«Тошиссиққуввати» Чилонзор туман ходимаси истеъмолчиларнинг 27 млн сўмлик тўловларини ўзлаштириб юборди.
Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-тарож қилингани аниқланди. 13 киши, жумладан собиқ ректорлар ва проректорлар жавобгарликка тортилди.
1 августдан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари рўйхатини кенгайтириш, 1 октябрдан эса ҚҚС бўйича қатор имтиёзларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Нурафшон шаҳрида яшовчи тўрт фарзанди бор аёл эри бўлатуриб ўзидан 17 ёш кичик йигит билан никоҳ ўқитиб, уни ўз эрини ўлдиришга ундади.
Ўлим жазосини жорий этиш билан коррупция ҳолатларига тўлиқ барҳам бериб бўлмайди, деб ҳисоблайди бош прокурор ўринбосари. 2,5 йил ичида мамлакатда 3965 та коррупцион қонунбузарлик аниқланди.
Даврон Шоқурбонов Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Шерзод Тошматов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбари этиб сайланди.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали АҚШ доллари ҳамда қозоқ тенгесини кийимлари ва пайпоқлари ичига беркитган ҳолда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган фуқаролар тўхтатилди.
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини ураётгани акс эттирилган видеоматериалдаги ҳолат ИИВ томонидан ўрганилди.
ҚҲТБТ порталида импорт пойабзалга солинадиган божхона божи ставкасини ошириш кўзда тутилган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Шавкат Мирзиёев нефть-газ, кимё ва электр энергетикаси соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Форишда 2019−2020 йилларда қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди.
Ижтимоий тармоқларда «Жиззахда ГАИ билан ҳайдовчи урушиб кетди…» номи билан тарқатилган видеоматериалдаги ҳолатга ИИВ томонидан ойдинлик киритилди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар миқдорида қарз ажратилишини тасдиқлади.
Андижон вилоятида 1,5 кг миқдорида марихуана аниқланди. Хизмат ити ёрдамида 13 туп кўкнори ўсимлиги топилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда Human Rights Watch вакили билан содир бўлган ҳодиса ўрганилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва у билан ҳамкорликни давом эттиради, дейилади баёнотда.
Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун видеокамерали дронлар, кузатув камералари ва ташвишли видеохабарлар тизимидан фойдаланилади.
2017 йил бошидан буён қийноқлар ва бошқа ноинсоний ёки қабр-қийматни ерга урувчи муомала шаклларини қўллаган 41 киши жиноий жавобгарликка тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг