Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 619 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, чоршанба куни 142 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
АҚШнинг Time журнали 2021 йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатга шаҳзода Гарри ва Меган Маркл, хонанда Билли Айлиш, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, «Толибон» вакили Абдул Ғани Бародар, АҚШ президенти Жо Байден кирган.
Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-турида Россия терма жамоасига мағлуб бўлди.
Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШОДС тўловчиси бўлган якка тадбиркорлар солиқ ҳисоботини топширмайди. ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 2 мартага қисқаради. 2022 йилдан Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҚҚСни 12 фоиз, фойда солиғини 15 фоизга тушириш бюджет даромадлари шаклланишида катта йўқотишларга олиб келмаслигини маълум қилди. У камайган солиқ тушумларининг ўрнини қоплаш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталди.
Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳи маъмурларидан бири, блогер Иқбол Комилжонов вафот этди. Аввалроқ унинг заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилоят КТТМ бош шифокори бу каби хабарларни асоссиз деб атаб, беморда заҳарланиш аломатлари бўлмаганини таъкидлади.
Март ойидан буён бюджетга йўл камералари ва радарлари ўрнатиш участкаларини сотишдан қарийб 87 млрд сўм келиб тушди.
Янги чиқарилган қонунлар, Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви, тонировка нархининг 10 фоизга пасайтирилиши — «Газета.uz»нинг 15 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жанубий Кореянинг 2050 йилга келиб пластик чиқиндиларидан воз кечиш режаси, Aфғонистон аёллар футбол жамоасининг «Толибон» тақиқидан сўнг Покистонга кўчиб ўтгани, КХДРнинг Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахслар муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланадилар. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани бошқа бир шахсга 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, Фарғона вилоятининг баъзи туманларида солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.
Фарғонада йигирмага яқин йигитлар иштирокидаги жанжал орган ходимлари томонидан тўхтатилди. Воқеа жойидан пичоқлар, қиличлар ва гиёҳвандлик воситалари топилган. 8 нафар шахс процессуал тартибда ушланиб, 9 нафар шахслар 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,38 сўмга кўтарилиб, 10 706,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
ЯИДХПда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга («тонировкага») рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилди. 1 октябрдан бошлаб рухсатнома фақат онлайн тарзда берилади (нархи 10 фоизга пасайтирилган). У электрон ва қоғоз шаклда тақдим этилиши мумкин.
Президенти фармонига мувофиқ, айрим шартномаларни тузишда ўрнатилган сунъий чекловлар олиб ташланмоқда. Жисмоний шахсларга нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтаришга рухсат берилади. Шунингдек, 2022−2023 ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.
Президент қарори билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси 7 кун ичида қоплаб берилиши белгиланди. Шунингдек 15 сентябрдан бошлаб уларга маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Тошкентда 13 сентябрдан иссиқ сувни беш кунлик режали ўчириш бошланди. Жараён 8 октябргача давом этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг