АҚШда яшаган туркиялик собиқ имом, «Хизмат» жамоатчилик ҳаракати асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен 83 ёшида вафот этди. Туркия ҳукумати уни 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келар эди, унинг ўзи эса айбловларни рад этиб келган.
РФ давлат думасининг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистондан келадиганлар учун виза режими жорий этиш кераклигини айтди. Депутатнинг бундай фикрга келишига бош консулхонанинг ўзбекистонликларни Россия армияси сафига қўшилмасликка тарғиб қилгани сабаб бўлган.
Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади. 2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда халқаро таълим дастурлари жорий қилинади. Техникумларнинг директор ва директор ўринбосари очиқ танлов асосида танланади.
Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Тошкентга ташрифи муносабати билан, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги қарашларини ўртоқлашди. У Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги азалий тарихий алоқалар, хусусан, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Россияда ярим ёшли чақалоқнинг ўлимида айбланаётган ўзбекистонлик аёл вақтинча ҳибсга олинди. У чақалоқни чўмилтириш вақтида қўлида тушириб юборгани тахмин қилинмоқда.
Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаати бўйича республикадаги 700 тага яқин ресторан, кафе, ошхона ва буфетларни ўрганди. Уларнинг кўпида таомлар ҳақида тўғри маълумот берилмагани аниқланди. 500 дан ортиқ жойларда таомнома ўзбек тилида юритилмаган. Яна кўпчилигида иш режими, нархномалар йўқ.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун 2025 йил 1 январдан бошлаб Рақамли технологиялар вазирлигига 5 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилишини таъминлайди.
Тошлоқ туманида Фарғона каналига тушиб кетган Damas ФВВ қутқарувчилари томонидан сувдан олиб чиқилди. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Улар соғлом.
Президент ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимларини тақсимловчи қонунни имзолади. Кенгашнинг ваколатлари кенгайтирилиб, унга сўровлар юбориш ва текширувлар олиб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Ҳоким кенгаш қарорини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
Нишон туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди.
Uzbekistan Airways 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.
Ўзбекистон бўйлаб озиқ-овқат дўконларида харидорларни Asl Baraka’нинг янги маҳсулоти кутмоқда. Колбаса компания номи билан аталади ва ўзида унинг сифатларини мужассамлаштиради.
АОКА директори Асаджон Ходжаевга кўра, ҳозирда Ахборот кодекси лойиҳасининг тўртинчи варианти устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа 2025 йил февралида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, сўнг парламентга киритилади. «Биз Ахборот кодексини ҳамма билан келишган ҳолда қабул қилишимиз керак», — деди у.
Малайзия экспорт-импорт банки раҳбари ва Ўзбекистон элчиси банкнинг Ўзбекистон Ислом банкинг ва суғурта (такафул) бозорига кириши, шунингдек, мамлакат банкларига молиявий ресурслар ажратилишини муҳокама қилди.
Президент фармони билан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ётоқхонаси қурилиши назорат инспекцияси рўйхатидан ўтказилмай, ўзбошимчалик билан олиб борилгани аниқланди. Шунингдек, жараён сифатсиз бажарилгани туфайли қурилиш тўхтатилди. Аввалроқ Аграр университет ётоқхонаси қурилиши ҳам камчиликлар сабаб тўхтатилганди.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов келаси йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмаслигини, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилишини маълум қилди. Бунда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.
Кўза шўрва, боршч, фрикаделькали туркча шўрва, ловияли помидор шўрва ва бошқа иссиқ шўрвалар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатини НАТОга таклиф қилишни Россия билан урушни тугатишнинг ягона йўли деб атади. Унинг фикрича, бу Киевнинг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлайди ва украиналикларнинг руҳиятини оширади.
Жанубий Кореянинг HAEAHN Architecture компанияси Янги Тошкентда 420 гектар майдонда тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди. Унинг қиймати 500 млн долларга баҳоланмоқда. 2007 йилда компания ҳозирги Тошкент шаҳри ўрнида бизнес мажмуаси лойиҳасини ҳам ишлаб чиққанди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг