МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди
29 октябр 2021, 12:43

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди

Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.

Бокс. Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги натижалари
29 октябр 2021, 12:30

Бокс. Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги натижалари

Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибларини ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов турнирни тарк этди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди
29 октябр 2021, 12:23

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда жума куни булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+3 даражагача пасайиши ва баъзи ҳудудларда ёғинчарчиликлар бўлиши мумкин.

БРМ облигациялари — мамлакатнинг барқарор ривожланишига қўшилган ҳисса
29 октябр 2021, 12:14

БРМ облигациялари — мамлакатнинг барқарор ривожланишига қўшилган ҳисса

Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун салмоқли ҳажмдаги молиялаштириш талаб этилади ва сўнгги икки йил ичида ушбу кўрсаткич COVID-19 сабабли янада ошди. Ўзбекистонда муомалага чиқарилган БРМ облигациялари барқарор ривожланишга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга қай тарзда ёрдам бера олиши ҳақида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димоска мақоласида.

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
29 октябр 2021, 11:17

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради
29 октябр 2021, 10:46

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради

Facebook ўзининг номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади
29 октябр 2021, 10:03 1

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади

Ҳукумат қарори билан махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларига ойлик тариф ставкаси 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади. Овқатланиш учун компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот тўланади.

Япония гранти Ўзбекистонда болаларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида ҳимоя қилишга йўналтирилади
29 октябр 2021, 09:30

Япония гранти Ўзбекистонда болаларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида ҳимоя қилишга йўналтирилади

Афғонистон ва унга қўшни бўлган мамлакатларга умумий ёрдам доирасида Япония томонидан Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдоридаги грант ажратилган. ЮНИСEФ томонидан мазкур маблағ фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Молия вазирлиги — парламент ва президент харажатларни тасдиқлагунча COVID билан курашишга сарфланган пул ҳақида
29 октябр 2021, 00:01

Молия вазирлиги — парламент ва президент харажатларни тасдиқлагунча COVID билан курашишга сарфланган пул ҳақида

Сенат коронавирусга қарши курашиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратишни маъқуллади, бироқ ушбу маблағнинг 800 млрд сўми аллақачон сарфлаб бўлинган. Бу сенаторлар ва президент давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлагунча содир бўлди. Мазкур ҳолатни бюджет қонунчилиги президент ва ҳукумат қарорлари доирасида жами бюджет харажатларининг кўпи билан 3 фоизидан фойдаланишга имкон беради, дея тушунтирди Молия вазирлиги.

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар нима учун кўтарилди
28 октябр 2021, 23:28

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар нима учун кўтарилди

Иккиламчи бозорда кўпгина автомобиль моделларининг нархи сезиларли даражада ошди. Нархларнинг кескин ўсиши янги маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқаришнинг секинлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат «иккинчи қўл» автомобилларига бўлган талабни ошириб юборди.

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин
28 октябр 2021, 21:08

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин

Ўзбекистонда Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва муқобил энергетика соҳасидаги лойиҳаларга Россия сармояларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида сўз борди.

«Газпром» билан янги стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаш режалаштирилмоқда
28 октябр 2021, 17:21

«Газпром» билан янги стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва «Газпром» ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилиши мумкин
28 октябр 2021, 17:05

Ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилиши мумкин

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хабар беришича, сентябрь ойидан ички бозорда ип-калава учун «асоссиз ажиотаж» кузатилмоқда. Уюшма ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилишини маълум қилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу «ёмон оқибатлар»га олиб келишини таъкидламоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
28 октябр 2021, 16:52

Долларнинг расмий курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 7 сўмга кўтарилиб, 10 683 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, евро ва рубль курслари ҳам ошди.

Бокс, ЖЧ-2021: Шоҳжаҳон Абдуллаев нокаут билан ютқазди
28 октябр 2021, 16:39 1

Бокс, ЖЧ-2021: Шоҳжаҳон Абдуллаев нокаут билан ютқазди

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Абдуллаев Белградда жаҳон чемпионатидаги биринчи баҳсида нокаутга учраб, мағлуб бўлди. У иккинчи раунд якунида белгиялик спортчи Виктор Шелстраетенинг ўнг қўл зарбасини ўтказиб юборди ва бирданига оёққа тура олмади.

Ўзбекистонда 176 мингдан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланди
28 октябр 2021, 16:04

Ўзбекистонда 176 мингдан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланди

Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 176 минг 791 нафар бола коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади
28 октябр 2021, 15:34 1

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.

Талабалар шаҳарчасида ёнғин содир бўлди
28 октябр 2021, 15:22

Талабалар шаҳарчасида ёнғин содир бўлди

Тошкент давлат техника университети яқинидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган, жабрланганлар йўқ.

Ўқув муассасидаги зўравонлик ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
28 октябр 2021, 14:50

Ўқув муассасидаги зўравонлик ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди

Олий таълим вазирлиги ходима ва талаба қизлардан ўқув муассасаларида содир этилган тегажоғлик, тазйиқ, зўравонлик ва турли ножўя хатти-ҳаракатлар таҳдидига учраганлиги ҳақида 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилишни сўрамоқда.

Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди
28 октябр 2021, 13:13

Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди

Ўзбекистонда 2020/2021 — ўқув йили бошида 571,5 минг нафар талаба ОТМларда таълим олмоқда. Улардан 311,5 минг нафари йигитлар, 260 минг нафари қизларни ташкил этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг