Ўзбекистон президенти Қозонда ўтказилган «БРИКС плюс» саммитида жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилишга, «Жануб-Жануб» ва «Шимол-Жануб» форматларидаги мулоқотни кенгайтиришга чақирди. Шунингдек, Ғазо ва Ливандаги гуманитар фожиани ҳамда Афғонистондаги вазиятни тилга олди.
24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди. Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорчилик билдирди.
Туркия ҳарбийлари Анқарадаги Turkish Aerospace штаб-квартирасига қилинган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Курдистон ишчи партияси объектларига зарбалар берди. Туркия ҳукумати КИП ҳужумга алоқадорлигини айтмоқда.
Бош прокуратура 22 октябрдан Тошкент шаҳри ва вилоятида атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналарни текширишни бошлади. Назорат органи фильтрловчи ускуналарни ўрнатиш ишлари кечикаётганини таъкидлади. Пойтахтда 31 та корхонадан фақат 8 таси бундай ускуналарни ўрнатган.
2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтган Ўзагроинспекция Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига қайтарилди. Унга импорт қилинадиган экинлар уруғини ГМО мавжудлиги бўйича текшириш, ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация, йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилиш ҳам юклатилди.
Ўзбекистон томонидан 2014 йилда қидирувга берилган 73 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди. У жиноий уюшма ташкил этиш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланган.
Украинанинг НАТОга зудлик билан таклиф этилишига АҚШ ва Германиядан ташқари, Венгрия, Словакия, Бельгия, Словения ва Испания ҳам қарши, деб ёзмоқда Politico. Уруш тугашидан олдин Украинанинг НАТОга расман таклиф қилиниши Зеленскийнинг «ғалаба режаси»даги биринчи банддир.
Пойтахт ҳокими қарори билан Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 2 поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллади. Жамоа октябрь ойидаги ўйинларда ўз уйида Эрон билан дуранг ўйнаган ва БААни мағлуб этганди.
БРИКС мамлакатлари санкцияларни бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди, шунингдек, улар Яқин Шарқ ва Украинадаги қуролли можаролар бўйича позициясини белгилаб, кўп қутбли дунё тузилиши тарафдори эканини билдирди. Шунингдек, саммитда Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий маълумотлар.
Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Навоий вилояти ИИБдан «Газета.uz»га маълум қилишларича, аёлни калтаклаган шахс қамоққа олинган. Таъкидланишича, ҳуқуқбузарнинг ички ишлар органларига «ҳеч қандай алоқаси йўқ».
«Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевнинг фарзандлари яшаб турган уй хатланди. Унинг турмуш ўртоғи бундан норози бўлиб, судга шикоят қилди.
Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан дарахтларни қуритиш, уларга шикаст етказиш эндиликда БҲМнинг 75 бараваригача жаримага сабаб бўлиши мумкин. Электр токи, портловчи, кимёвий моддалар билан ов қилганлар эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Сенаторлар озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш кўзда тутилган ўзгартиришларни маъқуллади.
Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
Сенат 1993 йилдан бери амалда бўлган «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Ҳужжатда давлат сирларининг алоҳида тоифалари, уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги органларнинг ваколатлари, махфийлик даражаси ва маълумотларни махфийлаштириш муддати белгиланмоқда.
2020 йилдан бери Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.
Қозон шаҳрига ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига инглизча контент қилишни тавсия этиб, шу тилдаги аудитория жуда катталигини айтди. «Ўзбекча контент қилиб қанча даромад топасизу, инглизча контентдан қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак», — деди у.
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланмоқда. Ҳозирда мамлакатда бундай чеклов 13 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади. Аввалроқ Австралияда ҳам бу масала кўриб чиқилаётганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг