Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билади ва алоқаларни ривожлантириш тарафдори, дея қайд этилди мамлакат ва альянснинг Брюсселдаги вакиллари учрашувида.
Сентябрда республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 924 780 сўмни ташкил этди. Ўртача пенсиянинг энг юқори миқдори Тошкент шаҳрида (1 250 992 сўм) ва энг кам миқдори Андижон вилоятида (801 640 сўм) қайд этилган. 2016−2021 йилларда пенсиялар миқдори 2,2 бараварга ошди.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг фикрича, хусусийлаштиришдан асосий мақсад инвесторларга давлат бозорларни тарк этаётгани ва улар давлат компаниялари томонидан адолатсиз рақобатга дуч келишидан қўрқмаслигини кўрсатишдир. «Самарасиз давлат корхоналаридан қанчалик тез қутулсак, биз учун шунчалик яхши», — деди у.
Энергетика вазирлиги томонидан ўтказилган рейд тадбирларида 22 кун ичида Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газ ўғирлангани аниқланди. Ноқонуний фойдаланиш даврида тадбиркорлар жами 3,8 млрд сўмлик зарар етказган.
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили узайтирилиши кутилмоқда. Янги Меҳнат кодекси лойиҳасида меҳнат таътили бўйича қатор ўзгаришлар ўрин олган.
Ҳомиладор аёлларда коронавирусни даволашда нималарга эътибор қаратиш зарур? Инфекцияга чалинган онадан касаллик туғилажак болага ўтадими ёки бемор она чақалоғини кўкрак сути билан озиқлантириши мумкинми? Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола Солиҳова жаво берди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,32 сўмга пасайиб, 10 683,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Сешанба куни Россиядан Тошкент метрополитени учун келтирилган янги 20 та вагонлар тақдимоти бўлиб ўтди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди. Шунингдек, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради.
Қамаши туманида Nexia автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Damas русумли автомобил билан тўқнашган. Оқибатда 3 киши вафот этган, яна бир нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Молия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Афғонистон пойтахтида аёллар ўз ҳуқуқларини талаб қилиб, «БМТ сукунати — уят», «Аёллар — одам», «Биз очмиз» каби шиорлар билан намойиш ўтказди. Улар БМТни «Толибон»га аёллар ҳуқуқларини тан олиши учун босим ўтказишга чақирди.
Автомобилларни сотиб олганда тўланадиган йиғимлар бекор қилиниши кутилмоқда. Молия вазирлигининг депутат сўровига жавобан маълум қилишича, автомобилни расмийлаштириш учун давлат божи миқдори ҳам қайта кўриб чиқилади.
Ўзбекистонда бошқа давлатлар билан эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича намунавий ҳужжат тайёрланмоқда. Ноябрь ойи ўрталарида у кўриб чиқиш учун Россияга юборилади.
Президент қарори билан 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Президент фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисидаги қонунга давлат раҳбарининг расмий белгилари тўғрисидаги моддалар киритилди. Энди президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлади.
Президент қарори билан 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди. 2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.
«Адолат» СДП президентлик сайлови «янги Ўзбекистонга хос мутлақо янги сиёсий-ҳуқуқий муҳитда ўтказилганини» маълум қилди. «Ушбу президентлик сайлови илк бор Сайлов кодекси асосида ташкил этилгани билан ҳам аҳамиятлидир. У тенглик, очиқлик ва ошкоралик, кўппартиявийлик, муқобиллик, кучли рақобат руҳида кечди», — дейилади хабарда.
Ўтган йили Ўзбекистонда атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 924,4 минг тоннани ташкил этди. Энг юқори улуш Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келган.
Шерзодхон Қудратхўжа президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилишдан аввал билдирилган табриклар МСКни ҳам ҳайрон қолдирганини таъкидлади. «Яхши хабар тез тарқалади. Шунинг учун ҳайратланмаса ҳам бўлади, менимча», — дейди у.
Илмий даражага эга давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ходимлари маоши оширилди. Фан докторлари ва ёки хорижий давлатларнинг илмий даражаларга эга бўлганлар маоши 2,5 коэффициентга, фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори бўлганларники эса 2 коэффициентга оширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг