Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади
4 сентябрь 2021, 14:10

Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади

Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар йўлга қўйилади. Ўқувчининг ўзи ёки оила аъзолари коронавирусга чалинган бўлса ёки мактаб ўқитувчилари орасида инфекция аниқланган бўлсагина, масофавий (онлайн) тарзда ўқув жараёнлари олиб борилади.

Мактаб қизларига рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди
4 сентябрь 2021, 13:42

Мактаб қизларига рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди

Ўзбекистон мактабларида қизларга истисно тариқасида оқ ва очиқ ранглардаги миллий рўмолда ва дўппида бўлишга рухсат берилди. ХТВ раҳбари бу кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатлари асосида қабул қилинганини ва асосий мақсад — барча болаларга таълим бериш эканлигини таъкидлади. «Биз дунёвий билимларни барчага беришимиз шарт. Шу нарсага шароит яратиб беришимиз керак», — деди у.

Паралимпиада-2020. Нурхон Қурбонова иккинчи медалини қўлга киритди
4 сентябрь 2021, 11:38

Паралимпиада-2020. Нурхон Қурбонова иккинчи медалини қўлга киритди

Токиода бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида найза улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова кумуш медали соҳиби бўлди. Спортчи ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган.

3 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланди
4 сентябрь 2021, 11:10

3 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида республикада 648 кишида коронавирус қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 71 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистон вакили биринчи марта Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти билан тақдирланди
4 сентябрь 2021, 10:33

Ўзбекистон вакили биринчи марта Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти билан тақдирланди

ЖИДУ проректори Гулноза Исмоилова European International Womenʻs Leadership Awards совриндори бўлди. Мазкур мукофот билан Ўзбекистон вакили илк бора тақдирланди.

Нима тайёрлаймиз: болалар учун мактабга егулик
4 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: болалар учун мактабга егулик

Сэндвич, лаваш хамирида пишириқлар, гренка ва қатламачалар — Zira.uz болалар учун мактабга мазали ва тўйимли егулик рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 сентябрь 2021, 21:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда АЭС қурилиши мумкинлиги, AҚШда сув тошқинлари қурбонлари сонининг 45 кишига етгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ОТМга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди
3 сентябрь 2021, 15:51 1

ОТМга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Давлат тест маркази ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандатни) эълон қилди. Қайд этилишича, жавобни ҳудудлар кесимида белгиланган вақтда текшириб кўриш талаб этилади. Онлайн тарзда 5 хил усулда тест натижаларини билиш мумкин.

Наманганда йўлни кесиб ўтаётган аёлни Nexia уриб юборди
3 сентябрь 2021, 14:07

Наманганда йўлни кесиб ўтаётган аёлни Nexia уриб юборди

Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди
3 сентябрь 2021, 12:57

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди

Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.

Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликларни мамлакатни тарк этиши керак
3 сентябрь 2021, 12:37

Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликларни мамлакатни тарк этиши керак

Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликлар 10 сентябргача муддатни узайтириши ёки мамлакатни тарк этиши лозим. Ҳукумат ўтган йилнинг сентябрида жорий этилган вақтинчалик тартибни бекор қилди.

Ўтган 6 ойда мамлакатда 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган
3 сентябрь 2021, 11:30

Ўтган 6 ойда мамлакатда 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларга кўра, январь — июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган. Энг юқори улушга эга вилоятлар Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳислобланади.

«ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак». Мақсуда Ворисова — «мандат» кечикаётгани ҳақида
3 сентябрь 2021, 10:30

«ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак». Мақсуда Ворисова — «мандат» кечикаётгани ҳақида

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандат) эълон қилиш кечикаётганлиги учун Давлат тест марказини танқид қилди. У ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Марказ кетма-кет учинчи йил мандат эълон қилиш муддатини бузмоқда.

2 сентябрь куни Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус аниқланди
3 сентябрь 2021, 10:11

2 сентябрь куни Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 93 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

Паралимпиада-2020. Сафия Бурханова олтин медални қўлга киритди
3 сентябрь 2021, 09:57 1

Паралимпиада-2020. Сафия Бурханова олтин медални қўлга киритди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Сафия Бурханова олтин медални қўлга киритди.

Паралимпиада-2020. Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди
2 сентябрь 2021, 21:58

Паралимпиада-2020. Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди

Параатлет Ҳусниддин Норбеков ядро улоқтириш баҳсларида сўнгги уринишда рақибидан ғалабани тортиб олди ва олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди.

Германия Ўзбекистонга COVID-19`га қарши препарат юборди
2 сентябрь 2021, 21:41 1

Германия Ўзбекистонга COVID-19`га қарши препарат юборди

Германия Ўзбекистонга 20,6 млн евролик коронавирусга қарши юқори самарали дори воситасини юборди. У COVID-19`га қаршиликни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сунъий «антитаначалар коктейли» ҳисобланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 сентябрь 2021, 19:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нигерияда қароқчилар томонидан 100 дан ортиқ ўқувчининг ўғрилаб кетилгани, AҚШда «Ида» довули туфайли саккиз кишининг ҳалок бўлгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сурхондарёда Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида ҳайдовчининг ўғли вафот этди
2 сентябрь 2021, 14:27

Сурхондарёда Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида ҳайдовчининг ўғли вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчисининг ўғли вафот этди. Вилоятда содир бўлган бошқа бир ҳолатда нотекис йўлда ҳаракатланаётган Жигули машинаси Cobalt билан тўқнашди, оқибатда бир киши оламдан ўтди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
2 сентябрь 2021, 14:19

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев, Татьяна Каримова, президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, парламент аъзолари ва давлат органлари раҳбарлари биринчи президент Ислом Каримовни хотирлашди. Давлат раҳбари биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг