Мажбурий ва ихтиёрий асосда геном бўйича рўйхатга олиш тартиблари белгиланди
18 ноябрь 2021, 19:51

Мажбурий ва ихтиёрий асосда геном бўйича рўйхатга олиш тартиблари белгиланди

Оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят қилганлар, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар ва бошқаларнинг геном бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказилиши белгиланди. Ҳукумат Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Давлат божхона қўмитасига янги раис тайинланди
18 ноябрь 2021, 19:24

Давлат божхона қўмитасига янги раис тайинланди

Акмалхўжа Мавлонов Давлат божхона қўмитаси раиси этиб тайинланди. Аввалроқ собиқ раис Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.

Ироқ, Афғонистон ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга ҳаво транзити вақтинча чекланди
18 ноябрь 2021, 19:23

Ироқ, Афғонистон ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга ҳаво транзити вақтинча чекланди

17 ноябрдан Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман, Ливан ва Ливия фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга авиатранзити вақтинча чекланди.

Аёлига зўравонлик қилаётганларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас — Танзила Нарбаева
18 ноябрь 2021, 17:42

Аёлига зўравонлик қилаётганларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева таъкидлашича, аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар қонунчиликда белгиланганига қарамай етарли эмас. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож аёлларни «Аёллар дафтари»га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чорасини кўриш лозим.

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди
18 ноябрь 2021, 16:56

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти жадвали эълон қилинди
18 ноябрь 2021, 16:56

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти жадвали эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Ҳудудлар кесимида шохобчаларнинг ишлаш вақти (жадвал).

Чирчиқда зирҳли автомобиль ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (фото)
18 ноябрь 2021, 16:49

Чирчиқда зирҳли автомобиль ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (фото)

Чирчиқ шаҳрида зирҳланган автомашиналар, седан, автобуслар, тиббий ёрдам машиналари, қолаверса, зирҳли ҳарбий машиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳарбий-саноат компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари ҳамда юқори мартабали мижозлар учун зирҳли техника ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
18 ноябрь 2021, 16:42

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
18 ноябрь 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,84 сўмга кўтарилиб, 10 768,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
18 ноябрь 2021, 15:30

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади
18 ноябрь 2021, 15:06

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади

Собиқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади. Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган фаоллар йиғилишида янги ҳоким расман эълон қилинади.

Тошкент вилоятида эмланишдан бош тортган 3,2 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди
18 ноябрь 2021, 14:44

Тошкент вилоятида эмланишдан бош тортган 3,2 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 3229 нафар ходим ишдан четлатилди, 374 нафари эса жаримага тортилди.

Ҳукумат ва ЮНИСЕФ васийлик тизимини ислоҳ қилишни муҳокама қилмоқда
18 ноябрь 2021, 14:36

Ҳукумат ва ЮНИСЕФ васийлик тизимини ислоҳ қилишни муҳокама қилмоқда

ЮНИCЕФнинг минтақавий директори Афшан Хан мамлакатда болалар ҳуқуқларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонга бир ҳафтага ташриф буюрди. Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида у меҳрибонлик уйларини ёпишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Халқаро Lactel бренди Ўзбекистон бозорига чиқди
18 ноябрь 2021, 13:00

Халқаро Lactel бренди Ўзбекистон бозорига чиқди

Lactel бренди ўзининг сут маҳсулотлари билан машҳур бўлиб, уларни ишлаб чиқариш учун табиий сифатли хом ашёлардан фойдаланади.

Тошкентдан Истанбулга рейс бир суткадан кўпроқ вақтга кечиктирилди
18 ноябрь 2021, 12:31

Тошкентдан Истанбулга рейс бир суткадан кўпроқ вақтга кечиктирилди

Turkish Airlines`нинг Тошкентдан Истанбулга чоршанба куни парвози об-ҳаво шароити туфайли 5 соатга кечиктирилди. Сўнг экипаж смена тугаши сабабли парвозни бекор қилди. Самолёт пайшанба куни соат 9:00 да парвозни амалга ошириши керак эди, бироқ бир оиланинг учишдан бош тортгани сабабли рейс яна 2 соатга кечиктирилди.

Андижон ва Жиззах нефть базалари собиқ раҳбарларига оид жиноят иши судга оширилди
18 ноябрь 2021, 12:30

Андижон ва Жиззах нефть базалари собиқ раҳбарларига оид жиноят иши судга оширилди

Андижон нефть базасида 24,3 млрд сўм, Жиззах нефть базасида эса 35 млрд сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик, қолаверса, ишдан бўшатилган шахсларга ойлик тўлаш, мукофот пуллари ва компенсациялар ноўрин ҳисоблангани аниқланган эди. Жамиятлар раҳбарлари ишдан олиниб, жиноят иши очилганди. Бош прокуратура ҳужжатлар судга юборилганини маълум қилди.

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди
18 ноябрь 2021, 11:40

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди. Зойир Мирзаев бошқа вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.

Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади
18 ноябрь 2021, 11:12

Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

23 ноябрь куни Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади. Тадбиркорлар ҳамда экспертлар бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳити одамларнинг, компания ва жамиятнинг муваффақиятига таъсири ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади.

Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда
18 ноябрь 2021, 11:07

Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишдан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.

Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди
18 ноябрь 2021, 10:41

Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди

Президент фармонига асосан, Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. У 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг