1−5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади
30 октябр 2021, 15:22

1−5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади

Ўзбекистонда синов тариқасида 1−5 ноябрь кунлари аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади. Унда мамлакатимиз ичида ва хорижда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Онлайн аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1−25 ноябрь кунларига мўлжалланган Ўзбекистон аҳолисини тўлиқ рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

Lacetti ва Labo автомобилларини етказиб бериш муддати 2 ойга узайтирилди
30 октябр 2021, 14:44

Lacetti ва Labo автомобилларини етказиб бериш муддати 2 ойга узайтирилди

UzAuto Motors’нинг хабар беришича, микрочиплар етишмаслиги сабабли компания жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида харидорларга топширилиши кутилаётган Lacetti ва Labo автомобилларини етказиб бериш муддатини икки ойга узайтиришга мажбур.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатини биринчи даврадаёқ тарк этди
30 октябр 2021, 13:02

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатини биринчи даврадаёқ тарк этди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунида Ўзбекистондан тўрт нафар боксчи баҳс олиб борди. Шахобиддин Зоиров, Мадияр Саидраҳимов ва Абдумалик Халақов ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди. Амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Қозоғистон вакилига имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.

ИДга алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахс Ўзбекистонга олиб келинди
30 октябр 2021, 12:54

ИДга алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахс Ўзбекистонга олиб келинди

ДХХ «Ислом давлати» билан алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахсни Ўзбекистонга қайтарди. Унинг Сурия ва Ироқдаги жангларда ҳамда Марказий Осиё давлатларидан бирида терактга тайёргарлик кўришда қатнашгани хабар қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойида давлат органларида 728,8 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланган
30 октябр 2021, 11:45

Жорий йилнинг 9 ойида давлат органларида 728,8 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланган

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 728,8 млрд сўмлик буджет маблағларининг сарфланишида молиявий қоидабузарликлар аниқланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6 баробарга кўпроқ. Буджет интизомининг бузилиш ҳолатлари асосан халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим тизимлари, шунингдек, автомобиль йўллари қўмитасида юз берган.

Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда
30 октябр 2021, 10:52

Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

2 ноябрдан бошлаб Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланади. Парвозлар ҳафтасига 2 маротаба — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкентда 55 та дарахт туби плёнка билан қоплангани боис қуришни бошлади
30 октябр 2021, 10:33

Тошкентда 55 та дарахт туби плёнка билан қоплангани боис қуришни бошлади

Тошкентнинг Чилонзор туманида президент ташрифи арафасида 55 туп дарахтнинг тубига парваришлангандек кўриниши учун полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилган. Дарахтларда қуриш аломатлари мавжуд. Пойтахт Экология бошқармаси раҳбари ободошлаштириш услубини «колхозча» деб атади.

Нима тайёрлаймиз: иссиққина ноодатий шўрва
30 октябр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: иссиққина ноодатий шўрва

Фрикаделька ва қизил ловияли, маккажўхори ва шовулли, хамир бўлакчали ва пишлоқли — Zira.uz ноодатий усулда тайёрланадиган шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 октябр 2021, 22:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жо Байденнинг Рим папаси билан учрашгани, Илон Маскинг инсониятни Марсга ўз ҳисобидан олиб бормоқчи экани, АҚШнинг Трамп сиёсатидан жабр чеккан мигрантларга 1 млрд доллардан пул тўламоқчилиги, Финляндияда газетанинг уч журналисти давлат сирларини ошкор қилишда айбланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Янгийўлда пулларни қалбакилаштиришда гумонланаётган шахслар қўлга олинди
29 октябр 2021, 21:33

Янгийўлда пулларни қалбакилаштиришда гумонланаётган шахслар қўлга олинди

Янгийўлда қалбаки пул ишлаб чиқаришда гумонланган шахс қўлга олинди. Унинг уйидан умумий қиймати 19,6 млн сўмлик 196 дона 100 минг сўмлик қалбаки банкноталар олиб қўйилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади
29 октябр 2021, 21:12

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади

2023 йилдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги, атамаларнинг тўғри қўлланилганлиги ва бошқа талаблар асосида лингвистик экспертизадан ўтказилади.

«Биз давлатлар ўртасидаги рақобат номақбул сиёсий оқибатларга олиб келишини истамас эдик» — ташқи ишлар вазири
29 октябр 2021, 20:57

«Биз давлатлар ўртасидаги рақобат номақбул сиёсий оқибатларга олиб келишини истамас эдик» — ташқи ишлар вазири

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда сиёсий рақиблар манфаатлари тўқнашуви эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, мамлакатни бир томон туфайли бошқа томон қабул қилмайдиган позицияни танлашга мажбур бўладиган ҳолатга келтиришлари қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Бизга шунчаки ўсиш эмас, балки инклюзив иқтисодий ўсиш керак — Тимур Ишметов
29 октябр 2021, 17:56

Бизга шунчаки ўсиш эмас, балки инклюзив иқтисодий ўсиш керак — Тимур Ишметов

Ўтган йиллардаги иқтисодий ўсиш «аҳолининг жуда кичик қисмини хурсанд қилди», чунки ўсиш инклюзив эмас эди, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унумдорлик, самарадорлик устида ишлаши, рақобат муҳитини яратиши ва ёшлар бизнес талабларига жавоб берадиган асосий кўникмаларга эга бўлиши учун инсон капиталига сармоя киритиши керак.

«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан чиқди
29 октябр 2021, 16:25 1

«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан чиқди

«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан бутунлай чиқди. Бунгача қўшма корхонанинг 49 фоиз улуши «Ўзбекнефтгаз»га тегишли эди.

Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан 2 трлн сўмдан ортиқ қарзи мавжуд
29 октябр 2021, 16:13

Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан 2 трлн сўмдан ортиқ қарзи мавжуд

Ўзбекистон аҳолиси иссиқлик энергияси учун 2 трлн сўмдан ортиқ пул тўламаган, натижада иситиш корхоналари газ, электр ва совуқ сувдан 2,5 трлн сўм қарздор бўлиб қолган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсуновнинг таъкидлашича, келгусида барча лойиҳаларда етказиб берилаётган иссиқлик ҳароратига қараб нархни ҳисоблайдиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш кўзда тутилган.

Зарафшон дарёсига захарли моддалар оқизилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
29 октябр 2021, 15:33

Зарафшон дарёсига захарли моддалар оқизилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Балиқларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган саноат чиқиндиларининг «Навоийазот» корхонаси қудуғидан Зарафшон дарёсига ташлангани юзасидан Навоий вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатди.

Мактаб ўқувчилари 4 ноябрдан таътилга чиқади
29 октябр 2021, 15:18

Мактаб ўқувчилари 4 ноябрдан таътилга чиқади

Республика мактабларида 4 ноябрдан 10 ноябргача кузги таътил эълон қилинди.

«Юниворк» платформаси Россияда яхши иш топишга ёрдам беради
29 октябр 2021, 15:00

«Юниворк» платформаси Россияда яхши иш топишга ёрдам беради

«Юнистрим» банки МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига Россияда тезда қулай иш топишга ёрдам берадиган платформани ишга туширди.

«„Толибон“ воқеликни яхши англамоқда ва ижобий қадамлар қўйишга тайёр» — Ўзбекистон ТИВ раҳбари
29 октябр 2021, 14:31

«„Толибон“ воқеликни яхши англамоқда ва ижобий қадамлар қўйишга тайёр» — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон муваққат ҳукумати билан учрашувлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, толиблар воқеликни тўлиқ англамоқда, янги ҳукумат халқаро ҳамжамиятга қўшилишни истайди ва «баъзи ижобий қадамлар» қўйишга тайёр. Масалан, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон делегациясининг Кобулдаги ташрифидан сўнг чегарага туташ Балҳ провинциясида эртаси куни барча қизлар мактабга чиққан.

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин
29 октябр 2021, 14:26

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилиши мумкин. ИИВ РФда рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаблиги сабабли меҳнат муҳожирлари қийинчиликларга учраётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг