Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки, «Пахтакор»нинг 14 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиши, «Насаф»нинг ОФК Кубоги финалидаги мағлубияти — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Давлат стаистика қўмитасига маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн долларга тенг бўлган 289 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.
Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали бошқарув ходимлари экани айтилмоқда. Шунингдек, вилоятда содир бўлган бошқа бир ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди. Ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.
Президент келгуси беш йилда тинчлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро ҳамкорлар билан алоқалар янада мустаҳкамланишиги маълум қилди. «Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу», — деди у.
Шанба куни соат 11:00 да Тошкентда ҳавонинг чанг билан ифлосланганлик даражаси рухсат этилган максимал концентрациядан 6,7 баробар юқори эди. Бу жума кунидан камроқ (8 марта), лекин ҳали ҳам соғлиқ учун хавфли. Об-ҳаво шароити чангнинг тўлиқ тарқалиб кетишига тўсқинлик қилмоқда.
Янги дилерлик маркази уч турдаги Volkswagen Caddy минивенларини ҳамда Škoda Kodiaq`нинг беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style автомобилларини таклиф этади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Кузиев Турсунали Каримджонович Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У ўз вақтида маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вазир сифатида ҳам фаолият юритган.
Президент Шавкат Мирзиёев инаугурацияга бағишланган маросимда Конституцияни такомиллаштириш масаласини кўриб чиқишга эътибор қаратди. «Туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз», — деди у.
Сербиядаги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Умияга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоа мусобақани иккита медал билан якунлади.
Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг нутқ сўзлаб, президентлик лавозимига биринчи марта киришганида айтган сўзларини ёдга олди: «Менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ», — деди у. Қолаверса, у сайловолди учрашувларда билдирилган ҳудудларни ривожлантиришга оид таклифлар йиллар давомида аниқ дастурлар бўйича амалга оширилишини таъкидлади.
Октябрда президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди ва яна давлат раҳбари лавозимини бажаришга киришди.
Жем ва творогли, ёнғоқли ва шоколад пастали, туркча ва қуритилган мевали — Zira.uz хушбўй, майин ва ширин булочкалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Россия дипломатининг Берлиндаги элчихона деразалари остидан ўлик ҳолда топилгани, Байден маъмуриятининг Саудия Арабистонига 650 миллион долларлик қурол сотишни маъқуллагани, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлганларнинг 1,7 мингга яқин жасадини Арманистонга юборгани, Хитойнинг Сурияга мамлакатни тиклашда ёрдам беришда давом этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкентда чангли туман ҳақида Ўзгидромет изоҳи ва ССВ маслаҳатлари, Миллий боғда Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига театр қурилиши, «Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига $700 млнлик халқаро облигацияларни жойлаштириши — «Газета.uz»нинг 5 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Фарғона вилоятида Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди. Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди.
9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.
2020 йил якунига кўра, «Ўзтрансгаз» томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган 1000 куб метр табиий газнинг қиймати газнинг ўртача нархидан 90 минг сўмга қимматроқ бўлди. Бунинг оқибатида 3,6 трлн сўмлик зарар вужудга келган. Шу муносабат билан давлат бюджетидан 1 трлн сўмлик субсидия ажратилмоқда, дея тушунтирди Энергетика вазирлиги.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 24,86 сўмга кўтарилиб, 10 705,26 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-ғубор ходисалари юзасидан «Ўзгидромет» ҳудудлар кесимидаги тафсилотларни эълон қилди. Марказ 150 йил давомида бундай ҳолат илгари кузатилмагани қайд этди. Пайшанба оқшомида ҳаводаги чангнинг рухсат этилган миқдоридан ошиб кетиши 30 бараварга етди, кейин эса 10 бараварга тушди.
Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг