Собиқ профилактика инспектори Нозимжон Нишонов Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллади. ИИБ бошлиғи ўринбосари профилактика инспекторларидан ҳар куни 55 минг сўмлик «ўрта фонд» ундираётгани, кунлик мажбурий режа жорий қилгани ва ходимларни ҳақоратлаб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатаётгани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури бўйича кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани учун Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманлари ҳокимлари қатъий огоҳлантирилганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигига 2022 йилда «Соғлом турмуш тарзи» платформасини (1hls.uz) янада оммалаштириш учун қўшимча 60 млрд сўм ажратиш бўйича топшириқ берди. Маълумотларга кўра, мазкур платформадан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 млрд сўм тўлаб берилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида 700 млн АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини 7 йил муддатга 4,75% ставкада муваффақиятли жойлаштирди. Халқаро облигациялар 120 дан ортиқ Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатлари инвесторлари орасида тақсимланганлиги айтилмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича Меҳнат вазирлиги ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига тегишли тартибда хабар бермаганлигини маълум қилди. Олдинроқ марҳум ходимнинг отаси қонунда белгиланган нафақа пуллари тўлаб берилмагани сабабли Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилганди. Бироқ, ФИБ Миробод туман суди даъво аризасини рад қилган.
Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича саммитида сўзлаган нутқида.
2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1минг долларга етказиш чоралари кўрилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида. 2020 йилда халқ таълими тизимида 13407 нафар олий тоифали ўқитувчилар фаолият кўрсатаётган эди, бу умумий ўқитувчилар сонининг 2,8 фоиздан камини ташкил этади. Эълон қилинган кўрсаткичга эришиш учун уларнинг иш ҳақини қарийб 3,5 баробарга ошириш керак.
Сингапур ўз хоҳиши билан COVID-19`га қарши эмланишдан бош тортганларга вирусни даволаш билан боғлик тиббий тўловларни тўлашни тўхтатади. Мамлакатда ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив стационар ёрдамга муҳтож бўлганларнинг аксариятини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда сув сатҳининг пастлиги туфайли гидроэлектр станциялари унумдорлиги 23 фоизга камайди, бу эса мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишларга олиб келди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун «Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари» тренинги ўтказилмоқда. Унда, жумладан, қамоқхоналарда қийноқларнинг олдини олиш кўникмалари ҳам ўргатилади.
Эпидемиологик вазият ёмонлашганлиги сабабли COVID-19 га қарши кураш тадбирлари учун ажратиладиган маблағлар миқдори қайта кўриб чиқилди ва кўзда тутилган 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди. Қўшимча маблағлар республика бюджетидан ажратиб келинмоқда.
Ўзгидромет 4 ноябрь куни ҳаводаги чангнинг энг юқори концентрацияси Тошкент (33 марта), Чирчиқ (26), Гулистон ва Олмалиқ (20), Бекобод (18) ва Бухоро (14) шаҳарларида кузатилганини маълум қилди. Бошқа ҳудудларда эса бу кўрсаткич 2 дан 8 мартагача бўлган.
Дунё бўйлаб COVID-19 га чалинганлар сонининг 250 млндан ошгани, польшаликларнинг Беларусь чегарасидаги вазият туфайли америкаликларга мурожаат қилгани, Португалияда янги қонунга кўра иш берувчилар ходимлар билан ишдан ташқари вақтда гаплашиши тақиқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
iFly Airlines`га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланиши, Шавкат Мирзиёев ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкентдаги чанг ҳақидаги фикрлари, президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши — «Газета.uz»нинг 9 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Вазирлар Маҳкамаси 15 октябргача лойиҳани тақдим этиши керак бўлсада, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йилги бюджет лойиҳаси ҳалигача келиб тушмади, дея маълум қилди депутат Дониёр Ғаниев. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат июнь ойида янгиланган ўрта муддатли фискал стратегияни тасдиқлаши керак эди, бироқ бу ҳали амалга ошмаган.
Марказий банк ўтказган сўровномада қарийб 70 фоиз иштирокчи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақига тўғри келишини таъкидлади. 28 фоиз респондент жамғармалари 1 ойгача, 16 фоизи 1−3 ойга етишини маълум қилган бўлса, 42 фоиз қатнашчи дамғармалари мавжуд эмаслигини билдирди.
TBRG Open лойиҳаси доирасида тақдим этилган қўшиқ Spotify, Apple Music, Deezer, «Яндекс.Музыка», Amazon Music, «Музыка ВКонтакте» каби платформаларда мавжуд.
«Газета.uz» мухбири Тошкент ҳокимига чанг-қумли туман ва экологик муаммолар ҳақида савол берди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса чангнинг Қозоғистондан кириб келганини айтиб, провокация қилмасликни сўради. У «Газета.uz»га экология мавзусида тадбир ташкил этишни таклиф қилди ва буни ҳокимлик қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев ҳам чанг ташқаридан келганини айтган эди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкентда кузатилган чанг-қумли бўронданг сўнг «Беруний» метро бекати ва «Академ шаҳарчаси» ҳудудидан олинган чанг намуналари хавфсиз бўлиб чиққанини маълум қилди. «Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас», — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча фуқаролар йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилишини маълум қилди. Юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади. Туманлардаги ҳар бир маҳаллада «гипертония саломатлик мактаблари»ни ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг