Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётганларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар қўйилган эди. Эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец мурабиийлик қилади. У билан шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Танзила Нарбаева экология соҳасида амалдаги қонунлар жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Сенат раиси ушбу соҳада барча масъулиятни кучайтириб, натижага ишлаши кераклигини таъкидлади.
Германия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан эвакуация жараёнларини якунлади. 26 августда бундесвернинг охирги самолётлари Кобулдан Тошкентга учди, у ерга мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ҳам келди. У «жуда кескин вазиятда» Ўзбекистон ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Пара-дзюдочи Учқун Қуронбоев -66 кг вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг олтин медалига эга чиқди.
Сенат Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини 26 сентябрга белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Олдинроқ ДХХ касбий байрами 5 апрель куни нишонланар эди.
Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +37 даража иссиққача кўтарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон толиблар билан икки йил олдин мулоқотни йўлга қўйганини маълум қилди. «Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берган. Ваъдасига вафодор бўлиб тургани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий», — деди у. «Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар гаплашаман», — дея таъкилади давлат раҳбари.
Яқин 5 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишни 1,5 баробарга оширишни ва ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда, деди президент. Шу муносабат билан, электр таъминоти учун 6,5 млрд долларлик 19 та лойиҳа бўйича қўшимча қувватлар жорий этиладиган минглаб саноат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.
Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.
АҚШ президенти Жо Байден 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган Кобулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба беришни буюрди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди у.
Фанлар Академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидорга асосланган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш устида ишлашмоқда. Шунингдек, қорамолларни коронавирусга қарши вакциналар билан эмлаб, унинг сути вирусга қарши курашишга ёрдам бериши мумкинлиги борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Пара-енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпиада мусобақаларида кумуш медални қўлга киритди.
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди. Давлат раҳбари у ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналарининг ишга тушириш тадбирларида иштирок этиб, аҳоли билан мулоқот қилади.
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами очиқ майдонларда ўтказилади. Байрамни ташкил этишга қўйилган талаблар маълум қилинди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 841 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 361 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Қайнар қишлоғидаги муҳандислик ўқ-дорилари сақланадиган омборлардан бирининг ёнида ёнғин юзага келиб, портлашлар рўй берди. Оқибатда тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 66 киши жабрланган. Бир неча киши алоқага чиқаётгани йўқ. Тахминан 1200 киши эвакуация қилинди.
Пайшанба куни Кобулда содир этилган портлашларда 90 нафардан ортиқ афғон фуқароси ва 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. 1000 дан ортиқ одам жароҳатланган. «ИШИД» Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Президент фармони билан таниқли хонанда ва актёр Ботир Зокиров вафотидан сўнг «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.
Тошкент метрополитенида барча алоқа компанияларидан фойдаланишни жорий қилиш ва бепул Wi-Fi йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг