«Менинг боғим» лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Лойиҳа доирасида аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббуслар молиялаштирилади. Овоз бериш 6 июль 10:00 гача давом этади.
Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, унда қурилиш майдони ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинди. «Росатом» раҳбари биринчи ўринбосарининг ташрифи чоғида АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
Энергетика вазирлиги Статистика агентлигининг май ойида электр ишлаб чиқариш камайиши бўйича маълумотларини изоҳлаб, қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига электр ишлаб чиқаришнинг ўсиши 5,8 фоизни ташкил этганини билдирди. Таъминот камайиши тарифлар ошганидан кейинги «тежамкорлик» билан боғлиқ.
Президент Жиззахдаги BYD Uzbekistan Factory автомобиль заводига ташриф буюрди. Ҳозир у ерда 2 моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилмоқда. 1-босқичда ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг дона, 3-босқичга етиб 500 минг донани ташкил этади. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ортиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда май ойида электр энергияси ишлаб чиқариш кескин пасайди (-58%). Газ қазиб олиш ҳажми ҳам 2020 йил августидан бери янги минимал даражага етди — 3,52 миллиард куб метр.
Президентга чорвачиликни ривожлантиришга доир таклифлар берилди. АҚШ ҳамкорлигида паррандачиликка генетик технологияларни жорий этиш, паррандачилик корхоналарини 5 йилга ер солиғидан озод қилиш, парранда гўшти экспортига рухсат бериш, аҳолини қоракўл қўйи ва эчкилар билан таъминлаш режалаштирилган.
Депутат Дониёр Ғаниев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, биринчи навбатда, мамлакат ўзини ўз ичидаги турли лобби гуруҳларидан ҳимоя қилиши учун кераклигини айтди. «Эркин савдодан ютадиганлар доим ютқазадиганлардан кўп бўлади», — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон фуқаролари Hamster Kombat ва шунга ўхшаш ўйинларда тангаларни қонуний равишда сотиб олишлари ва сотишлари мумкинми, бундай ўйинлар Ўзбекистонда қонунийми, тўпланган тангалар криптоактив саналадими? ИЛМА мазкур саволларга жавоб берди.
Давактив БААнинг Bond Investments limited LLC компанияси билан «Пойтахт банк» устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини 10 млн долларга сотиш бўйича келишувга эришди. Тўлов бирйўла амалга оширилади.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари имтиёзли савдо ва бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олди. Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беради ва чорвачилик кластерлари яратади. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга ошириш режа қилинмоқда.
Ўзбекистон углерод эмиссияларини 500 минг тоннага камайтиришга муваффақ бўлди. Бунинг учун Жаҳон банки мамлакатга 7,5 млн доллар грант ажратди. Маблағнинг бир қисми электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан энг кўп зарар кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
Ўтган йили очилган Зомин аэропортига магистраль самолётлар уча бошлайди. Шанба куни Uzbekistan Airways бу йўналишда Airbus A320neo самолётида техник парвозни амалга оширди.
Жавлонбек Умарходжаев Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У ўтган йилнинг август ойидан буён компаниянинг вақтинчалик раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.
Uzbekistan Airways янгиланган логотипини намойиш этди. Компания уни тубдан ўзгартирмади, балки замонавий тенденцияларга мувофиқ янгилади. Ташувчи, шунингдек, ливреяси — самолётлар ташқи кўринишини ҳам сақлаб қолишга қарор қилди. Бундан ташқари, янги шиор — «Марказий Осиё қанотлари» тақдим этилди.
Сенаторлар банк соҳасидаги бир қатор қонунларга киберхавфсизликни кучайтиришга доир тузатишларни маъқуллади. Ушбу тузатишлар, хусусан, Марказий банкка кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари ва валюта биржалари томонидан киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш ваколатини беради.
Рақобат қўмитаси 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилганини маълум қилди. Улар орасида «Фарғонаазот» (суперфосфат бўйича), Gazli Gas Storage (табиий газни ер остига қуйиш, сақлаш ва тортиб олиш бўйича) ва бошқалар бор.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда айни вақтда ноткоин криптоактиви билан қонуний тарзда савдо қилиш имконияти йўқлигини маълум қилди. Агентлик лицензияга эга хизмат провайдерларига ўз савдо саватларига янги чиққан, оммалашаётган криптоактивларни ҳам қўшиш бўйича таклиф берган.
Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган 38 та туманида етарли миқдорда уй-жой, ижтимоий муассасалар, истироҳат боғлари қуриш зарур. Президент 14 та туман ва шаҳар бош режалари тақдимотида буни алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари қулай инфратузилма яратишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Президентга Ўзбекистон заргарлик саноатини ривожлантириш, жумладан, ҳунармандлар учун имтиёзларни ЯТТларга ҳам қўллаш, асбоб-ускуналар учун божхона божини ноль қийматда белгилаш, шунингдек, заргарлик буюмларини АҚШга GSP тизими асосида экспорт қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев янги ўйинчиларнинг кириб келишидаги тўсиқларни олиб ташлаш орқали ички бозорларни очишга чақирди. Унинг айтишича, самарасиз давлат корхоналарининг улушлари хусусий компаниялар қўлига ўтганда, монополиянинг янада ёмонроқ версияси юзага келиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг