18−19 сентябрь кунлари Бўстонлиқ туманида ўтказиладиган «SKY CAMP» марафони сабабли Чорвоққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 6,98 сўмга пасайиб, 10 674,08 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курс кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида гиёҳванд моддалар айланмаси аниқланди, 5,2 кг гашиш ва қарийб 30 грамм «опий» мусодара қилинди.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқланди.
2021−2022 йилларда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига раислик қилиш Ўзбекистонга расман ўтди. Саммит доирасида саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш, камбағалликни камайтириш, туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш, юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни қабул қилиш каби вазифалар белгиланган.
«[Афғонистонда] ҳокимият тепасига янги кучлар келди. Бу юз берган факт», — деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида. У Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида чет эл банкларидаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф этди. Шунингдек, давлат раҳбари ШҲТ-Афғонистон форматида олий даражадаги доимий учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашувда унинг иқтисодий коррупцияга қарши курашдаги тажрибасидан фойдаланишини таъкидлади. Давлатлар раҳбарлари «Шимол-Жануб» коридорини Чорбохор порти билан фаоллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Шанба ва якшанба кунлари мамлакатда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +32…+35 даражада бўлади. Шунингдек, кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучайиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар ушланиб, қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 6,4 млрд доллар миқдорида пассив баланс кузатилди.
Президент МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш бўйича Битимни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Шартнома норасмий бандликни қисқартириш бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Жаҳон банки Doing Business ҳисоботини олдинги рейтинглардаги хатоликлар ва манипуляциялар сабабли бутунлай тўхтатди. 2018 йилда Ўзбекистон президенти мамлакатда тадбиркорлик учун шароитлар яратиш ва шу орқали 2022 йилда ушбу рейтингда энг яхши 20 та давлат қаторига кириш бўйича топшириқ берган эди.
16 сентябрь куни Ўзбекистонда 216 минг 245 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 517 минг 178 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 10,04 фоизини ташкил қилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 624 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 133 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.
Қайси ҳолларда президентликка номзод ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин? Сайловда ташвиқотнинг қандай турларига рухсат берилган ва қайсилари тақиқланган? Сайлов кампанияси давомида номзодларга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун қандай жазо чораси қўлланилади? «Газета.uz» мухбирининг номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид саволларига МСК доимий аъзоси Баҳодир Юнусов жавоб берди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов жамиятнинг ҳукуматга бўлган ишончи ва вакцинация даражаси ўртасидаги боғлиқликка тўхталди. «Қаерда, қайси мамлакатда давлатга халқнинг ишончи юқори бўлса, вакцинация даражаси шунча юқори бўляпти», — деди вазир. У «снос» масаласи халқнинг давлат органларига ишончига таъсир кўрсатганини эсга олди.
Йўқолиб кетиш арафасида турган Бухоро кийиклари яшаётган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Эмомали Раҳмон билан учрашуви, Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қурилиши, ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланиши — «Газета.uz»нинг 16 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Афғонистонда хорижий визалар «қора бозори» шаклланаётгани, Хитойда 1 млрддан ортиқ аҳолининг COVID-19'га қарши тўлиқ эмлангани, SpaceX биринчи тижорат экипажини орбитага олиб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг