Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг аъзоси (умумий 92-аъзоси) бўлди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 692 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдирди. Ушбу қарор йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида қабул қилинди. Бу йилги инфляциянинг ўзгаришига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши сабаб бўлди.
«Миллий тикланиш» партияси номзоди тошкентлик сайловчилар учрашувда ғалабадан умидвор эмаслигини, бироқ, одамлар албатта ўзгаришини таъкидлади. «Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми? Афсус билан айтиш керак, агар одамлар мени тушунмаётган бўлса менга овоз бермайди», — деди Алишер Қодиров. У сайлов кампанияси бошида президент сайловларида ғалаба қозониш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Сенатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ахборот тингланди. Сенаторлар коллеж ва ОТМларда болаларни ўқитиш учун китоблаб сотиб олишга субсидиялар ҳалигача ажратилмаганини қайд этдилар. Уларнинг фикрича, оилавий болалар уйларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни янгилаш зарур.
Толиблар 150 га яқин жангчиларини тожик-афғон чегарасини қўриқлаш учун тайёргарликдан ўтказди. Таъкидланишича, улар Тахор аҳолисининг хавфсизлигини ҳам таъминлашади. «Биз ҳаракат аъзоларидан ва собиқ ҳукумат армияси ҳарбийларидан ташкил топган мунтазам армия тузмоқдамиз ва бошқа давлатнинг бостириб киришига йўл қўймаймиз», — деди «Толибон» бўлинмаларининг Мозори Шариф шаҳридаги қўмондони Мавлави Атаулла Омарий.
Сенаторлар 2019−2020 йиллар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, уларнинг 358 нафари коррупцияда айбланган. Ушбу жиноятлар ортидан 24 млрд маблағ талон-торож қилинган. Қолаверса, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходим жиноят содир этган.
ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда мамлакат саноатида табиий газга талаб катталигини таъкидлади. «Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас», — деди давлат раҳбари.
Тошкентдаги Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) реконструкциядан сўнг очилди. Расмийлар боғнинг, аҳоли талаб қилганидек, шовқинли аттракционларсиз, қулай ва сокин жой бўлиб қолишига ваъда беришди. Фото.
Непалда уч кун мобайнида давом этаётган кучли ёмғир туфайли келиб чиққан кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида камида 88 киши ҳалок бўлди. 30 киши бедарак йўқолди.
Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш учун 80 трлн сўм сарфланганини маълум қилди. Давлат раҳбари аҳолини коронавирусга қарши эмланишга чақирди. Унинг айтишича, душанба куни мамлакатга гриппга қарши вакцина ҳам олиб келинмоқда.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя ва сунъий толалардан тўқилган газламалар, шиша иплар ҳамда шиша толали матоларга импорт божи қўлланилмайди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган. Спортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилиниб, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифлар ва тўловларни ўртача 15 фоизга пасайтирмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, бу хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга ва авиачипталар нархини пасайтиришга имкон яратади. Баҳорда тарифлар 27 фоизга пасайтирилган эди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича савдо баланси манфий сальдоси 10,1 млрд долларни, бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 4,8 млрд долларни ташкил этган. Натижада савдо баланси манфий сальдоси хориждан пул ўтказмалари ҳисобига қисман қопланган.
Туркияда чечен мухолифатчиларига қуролли ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган тўрт нафар россияликлар, шунингдек Украина ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бундан ташқари, улар сиёсий ва ҳарбий жосусликда ҳам айбланмоқда.
21 октябрь куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида Sinovac вакцинасининг 912 минг дозалик партияси олиб келинди. Мамлакатга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 млн дозадан ошди.
Ўзбекистонда Латвия тажрибаси асосида хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатувчи маслаҳат марказлари ташкил этилмоқда. Маслаҳат гуруҳлари фаолияти Ўзбекистоннинг етти туманида тажриба тариқасида йўлга қўйилади.
Россияда яна карантин чекловлари ўрнатилгани, Европарламентнинг Алексей Навальнийни мукофотлагани, Facebook ўз номини ўзгартирмоқчи экани, Буюк Британияда коронавируснинг «дельта» штаммидан ҳам кучлироғи тарқалгани, биткоин нархининг рекорд даражага етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг