Бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат» бош директори этиб тайинланди.
Президент фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритилди. Муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлган тадбиркорларга берилган қатор енгилликлар бекор қилинмоқда, ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари ҳам қисқартирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди. Учрашувда терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ва бошқа хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.
Бангладеш халқаро трибунали оммавий норозилик намойишлари фонида мамлакатдан қочиб кетган собиқ бош вазир Шайх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди. У юзлаб намойишчиларнинг ўлимига алоқадорликда гумонланмоқда.
Жаҳон банки 2024 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёти энг тез ўсаётган мамлакатлар Грузия, Тожикистон ва Ўзбекистон эканини қайд этди. Минтақада бир қатор инқирозлардан сўнг иқтисодий ўсиш барқарорлашмоқда, аммо кўрсаткичлар 2000 йиллар бошига нисбатан анча паст даражада қолмоқда.
Оққўрғон туманидаги новвойхона ҳожатхонасига тушиб кетган 1 ёшли қизча қутқарилди. У шифохонада тиббий кўрикдан ўтказилган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият 10 йил олдинги вазиятдан кескин фарқ қилади», деди. У минтақа мамлакатлари бир-бири билан фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларини самарали деб атади.
Ҳокимлар имзолаётган қарорларнинг 30 фоиздан ортиғи ёпиқ ҳолда қабул қилинмоқда. Уларнинг кўпи давлат харидлари ва бюджет маблағларини сарфлаш билан боғлиқ. Акмал Бурхановга кўра, бундай ҳолатларга қарши кураш учун агентлик бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида таклифлар ишлаб чиқди.
Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Болалар «МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида олиб келинмоқда.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Тошкент инвест» компанияси Янгиҳаёт туманида жамоат савдо-кўнгилочар бульварини қуриш учун инвестор қидирмоқда. Узунлиги 1 км бўлган бульварда гастрономик, спорт, савдо ва болалар учун кўнгилочар жойлар бўлади.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган. Вафот этганлар орасида икки нафар бола ҳам бор.
Golden House компанияси «Устозимга раҳмат» акцияси 31 октябргача узайтирилишини мамнуният билан эълон қилди.
Президент қарори билан сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш кўзда тутилмоқда.
Марказий банк халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини кутмоқда. Шу муносабат билан регулятор асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилди.
Шу вақтгача «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори бўлган Шарафиддин Кадиров «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига тайинланди.
Президент фармони билан IT парк резидентлари бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириши ва интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиши белгиланди.
Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланди.
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда ишлаб келган Эркин Муҳитдинов президент мажлисида ишдан олинганди.
Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги айрим участкалардан фоторепортаж.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 56 ёшли эркак Россияга ишлаш учун бориб, у ерда моддий манфаат эвазига Украинага қарши урушда қатнашган. У суд қарори билан уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг