2021 йилда қарийб 893 минг абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, улардан 319 минг нафари (36% га яқини) 56,7 балл тўплай олмади. Энг ёмон кўрсаткичлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов президентга тақдим этилган, бироқ IKEA томонидан рад этилган мебел фабрикаси қурилиши лойиҳаси тадбиркорлар томонидан таклиф сифатида айтилганини маълум қилди. IKEA компаниясининг Туркиядаги ваколатхонаси билан музокаралар олиб борилган ва томонлар дастлабки келишувга эришгани боис тақдимотга киритилган.
АҚШ, Австралия ва Буюк Британия AUKUS мудофаа альянси тузилишини эълон қилишди. Пакт доирасида Австралия ўз тарихида илк бор атом сувости кемаларини қуришга муваффақ бўлади.
Қорақалпоғистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича ўтказилган тендерда Саудиянинг ACWA Power энергетика компанияси ғолиб деб топилди. Хорижий инвестициялар ҳажми 140 млн долларга баҳоланмоқда.
ДСҚ томонидан ўтказилган камерал текширувларда 16,5 мингдан зиёд юридик шахс томонидан 1,5 трлн сўмлик ҚҚС нотўғри ҳисобга олингани аниқланди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 24,94 сўмга пасайиб, 10 681,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
«Пистали» конида умумий қиймати 274 млн доллардан зиёд бўлган, таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш лойиҳаси «Навоий КМК» томонидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги формали кийим-боши тасдиқланди. ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
ДСҚ маълумотларига кўра, сўнгги уч йилда 6,7 трлн сўм солиқларни тўламаслик мақсадида 3500 та компания банкротлик асосида тугатилган. Ушбу корхоналар таъсисчилари янгидан корхоналар ташкил этишда давом этмоқда.
Июнь ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди ва 2 нафар шахсга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтади.
Ўзбекистонда электромобилларни сотиб олишда ва вақтинча олиб киришда автотранспорт йиғими бекор қилинди. Солиқ кодексининг 459-моддаси ушбу янги тартибни кўзда тутган 9-банд билан тўлдирилмоқда.
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 619 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, чоршанба куни 142 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
АҚШнинг Time журнали 2021 йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатга шаҳзода Гарри ва Меган Маркл, хонанда Билли Айлиш, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, «Толибон» вакили Абдул Ғани Бародар, АҚШ президенти Жо Байден кирган.
Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-турида Россия терма жамоасига мағлуб бўлди.
Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШОДС тўловчиси бўлган якка тадбиркорлар солиқ ҳисоботини топширмайди. ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 2 мартага қисқаради. 2022 йилдан Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҚҚСни 12 фоиз, фойда солиғини 15 фоизга тушириш бюджет даромадлари шаклланишида катта йўқотишларга олиб келмаслигини маълум қилди. У камайган солиқ тушумларининг ўрнини қоплаш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг