АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади
31 август 2021, 10:18

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади

Душанба куни АҚШнинг сўнгги ҳарбий самолёти Афғонистонни тарк этди ва мамлакатнинг ҳарбий миссияси якунланди. Шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик фаолияти ҳам тўхтатилди, дипломатлар мамлакатни тарк этди. Кобулдаги элчихона ёпиқлигича қолади.

30 август куни Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус аниқланди
31 август 2021, 10:15

30 август куни Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 201 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

«АрМИ-2021»: Кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлар биринчиликни қўлга киритдилар
31 август 2021, 09:49 1

«АрМИ-2021»: Кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлар биринчиликни қўлга киритдилар

Халқаро армия ўйинлари доирасида Жазоир ва «Фориш» полигонида бўлиб ўтган беллашувларда ўзбек кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлари янги рекордларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринларни эгалладилар.

Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади
31 август 2021, 09:13

Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади

Президент 2026 йилга келиб Ўзбекистонда олтита кимёвий технология кластери ташкил этилишини маълум қилди. Улардан биринчиси «Навоийазот»да, қолганлари Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда барпо этилади. Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлардан газ сотиб олинишига ҳам изоҳ берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 август 2021, 21:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда болаларга ҳафтасига уч соатдан кўпроқ вақт давомида видеоўйинлар ўйнашнинг тақиқлангани, АҚШ жанубига «Ида» довулининг бостириб келгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

30 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 август 2021, 21:00

30 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритаётган медаллари, Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилиши, янги ташкил этилаётган телеканал ва институт — «Газета.uz»нинг 30 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз» — Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни ёдга олди
30 август 2021, 20:51

«Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз» — Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни ёдга олди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни қайд этди. «Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз», — дея таъкидлади у.

ТИВ Ўзбекистон афғон қочқинлари учун ўз чегараларини очишини рад этди
30 август 2021, 18:36 1

ТИВ Ўзбекистон афғон қочқинлари учун ўз чегараларини очишини рад этди

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги толиблар режимидан қочаётган одамлар учун ўз чегараларини очишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда ўзбек-афғон чегараси тўлиқ ёпилган ва «Термиз» чегара постини очиш ҳозирча режалаштирилаётгани йўқ.

Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди
30 август 2021, 17:31

Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди

Президент қарори билан Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди. ОТМда таълим фаолияти 2021−2022 ўқув йилидан бошланади. Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.

Паралимпиада-2020. Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медаль соҳиби бўлди
30 август 2021, 17:08 6

Паралимпиада-2020. Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медаль соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик пара-сузувчи Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа мазкур Паралимпия ўйинларидаги медалларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзага етди.

Foreign Languages телеканали ташкил этилмоқда
30 август 2021, 17:06 1

Foreign Languages телеканали ташкил этилмоқда

Oilaviy телеканали негизида Foreign Languages хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилмоқда. Телеканал дастурларни бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади.

«Техник хатолик». Mahalla телеканали — Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати ҳақида
30 август 2021, 16:42 1

«Техник хатолик». Mahalla телеканали — Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати ҳақида

Биринчи президент Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати Mahalla телеканалида эфирга узатилаётган сериалда намойиш этилди. Канал раҳбарияти видеомонтаж вақтида портретга хира тортилганини «техник хатолик» деб атади.

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда
30 август 2021, 16:21

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда

Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
30 август 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 1,29 сўмга кўтарилди ва жами 10 653,18 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Фото: Uzbekistan Airways Express`нинг биринчи рейси
30 август 2021, 16:04 1

Фото: Uzbekistan Airways Express`нинг биринчи рейси

Uzbekistan Airways Москвага биринчи гибрид авиаташувини амалга оширди ва Uzbekistan Express`да чипталар нархларини эълон қилди. «Газета.uz» мухбири «тўлиқ эконом» шароитида бўлган Airbus A320 самолёти билан танишди ва асосий ҳамда гибрид моделларнинг парвозлари ўртасида қандай фарқ борлигини ўрганди.

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 август 2021, 15:01

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Сентябрнинг дастлабки 5 кунлигида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати +36…+39 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон ва Германия Афғонистондан эвакуация қилиш йўлларини муҳокама қилмоқда
30 август 2021, 13:24

Ўзбекистон ва Германия Афғонистондан эвакуация қилиш йўлларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари «Афғонистон ҳамда фавқулодда ҳолатда халқаро ҳамкорлик масалалари» ни муҳокама қилишди. Хусусан, Германия фуқаролари ва афғон ходимларини ҳаво ва қуруқлик орқали эвакуация қилиш тафсилотлари келишилмоқда.

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди
30 август 2021, 12:34

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқ туманидаги 45-мактабнинг эски биноси ўрнида STEM фанларига ихтисослашган таълим маскани бунёд этилди. 600 ўринга мўлжалланган мактаб замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди
30 август 2021, 12:01

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сирдарё вилоятида крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Корея ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 нафар гумондор 9,2 млрд сўмлик 3529 дона компьютер қурилмасидан ва 265,2 млн сўмлик электр энергиядан қонунга зид равишда фойдаланиб келганлиги айтилмоқда.

АҚШнинг Кобулдаги ракета зарбаси натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди — CNN
30 август 2021, 11:44

АҚШнинг Кобулдаги ракета зарбаси натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди — CNN

Якшанба куни Кобулда АҚШ Қуролли Кучлари ракета зарбаси орқали портловчи моддалар ўрнатилган машина йўқ қилинган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида олти нафар бола бор, деб хабар берди CNN. АҚШ Мудофаа вазирлиги машинада бир нечта худкушлар бўлганини ҳам тахмин қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг