25 февралда Ўзбекистонда кунлик электр энергияси ишлаб чиқариш камайди. Вазирлик хабарига кўра, электр энергиясини етказиб бериш бўйича чекловлар кўлами кенгайтирилди. «Ўзбекнефтгаз» дам олиш кунлари ёқилғи қуйиш шохобчаларига қўшимча 1000 тонна бензин етказиб берганини маълум қилди.
26 февралдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлашди. Охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.
Бухоронинг тарихий қисми билан чегарада этнографик сайёҳлик маркази қурилиши 470 млн долларга баҳоланмоқда. Ҳокимлик ЮНЕСКО хулосасини олгандан кейингина якуний қарор қабул қилиб, қурилиш ишларини бошлашини билдирганди, бироқ стадионни бузиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичини жорий этиш орқали аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилмоқда. Агар қарз олувчи даромадининг 60 фоизини қарзни тўлаш учун ишлатса, банклар кредит беришдан бош тортишлари керак. 2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.
Марказий Осиёда минтақавий газ савдосини фаоллаштириш ва Туркманистондан газ импортини ошириш орқали Қозоғистонда кўмир ўрнини босиш, Ўзбекистонда юзага келаётган талаб ва таклиф ўртасидаги тафовутни бартараф этиш мумкин, дейилади Жаҳон банкининг углерод нейтраллигига эришиш бўйича ҳисоботида.
Gazli Gas Storage ҚКнинг назорат пакети (60%) Россиянинг «Форус»идан Гонконгнинг Daxon Holdings компаниясига ўтди. Бу компания ҳақида интернетда маълумот деярли йўқ. У Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори — «Газли»ни бошқаради, яъни мамлакатнинг газ сақлаш бўйича энергия балансига таъсир кўрсатади.
Тошкент вилоятида хонадон ертўласида майнинг ферма ташкил қилган фуқаро 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Президентга IT соҳаси бўйича учта дастур тақдим этилди. Zero Risk IT хизматлари экспорт қилувчиларни жалб қилишга қаратилган. Local to Global IT компанияларга жаҳон бозорига киришда ёрдам беради. «Рақамли инклюзивлик» лойиҳаси ёшлар, аёллар ва имконияти чекланган шахсларни IT`га ўргатади.
Жорий йилда Uzbekistan Airways`га халқаро кредит рейтинги олиш ва уни IPO`га чиқариш жараёни бошланиши лозим. Президент авиация соҳасида давлат корхоналарини трансформация қилишни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Андижон шаҳри депутати Жаҳонгир Жиянов ободонлаштириш бошқармасининг харажатлари бўйича маълумотларда 4 млрд сўмлик фарқ борлигини аниқлади. Унинг сўзларига кўра, бошқарма салкам 2 млрд сўмга учта ўсимлик қаламчаси сотиб олган. Ҳоким эса техник хатолик юз берганини айтди.
Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш бўйича намунавий шартномага ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Улар аҳоли ва тадбиркорларга электр энергияси таъминотидаги узилишлар оқибатида кўрган зарари учун суд орқали компенсация ундириш имконини беради.
Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ долларининг расмий курси 12 500 сўмдан ошди ва ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади. Йил бошидан буён миллий валюта 1,4 фоизга қадрсизланди.
Дониёр Камиловнинг Metropol Group компанияси Сайилгоҳ кўчасидаги 22 қаватли меҳмонхона мажмуаси қурилишига 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи. У ерда аввал собиқ МХХ биноси жойлашганди.
Энергетика вазирлиги Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида юқори кучланишдаги 2 та электр узатиш тармоғида юз берган носозлик тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик 21 февраль куни 12 минг тонна мазут ёқилганини қайд этди.
Тошкентдаги уй-жойларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи бир йилда деярли 20 фоизга ошди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида. Январда иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи квадрат метри учун 1122 долларни ташкил этди. Бектемир, Сергели ва Яшнободда нархлар бироз ошди.
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилишнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Таъмирлаш ишларининг биринчи босқичига «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан 120 нафар ишчи жўнатилди. Фото.
Ўзбекистондаги бир қанча банклар Contact пул ўтказмалари тизими билан ишлашни тўхтатганини маълум қилди. Ушбу хизматнинг оператори QIWI Банк бўлиб, унинг лицензияси Россия Марказий банки томонидан қайтариб олинди.
Январь якуни бўйича Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 3,99 млрд куб метрни ташкил этди, бу 2023 йил январига нисбатан 9,4 фоизга кам, сўнгги ойлардаги ҳажмлардан эса юқори. Нефть, кўмир, бензин ва дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам пасайган. Ишлаётган саноат корхоналари 25,2 мингтага камайди.
Озарбайжоннинг Pasha Holding компанияси Тошкентда беш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонаси қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 200 млн долларга баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати «шимолдан» газ импорти ҳажмини ошириш учун магистрал газ тизимини 500 млн долларга модернизация қилмоқчи. Ўзбекистон ҳозирда бу йўналиш орқали Россия газини олади. Етказиб бериш ҳажмини кунига 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг