Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.
Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибларини ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов турнирни тарк этди.
Ўзбекистонда жума куни булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+3 даражагача пасайиши ва баъзи ҳудудларда ёғинчарчиликлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун салмоқли ҳажмдаги молиялаштириш талаб этилади ва сўнгги икки йил ичида ушбу кўрсаткич COVID-19 сабабли янада ошди. Ўзбекистонда муомалага чиқарилган БРМ облигациялари барқарор ривожланишга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга қай тарзда ёрдам бера олиши ҳақида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димоска мақоласида.
Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.
Facebook ўзининг номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.
Ҳукумат қарори билан махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларига ойлик тариф ставкаси 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади. Овқатланиш учун компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот тўланади.
Афғонистон ва унга қўшни бўлган мамлакатларга умумий ёрдам доирасида Япония томонидан Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдоридаги грант ажратилган. ЮНИСEФ томонидан мазкур маблағ фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Сенат коронавирусга қарши курашиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратишни маъқуллади, бироқ ушбу маблағнинг 800 млрд сўми аллақачон сарфлаб бўлинган. Бу сенаторлар ва президент давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлагунча содир бўлди. Мазкур ҳолатни бюджет қонунчилиги президент ва ҳукумат қарорлари доирасида жами бюджет харажатларининг кўпи билан 3 фоизидан фойдаланишга имкон беради, дея тушунтирди Молия вазирлиги.
Иккиламчи бозорда кўпгина автомобиль моделларининг нархи сезиларли даражада ошди. Нархларнинг кескин ўсиши янги маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқаришнинг секинлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат «иккинчи қўл» автомобилларига бўлган талабни ошириб юборди.
Ўзбекистонда Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва муқобил энергетика соҳасидаги лойиҳаларга Россия сармояларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва «Газпром» ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хабар беришича, сентябрь ойидан ички бозорда ип-калава учун «асоссиз ажиотаж» кузатилмоқда. Уюшма ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилишини маълум қилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу «ёмон оқибатлар»га олиб келишини таъкидламоқда.
1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 7 сўмга кўтарилиб, 10 683 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, евро ва рубль курслари ҳам ошди.
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Абдуллаев Белградда жаҳон чемпионатидаги биринчи баҳсида нокаутга учраб, мағлуб бўлди. У иккинчи раунд якунида белгиялик спортчи Виктор Шелстраетенинг ўнг қўл зарбасини ўтказиб юборди ва бирданига оёққа тура олмади.
Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 176 минг 791 нафар бола коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.
Тошкент давлат техника университети яқинидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган, жабрланганлар йўқ.
Олий таълим вазирлиги ходима ва талаба қизлардан ўқув муассасаларида содир этилган тегажоғлик, тазйиқ, зўравонлик ва турли ножўя хатти-ҳаракатлар таҳдидига учраганлиги ҳақида 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилишни сўрамоқда.
Ўзбекистонда 2020/2021 — ўқув йили бошида 571,5 минг нафар талаба ОТМларда таълим олмоқда. Улардан 311,5 минг нафари йигитлар, 260 минг нафари қизларни ташкил этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг