Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
30 август 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 1,29 сўмга кўтарилди ва жами 10 653,18 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Фото: Uzbekistan Airways Express`нинг биринчи рейси
30 август 2021, 16:04 1

Фото: Uzbekistan Airways Express`нинг биринчи рейси

Uzbekistan Airways Москвага биринчи гибрид авиаташувини амалга оширди ва Uzbekistan Express`да чипталар нархларини эълон қилди. «Газета.uz» мухбири «тўлиқ эконом» шароитида бўлган Airbus A320 самолёти билан танишди ва асосий ҳамда гибрид моделларнинг парвозлари ўртасида қандай фарқ борлигини ўрганди.

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 август 2021, 15:01

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Сентябрнинг дастлабки 5 кунлигида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати +36…+39 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон ва Германия Афғонистондан эвакуация қилиш йўлларини муҳокама қилмоқда
30 август 2021, 13:24

Ўзбекистон ва Германия Афғонистондан эвакуация қилиш йўлларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари «Афғонистон ҳамда фавқулодда ҳолатда халқаро ҳамкорлик масалалари» ни муҳокама қилишди. Хусусан, Германия фуқаролари ва афғон ходимларини ҳаво ва қуруқлик орқали эвакуация қилиш тафсилотлари келишилмоқда.

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди
30 август 2021, 12:34

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқ туманидаги 45-мактабнинг эски биноси ўрнида STEM фанларига ихтисослашган таълим маскани бунёд этилди. 600 ўринга мўлжалланган мактаб замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди
30 август 2021, 12:01

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сирдарё вилоятида крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Корея ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 нафар гумондор 9,2 млрд сўмлик 3529 дона компьютер қурилмасидан ва 265,2 млн сўмлик электр энергиядан қонунга зид равишда фойдаланиб келганлиги айтилмоқда.

АҚШнинг Кобулдаги ракета зарбаси натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди — CNN
30 август 2021, 11:44

АҚШнинг Кобулдаги ракета зарбаси натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди — CNN

Якшанба куни Кобулда АҚШ Қуролли Кучлари ракета зарбаси орқали портловчи моддалар ўрнатилган машина йўқ қилинган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида олти нафар бола бор, деб хабар берди CNN. АҚШ Мудофаа вазирлиги машинада бир нечта худкушлар бўлганини ҳам тахмин қилди.

29 август куни Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус аниқланди
30 август 2021, 10:30

29 август куни Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 303 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

Паралимпиада-2020. Ўзбекистонлик спортчилар битта олтин ва битта бронза медални қўлга киритди
30 август 2021, 10:11

Паралимпиада-2020. Ўзбекистонлик спортчилар битта олтин ва битта бронза медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Бобуржон Омонов Паралимпия ўйинларида олтин медални, яна бир пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова бронза медални қўлга киритди.

Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди
30 август 2021, 09:39

Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди

Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб самолётларда суратга олиш тақиқланган. Шунингдек, йўловчиларга орқа фонда самолёт билан суратга тушишга ҳам тақиқ мавжуд. 2018 йилдан бошлаб мамлакатда жамоат жойларида, жумладан, Тошкент телеминорасида ва метрода эркин суратга олишга рухсат берилган. Депутат Расул Кушербаев самолёт фонида расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди.

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилди
30 август 2021, 02:14

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилди

Душанба куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. У вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлашга мўлжалланган.

«Янги Ўзбекистон» боғи орқали ўтган йўлда ҳаракат чекланади
29 август 2021, 20:30

«Янги Ўзбекистон» боғи орқали ўтган йўлда ҳаракат чекланади

«Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади.

Ҳоким ўринбосарлари фаолияти KPI асосида баҳоланади
29 август 2021, 19:35

Ҳоким ўринбосарлари фаолияти KPI асосида баҳоланади

Президент қарори билан ҳокимлар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Улар фаолияти «қониқарсиз», «қониқарли», «яхши» ва «аъло» деб баҳоланади. Улар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари учун шахсий жавобгар этиб белгиланди.

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклайди
29 август 2021, 18:54

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклайди

Афғонистондан амалга оширилган эвакуация рейсларига хизмат кўрсатиш учун 19 август куни ёпилган Тошкент-3 маҳаллий рейслар аэропорти 31 августдан ўз фаолиятини тикламоқда

Қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган лойиҳалар давлат томонидан инфратузилмалар билан таъминланади
29 август 2021, 18:13

Қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган лойиҳалар давлат томонидан инфратузилмалар билан таъминланади

1 октябрдан давлат қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлайди. Президент билан учрашувда тадбиркорлар инфратузилмалар билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган эди.

Бир гуруҳ чироқчиликлар прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарганига изоҳ берилди
29 август 2021, 15:24

Бир гуруҳ чироқчиликлар прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарганига изоҳ берилди

Чироқчида қўшни ҳомиладор аёлни зўрламоқчи бўлганида аёл томонидан пичоқлаб ўлдирилган марҳумнинг яқинлари прокурор билан учрашиш мақсадида тўпалон кўтаргани маълум қилинди. Бош прокуратура мазкур йиғилиш аслида ИИО томонидан аҳоли вакиллари билан маст ҳолда ўғлини ўлдирган ота билан боғлиқ жиноят ишини муҳокама қилиш учун ташкил этилганини билдирди.

Паралимпиада-2020. Шариф Ҳалилов бронза медали соҳиби бўлди
29 август 2021, 14:05

Паралимпиада-2020. Шариф Ҳалилов бронза медали соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик пара-дзюдочи Шариф Ҳалилов бронза медали соҳиби бўлди. У бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Ҳафта бошида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
29 август 2021, 13:24

Ҳафта бошида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

30 август куни Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Деворларда гиёҳванд моддаларни реклама қилган шахслар ушланди
29 август 2021, 12:56

Деворларда гиёҳванд моддаларни реклама қилган шахслар ушланди

Тошкентда Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида уйларнинг деворларига гиёҳванд моддаларни реклама қилган ёзувларни ёзган уч фуқаро қўлга олинди. Текширувларда жами 62 та ёзув аниқланди.

Ўзбекистон 7 ойда 14,5 млн долларлик қовун-тарвуз экспорт қилган
29 август 2021, 12:33

Ўзбекистон 7 ойда 14,5 млн долларлик қовун-тарвуз экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 7 ойда Ўзбекистон хорижга қиймати 14,5 млн долларга тенг бўлган 53,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Экспорт қилиш бўйича мамлакатлар кесимида Қозоғистон, Россия, Қирғизистон етакчилик қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг