рақобат қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo дилерига қарши иш қўзғатди. Аввалроқ Chevrolet Lacetti эгаси автомобиль харид қилинганидан 5 ой ўтиб, носозлик туфайли ёниб кетгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқарувчига ушбу русумдаги 38 та машинани қайтариб олиш юклатилди.
Марказий банк United Payment Solution тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Сабаби у лицензия олган кундан бошлаб бир йил давомида фаолият юритмаган.
Апрелдан буён пропан биржа нархлари икки баравар — тоннаси деярли 9,3 млн сўмгача ошди, бир литр ёнилғи эса — 4500 дан 6000−7000 сўмгача. Рақобат қўмитаси кутилаётган нарх ошиши ҳақида Энерговазирликни хабардор қилган. «Газета.uz» суюлтирилган табиий газ нархининг ошиши сабабларини тушунишга уринди.
Йил охиригача Yandex Uzbekistan Yandex Go хизматларини ривожлантириш ва янгиларини ишга тушириш учун 33 млн доллардан ортиқ маблағ сарфламоқчи, деди компания раҳбари. Саёҳатлар, овқат буюртма қилиш ва 16 та шаҳарга буюм ҳамда товарларни етказиш бўйича хизматлар қамровини ошириш режа қилинмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг