Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
11 март 2021, 17:27

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда, асосан, ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
11 март 2021, 16:45

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Янгийўл тумани кадастр агентлиги бошлиғи в.б. тадбиркорнинг ишини битириб бериш эвазига 10 тонна цемент талаб қилган. Уни 10 млнга баҳолаб, шундан 500 долларини олган вақтида ушланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи марта кўтарилмоқда
11 март 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи марта кўтарилмоқда

Долларнинг расми курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 513 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

2021/2022 ўқув йилида Президент мактабларига 1632 нафар ўқувчи қабул қилинади
11 март 2021, 16:09 8

2021/2022 ўқув йилида Президент мактабларига 1632 нафар ўқувчи қабул қилинади

2021/2022 ўқув йилида Президент мактабларига 1632 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча қабуллар Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида мавжуд Президент мактабларига бўлиб ўтади. Давлат раҳбари 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасида шу йили 10 та президент мактаби бунёд этилишини айтган эди.

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
11 март 2021, 15:49

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг базавий прогнозларига кўра, инфляциянинг 2021 йил якуни бўйича 9,0−10,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади
11 март 2021, 15:43

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энди тўсиқлар йўқ» — Руслан Казакбаев
11 март 2021, 15:16

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энди тўсиқлар йўқ» — Руслан Казакбаев

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев АКИpress’га берган интервьюсида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий соҳадаги муносабатлар, сув масаласи ва давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисида cўз юритди.

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди
11 март 2021, 14:40

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди

Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган. Шундан сўнг, олий марталабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйган. Унинг навбатдаги манзили — Кўксарой қароргоҳи. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Қирғизистон алоқаларини ҳар томонлама янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

13 март — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади
11 март 2021, 14:29

13 март — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

Шанба куни умумахалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ушбу хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркиби таcдиқланди. Иш берувчилар томонидан Ҳашарга ходимларини мажбурий жалб қилиш тақиқланади, акс ҳолатда мутасаддилар жазоланади.

Шартномаларга риоя қилиниши керак: Адлия вазирлиги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни яхшилашни таклиф қилмоқда
11 март 2021, 12:43

Шартномаларга риоя қилиниши керак: Адлия вазирлиги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни яхшилашни таклиф қилмоқда

1 майдан бошлаб банкларга етказиб берилаётган маҳсулот ёки хизматлар учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улушига эга компаниялар билан тузилган шартномаларда 15 фоиз миқдорида аванс тўлаш талабини бекор қилишга рухсат бериш кўзда тутилган. Жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредит бериш ва тўлаш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади
11 март 2021, 12:22

Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади

1 апрелдан бошлаб «темир», «ёшлар» ва «аёллар» дафтарларига киритилган эҳтиёжманд оилалар ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
11 март 2021, 11:38

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълими учун тест фанлари блокларини аниқлади. Мумкин бўлган максимал балл — 280,5 этиб белгиланди.

Томас Бах Халқаро олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди
11 март 2021, 10:22

Томас Бах Халқаро олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди

Халқаро олимпия қўмитасининг амалдаги президенти Томас Бах янги муддатга қайта сайланди. У ушбу лавозимга ягона номзод бўлган.

«Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида
11 март 2021, 00:12

«Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида

Иномжон Тоғаев Amerika Ovozi`га берган интервьюсида газ ва электр таъминотидаги нореал қарздорлик, уни аҳолига тўлатиш ҳолатлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, «билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган». Шунингдек, Тоғаев АСКУЭ тизими ҳақида гапира туриб, «бу онлайн сўзи номига бор», деди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
10 март 2021, 20:24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франциянинг илк бор космосда ҳарбий машғулотларни ўтказиши, Таиландда сайёҳларга яхталарда карантиндан ўтишга рухсат берилгани, Молдова президенти қароргоҳининг харажатлари икки баравар камайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель видеоанжуманда учрашади
10 март 2021, 18:59

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель видеоанжуманда учрашади

Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди
10 март 2021, 18:46

1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ошган автомобиллар 1 йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади. Шу билан бирга, сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти ҳам бекор қилинади.

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди
10 март 2021, 18:39

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди

Йил бошидан буён ИИВ давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга 50 та автозак, 16 та тентли юк машинаси, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди.

«Бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев
10 март 2021, 18:19

«Бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори ННТлар аслида ҳокимиятларнинг ўнг қўли эканини айтди. «Муаммони кўтариб чиқаётган одамлар унинг ечимини ҳам ўзи билади», — деди у. Бироқ, Тоғаевнинг фикрича, «бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган». У Америка овозига берган интевьюсида лоббизм масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина олган фуқароларга сертификат берилади
10 март 2021, 17:32 21

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина олган фуқароларга сертификат берилади

Коронавирусга қарши эмланган фуқароларга вакцина олганлиги тўғрисида сертификатларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Эмланадиган фуқароларни электрон рўйхатга олиш учун emlash.uz сайти яратилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг