Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа 2−3 ойда оммага тақдим этилади ва уни «баҳаво жойда» қуриш кўзда тутилган. «Эндиликда Тошкентда қурилиш эмас, яшил ҳудуд барпо этилади», — деди давлат раҳбари.
Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Қозоғистон президенти мудофаа вазирининг Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм ўқ-дорилар омборида портлаш содир бўлганидан кейин берган истеъфосини қабул қилди. Портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди.
Ўзбекистон АҚШни афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориш режалаштирилаётганидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда WSJ нашри. Газета маълумотларига кўра, «Толибон» август ойи ўртасида Ўзбекистонга учиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни талаб қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, янги реконструкция қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига кириб кўрди. Президент ҳар бир ҳудуддаги жадидлар ва қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб Туркиянинг Йилмаз университети профессори Чидем Жанбай Туркйилмаз тайинланди.
Душанба куни АҚШнинг сўнгги ҳарбий самолёти Афғонистонни тарк этди ва мамлакатнинг ҳарбий миссияси якунланди. Шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик фаолияти ҳам тўхтатилди, дипломатлар мамлакатни тарк этди. Кобулдаги элчихона ёпиқлигича қолади.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 201 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Халқаро армия ўйинлари доирасида Жазоир ва «Фориш» полигонида бўлиб ўтган беллашувларда ўзбек кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлари янги рекордларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринларни эгалладилар.
Президент 2026 йилга келиб Ўзбекистонда олтита кимёвий технология кластери ташкил этилишини маълум қилди. Улардан биринчиси «Навоийазот»да, қолганлари Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда барпо этилади. Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлардан газ сотиб олинишига ҳам изоҳ берди.
Хитойда болаларга ҳафтасига уч соатдан кўпроқ вақт давомида видеоўйинлар ўйнашнинг тақиқлангани, АҚШ жанубига «Ида» довулининг бостириб келгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритаётган медаллари, Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилиши, янги ташкил этилаётган телеканал ва институт — «Газета.uz»нинг 30 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни қайд этди. «Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз», — дея таъкидлади у.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги толиблар режимидан қочаётган одамлар учун ўз чегараларини очишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда ўзбек-афғон чегараси тўлиқ ёпилган ва «Термиз» чегара постини очиш ҳозирча режалаштирилаётгани йўқ.
Президент қарори билан Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди. ОТМда таълим фаолияти 2021−2022 ўқув йилидан бошланади. Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.
Ўзбекистонлик пара-сузувчи Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа мазкур Паралимпия ўйинларидаги медалларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Oilaviy телеканали негизида Foreign Languages хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилмоқда. Телеканал дастурларни бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади.
Биринчи президент Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати Mahalla телеканалида эфирга узатилаётган сериалда намойиш этилди. Канал раҳбарияти видеомонтаж вақтида портретга хира тортилганини «техник хатолик» деб атади.
Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.
Долларнинг расмий курси 1,29 сўмга кўтарилди ва жами 10 653,18 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг