Видео: Чотқол қўриқхонасида фотоқопқонга тушган Тянь-Шань қўнғир айиғи
26 июнь 2023, 13:12

Видео: Чотқол қўриқхонасида фотоқопқонга тушган Тянь-Шань қўнғир айиғи

Экология вазирлиги Чотқол давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга тушиб қолган Тянь-Шань қўнғир айиғи тасвирини эълон қилди. Ушбу тур Қизил китобга киритилган.

Ўзбекистонга Хитойдан товарларни Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш бошланди
26 июнь 2023, 13:00

Ўзбекистонга Хитойдан товарларни Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш бошланди

Ўзбекистонга Хитойнинг Сиямен портидан Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали товарлар етказиб бериш бошланди. Биринчи контейнер поездида мамлакатга маиший техника олиб келинди. Контейнерлар Эрон портида темирйўл платформаларига ортилиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келди.

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади
26 июнь 2023, 11:28

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади

Салқин якшанбадан сўнг ҳафта давомида ҳарорат +39…+41 даражага кўтарилади. Ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтади
26 июнь 2023, 10:26

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтади

Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақалар «Humo» арена, «Юнусобод» спорт мажмуаси, «Alpomish» ҳамда бошқа бир қатор муз саройларида ўтиши режалаштирилган. ФИФА вакиллари мусобақа бошланишидан олдин объектларнинг ҳолатини кўргани келади.

Май ойида бензин ишлаб чиқариш кескин камайди, нефть маҳсулотлари импорти ошди
26 июнь 2023, 10:10

Май ойида бензин ишлаб чиқариш кескин камайди, нефть маҳсулотлари импорти ошди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 3 баравар — 139,6 минг тоннадан 46,2 минг тоннагача қисқарди. Бунинг фонида нефть ва нефть маҳсулотлари импорти кескин ўсди. Дизель ишлаб чиқариш ўсишда давом этмоқда.

Қашқадарёда аёл кишига стакан улоқтирган эркакка жиноий иш очилди
26 июнь 2023, 10:07

Қашқадарёда аёл кишига стакан улоқтирган эркакка жиноий иш очилди

Тармоқларда номаълум эркак ресторанда ўтирган аёлларга қарата стакан улоқтиргани тасвирланган видео тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат Китоб туманида содир бўлган. Аёллардан бири шифохонага ётқизилган, эркакка нисбатан жиноий иш очилди.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 500−11 540 сўм этиб белгиланди
26 июнь 2023, 09:48

Банкларда долларнинг сотув курси 11 500−11 540 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 26 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 410−11 465 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 500−11 540 сўм.

Сурхондарёда Lacetti дарёга қулади, ҳайдовчида юрак хуружи юз берган бўлиши мумкин
26 июнь 2023, 09:25

Сурхондарёда Lacetti дарёга қулади, ҳайдовчида юрак хуружи юз берган бўлиши мумкин

Сурхондарёда Lacetti Тўпаланг дарёсига тушиб кетди. Унинг ҳайдовчиси ҳодисадан олдин юрак ишемик эҳтимоли юқорилиги сабабли вафот этган, 16 ёшли йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

Пойтахтнинг 4 та туманидаги айрим жойлар электрдан вақтинча узилди
26 июнь 2023, 09:21

Пойтахтнинг 4 та туманидаги айрим жойлар электрдан вақтинча узилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Сергели (16:00 гача), Чилонзор ва Миробод туманларидаги (соат 17:00 гача) айрим кўчаларда электр таъминоти тўхтатилди.

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади
25 июнь 2023, 16:11

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади

25 июнь, якшанба куни соат 18:00 да Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг вакиллари ўртасида илк теледебат бўлиб ўтади. У мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланади. Эфир қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларига таржима қилинган ҳолда узатилади.

Самарқандда тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади
25 июнь 2023, 14:02

Самарқандда тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади

Ургут туманида тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади. Қиз ва йигит синфдош бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди
25 июнь 2023, 13:47

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида 15 ёшли ўсмир кечки пайт йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборишидан ҳалок бўлди. Ҳодисага йўл аномал совуқдан буён ёритилмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳокимият электрни тежашга топшириқ берилмаганини маълум қилди. Ушбу участкада йил бошидан буён 13 та ЙТҲ содир бўлган.

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди
25 июнь 2023, 09:59

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди

Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда ҳушсиз оқиб кетаётган 2 ёшли қизчани қутқариб қолди. Боланинг отаси уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган. Туман ФВБ йиигитни ташаккурнома ва совға билан тақдирлади.

Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтини кесганларга жиноят иши қўзғатилди
25 июнь 2023, 09:57

Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтини кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Булунғур туманида 9 туп соғлом ва 1 туп қуриган қайрағоч дарахтини кесган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.

Евгений Пригожин ўз колонналари ортга қайтишини эълон қилди
24 июнь 2023, 23:32 1

Евгений Пригожин ўз колонналари ортга қайтишини эълон қилди

24 июнга ўтар кечаси Москвага қарши «адолат маршини» бошлаган Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожин ўз колонналарини ортга — дала лагерларига қайтаришга қарор қилди. Беларусь президенти Александр Лукашенко Пригожин билан музокаралар ўтказиб, вазиятни юмшатиш бўйича келишиб олгани маълум қилинди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Россиядаги вазиятдан хабардор қилди
24 июнь 2023, 16:52

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Россиядаги вазиятдан хабардор қилди

Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди. Россия президенти Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашган. Украина президенти Владимир Зеленский бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

Тошкентда 28 июнь куни автобус ва метро соат 4:00 дан иш бошлайди
24 июнь 2023, 15:56

Тошкентда 28 июнь куни автобус ва метро соат 4:00 дан иш бошлайди

28 июнь — Қурбон ҳайитининг биринчи кунида Тошкентда автобус ва метро қатнови соат 4:00 дан бошлаб амалга оширилади. Шунингдек, масжидларга соат 3:00 дан 5:00 гача 60 та вақтинчалик махсус автобус йўналиши ташкил этилади.

Фарғонада 25 ёшли йигит тенгдошини пичоқлаб ўлдирди
24 июнь 2023, 15:45

Фарғонада 25 ёшли йигит тенгдошини пичоқлаб ўлдирди

Қўқон шаҳрида туғилган 25 ёшли йигит жанжал оқибатида тенгдоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумондорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонликларга Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига бормай туриш тавсия қилинди
24 июнь 2023, 14:19

Ўзбекистонликларга Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига бормай туриш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмаслик, одамлар гавжум жойларга бормаслик, шунингдек, «Россия ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш»га чақирди.

Путин «ортдан урилган пичоқ» ва «хиёнат» ҳақида баёнот берди
24 июнь 2023, 13:52

Путин «ортдан урилган пичоқ» ва «хиёнат» ҳақида баёнот берди

Россия президенти Владимир Путин Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни фонида қилган мурожаатида «орқадан пичоқ уриш» ва «хиёнат» ҳақида гапирди. У Ростовдаги «оғир вазият»ни қайд этиб, исён ташкилотчилари «муқаррар жазога тортилишини» билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг