Иқтисодиёт

Иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати 7 йилдан 13 йилгача узайтирилади
15 сентябрь 2022, 11:19

Иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати 7 йилдан 13 йилгача узайтирилади

Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун бериладиган кредитлар муддати 5−7 йилдан 10−13 йилгача узайтирилади. Қолаверса, табиий газ истеъмоли учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини октябрь ойигача ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
14 сентябрь 2022, 16:28

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,91 сўмга арзонлаб, 10 925,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи
14 сентябрь 2022, 16:03

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи

РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.

14 сентябрь учун тижорат банклари томонидан белгиланган доллар курси
14 сентябрь 2022, 12:52

14 сентябрь учун тижорат банклари томонидан белгиланган доллар курси

Марказий банк 14 сентябрь учун хориж валютасининг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам доллар курсини янгилади.

Uzbekistan GTL заводида илк бор синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилди
14 сентябрь 2022, 11:48

Uzbekistan GTL заводида илк бор синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилди

Uzbekistan GTL заводида жаҳон тарихида илк бор синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Аввалроқ заводда илк синтетик дизель ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганди.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади
14 сентябрь 2022, 11:10

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Сенатнинг 32 ялпи мажлисида 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 12 баробарига (3,8 млн сўм) ошириш таклифи маъқулланди. Ўзгаришларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,5 триллион сўмдан ортиқ маблағлар талаб этилади.

Бир қатор товарларни олиб киришдаги миқдорий чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда
13 сентябрь 2022, 18:49

Бир қатор товарларни олиб киришдаги миқдорий чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда

Маиший, ошхона ва компьютер ускуналари бўлмаган товарлар учун муддат ва миқдор бўйича божсиз импорт чекловини бекор қилиш таклиф этиляпти (умумий қиймати бўйича эса чекловлар сақланиб қолади). Мақсад — жаҳондаги озиқ-овқат танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга товарлар билан таъминлаш.

Тижорат банклари мижозларга 13 сентябрь учун арзонлашган доллар курсини эълон қилди
13 сентябрь 2022, 10:27

Тижорат банклари мижозларга 13 сентябрь учун арзонлашган доллар курсини эълон қилди

Марказий банк доллар курсини сўмга нисбатан қийматини пастлагандан сўнг тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янгиланган нархларда таклиф қилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
12 сентябрь 2022, 16:28

Долларнинг расмий курси яна пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 4,81 сўмга арзонлаб, 10 950,29 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса кўтарилди.

БАА Самарқанд шаҳридаги инфратузилмаларни яхшилаш учун қарийб $300 млн кредит ажратади
12 сентябрь 2022, 16:24

БАА Самарқанд шаҳридаги инфратузилмаларни яхшилаш учун қарийб $300 млн кредит ажратади

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун $300 млнга яқин кредит ажратади. Маблағлар йиллик 2,5% ставкада, 4 йиллик имтиёзли давр билан 17 йилга берилади.

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кутилмаларини 5,1 фоизга оширди
12 сентябрь 2022, 11:40

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кутилмаларини 5,1 фоизга оширди

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини 5,1 фоизга оширди. Прогнозларга кўра, жорий йилда инфляция даражаси ўртача 11,7% ни ташкил қилади ва 2024 йилга келиб 9,2% га пасаяди. Ўзбекистон суверен кредит рейтинги эса ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳоланди.

БАА компанияси Талимаржон ИЭСга қарийб $1 млрд инвестиция киритади
9 сентябрь 2022, 15:16

БАА компанияси Талимаржон ИЭСга қарийб $1 млрд инвестиция киритади

Ўзбекистон ва БААнинг Mubadala ва TAQA компанияси ўртасида «Талимаржон ИЭС»ни бошқарадиган қўшма корхона ташкил этиш бўйича битимлар имзоланди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми $1 млрд бўлиб, шундан $700 млн жалб этилган кредитларни тўлашга йўналтирилади.

Тижорат банклари 9 сентябрь учун доллар курсини янгилади
9 сентябрь 2022, 14:00

Тижорат банклари 9 сентябрь учун доллар курсини янгилади

Ўзбекистон Марказий банки 9 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 977,60 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам ўзларининг таклифларини ўзгартирди.

Август ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Асосий сабаблар
8 сентябрь 2022, 17:55

Август ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Асосий сабаблар

Август ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шунингдек, кейинги 12 ойда валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи ва транспорт нархлари қимматлашиши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши каби омиллар нархлар ошишига таъсир этиши мумкинлиги таъкидланди.

Долларнинг расмий курси пасайди
8 сентябрь 2022, 16:23

Долларнинг расмий курси пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,01 сўмга арзонлаб, 10 977,60 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

МБ асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ нархлар билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантирди
8 сентябрь 2022, 15:03

МБ асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ нархлар билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантирди

Марказий банк келгуси ойлар учун нархларнинг ўсишига таъсир қилувчи хатарларнинг сақланиб қолаётганини қайд этди. Шунингдек, йил охирига қадар инфляция бўйича прознозлар ўзгаришсиз қолмоқда. Экспорт тушумлари ва пул ўтказмаларининг ортиши ички валюта бозорини мувозанатда ушлаб туриши кутилмоқда.

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси инвестиция компаниясига айлантирилди
8 сентябрь 2022, 12:49

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси инвестиция компаниясига айлантирилди

Президент фармони билан тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖ бошқарув шаклидаги инвестицион компанияга айлантирилди. Кузатув кенгашига инвестициялар ва ташқи савдо вазири раислик қилади.

Тижорат банклари 8 сентябрь ҳолатига кўра янгиланган доллар курсини эълон қилди
8 сентябрь 2022, 12:24

Тижорат банклари 8 сентябрь ҳолатига кўра янгиланган доллар курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 8 сентябрь куни ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 997,61 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари ҳам ўзларининг долларни сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди
8 сентябрь 2022, 12:13

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Чиноз НҚИЗни хусусийлаштириш жараёни бошланди
8 сентябрь 2022, 10:44

Чиноз НҚИЗни хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» устав капиталидаги 100 фоизлик давлат улуши сотилаётганини эълон қилганди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Mosaic Financial компанияси танлаб олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг