Испаниянинг Валенсия провинциясида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари 60 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳукумат уч кунлик мотам эълон қилди.
2025 йилда Ўзбекистонда давлат дастурларини молиялаштиришни 24,2 трлн сўмга (+5,8%) ошириш режалаштирилмоқда. Янги харажатлар орасида кам таъминланган оила фарзандлари учун тўгараклар ташкиллаш, боғчаларда Face-ID тизимини жорий этиш, футболни оммалаштириш учун кўчма ТВ-станция сотиб олиш бор.
Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.
Ўзбекистонда Япониянинг Цукуба университети кўмагида янги халқаро университет очилиши мумкин. Университет ректори Нагата Кёсукэ вазирликлар раҳбарлари билан учрашувда янги университет учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишга янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Samsung ўз маҳсулотларида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда бир қатор янгиликларни тақдим этади.
2025 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, 18 та вазирликка жами 195 трлн сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилмоқда (Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларидан ташқари). Ҳар бир вазирлик ва бошқа давлат идораларига қанча маблағ ажратилиши ҳақида маълумотлар.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистондаги ACWA Power лойиҳалари, жумладан, 1 ГВт қувватга эга ФЭС, 668 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ва 500 км узунликдаги юқори вольтли электр узатиш линиялари қурилиши учун 240 млн доллар оралиқ кредити ажратди.
Яшнобод туманида Tracker ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашув оқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланди.
Рақобат қўмитаси онлайн дўконлардан мижозларга 100 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва 9,3 млн сўмлик товарлар алмаштириб берилишини таъминлади. Қўмита уларнинг оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади, уларни қонунчиликка мослаштирилишини таъминлади.
Тashkent Medical Park мутахассислари сийдик чиқаришда эътиборга олиш мумкин бўлган нохуш аломатлар ва оғриқлар ҳақида гапириб берди.
Ўзбекистон жамоаси ижтимоий лойиҳа устида ишлаш доирасида TechWomen дастурида ғалаба қозонди. Бу 9 йиллик иштирок давомидаги илк ғалаба ҳисобланади.
Tashkent invest компанияси пойтахтга тўртта кириш дарвозасининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилди. Аризалар 7 ноябргача қабул қилинади. Қурилиш ишлари 2024 йилда бошланиши режалаштирилган.
Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди. Идора атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш бўйича «дастлабки музокаралар»ни бошлади. Қатар мамлакатлар ўртасида воситачи вазифасини бажаради, деб ёзмоқда Financial Times.
20 октябрь куни Хитойнинг Уҳан шаҳрида жойлашган Chery штаб-квартирасида Tiggo 9 Ultimate Safety Exploration Tour номли маросим бўлиб ўтди.
«ҲЭТ» 1 ноябрдан чиқинди хизматидан қарзи борларнинг электр энергияси узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ушбу санадан бошлаб чиқинди хизматидан 3 ойлик қарзи бўлган шахсларга «свет» учун тўловлар қабул қилинмаслиги режалаштирилганди. Бироқ, бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур.
Ўзбекистонда акциз солиғини таркибида шакар бўлган барча газсиз ичимликлар, жумладан, ширин чойлар, мева шарбатлари ва компотларга ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ширинлаштирувчи ва хушбўйлаштирувчиси бўлган бошқа газли ичимликлар учун ставкани камайтириш таклиф этилмоқда.
30 октябрдан бошлаб фуқаролар Uzum Банкдан бепул хизмат кўрсатиш, кешбек ва воситачилик ҳақисиз ўтказмалар билан Visa виртуал картасини расмийлаштиришлари мумкин.
Ўзбекистонда 27 октябрь куни ўтган депутатлик сайловларида бир кишига бир қанча бюллетень берган Данғара туманидаги 541-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзоси судланди. Суд унга 375 минг сўм жарима жазосини тайинлади.
Бюджетнома лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайтариш режалаштирилмоқда (2022 йилда бекор қилинганди). 2−11-синф ўқувчилари учун тўлов ҳар бир тўплам учун 80 минг сўмни ташкил қилиши мумкин. Бу бюджетга юкламани тахминан 376 млрд сўмга камайтириши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг