«Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?» сарлавҳа билан тарқатилган хабар Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганиб чиқилди.
Самарқанд шаҳрини 2019−2022 йилларда жадал ривожлантириш штабида ЮНЕСКО талабларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев халқдан, ҳукуматдан «юз, минг марталаб» кечирим сўради.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев риштонликлардан узр сўради.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Байрам 11 август, якшанба куни нишонланади.
Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
«Агар зўравонлик сиёсати фойдали бўлганида 30 йилда зўр бўлиб кетган бўлар эдик», — деди президент. У ўз администрацияси ва бош вазирга қайси вилоят ҳокимини ишдан олиш бўйича таклиф беришни топширди.
Президент Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларини хоинлар деб атади. У Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга бузишдан аввал ўз бошини бузишни тавсия қилди.
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановни Урганчдаги бузиш ишлари билан боғлиқ вазият учун танқид қилиб, уни президент сиёсатининг асосий душмани деб атади.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси тугатилади. Бу ҳақда президент қарори имзоланди.
Енгил автомобиллар ойнасини қорайтириш учун янги нархлар белгиланди.
Avtotest компаниясининг юридик шахслар ҳайдовчилари малакасини ошириш хизматини кўрсатишдан асоссиз равишда бош тортиши қонунга зид, дея маълум қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Меҳнат вазирлиги Бухорода қабристонни ободонлаштириш ва реконструкция ишларига бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўғрилик жиноятига қўл урган берунийлик коллеж ўқувчисига нисбатан озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Американинг Project CURE хайрия ташкилоти билан Оролбўйи тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини ўрганиш ва уларга замонавий ускуналар етказиб беришга имкон берувчи меморандумни имзолайди.
Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
UPAY ва Payme электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни тиклади. Аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси онлайн хизматлар билан шартномани уни қайта кўриб чиқиш учун тўхтатган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу тадбирни 15 августдан кейинга қолдиришга чақирди.
Доғистонда ўтказилаётган Магомед-Салам Умаханов хотира турнирида ўзбекистонлик 7 боксчи ярим финалда рингга чиқди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергияси учун базавий нормани белгилашда оила аъзолари сони ва турар жой майдони ҳисобга олинишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг