Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ва аҳоли зич жойлашган маҳаллалар, ички йўл ёқалари ва бошқа бўш майдонларда истироҳат йўлаклари ташкил этилади.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида саккиз нафар ўзбекистонлик бўлган Toyota ЙТҲга учради. Оқибатда бир киши вафот этди, 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Беларус муҳолифати етакчиси Светлана Тихановскаяни қабул қилди. Байден АҚШ «Беларус халқини демократия йўлида қўллаб-қувватлашини» таъкидлади.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қиймати 4,9 млрд доллар бўлган «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни конда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор, Тошкентдаги «Панорама» киносаройи ва «Космонавтлар» метро бекати лойиҳалари муаллифи Серго Сутягин вафот этди.
Спорт журналистлари Николо Скира ҳамда Фабрицио Романо ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни Италиянинг «Рома» клуби билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилишди. Римликлар ҳужумчини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача «Рома» манфаатларини ҳимоя қилади.
Burger King тез овқатланиш ресторанлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда. ООО Burgerhouse компанияси рўйхатга олинган, ходимлар ишга олинмоқда. Биринчи филиал йил охиригача очилиши мумкин.
Кеча Ўзбекистонда 879 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 529 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг олтинчи кунида учта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, Токио олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган бронза медаль, президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши — «Газета.uz»нинг 28 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 61 ёшли пиёдани юк машинаси уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Шавкат Мирзиёев олимларнинг тадқиқотига асосланиб коронавирус билан кураш ҳали яна камида 10 йил давом этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу сабабдан «Спутник V» ва хитой-ўзбек вакциналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича муҳокамалар бормоқда. Президент фуқароларни коронавирусга қарши эмланишга чақирди. «Вакцина олганларга шифохонадан 4 кунда чиқяпти, эмланмаганларга эса жуда оғир бўляпти», — деди у.
Тошкентнинг Миробод туманида бир қатор кўчалардаги 500 дан зиёд ташқи ёзувлар ва ахборот матнлари «Давлат тили тўғрисида"ги қонунга мослаштирилди. Жумладан, «Beauty salon», «Слоённая самса», «Аптека» каби ёзувлар ўзбекчалаштирилди.
Чоршанба куни ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев меҳрибонлик уйларидаги болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилмаётганини қайд этди. Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва Халқ таълими вазирлиги меҳрибонлик уйлари билан етарлича ишламагани танқид остига олинди. Шундан келиб чиқиб, 16 та «Меҳрибонлик уйи» ва 4 та «Болалар шаҳарчаси» Миллий Гвардия тизимига ўтказилиши маълум қилинди.
Токиодаги Олимпиаданинг бешинчи кунида дзюдочи Давлат Бобонов бронза медали соҳибига айланиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадиги иккинчи медални келтирди. Боксчилар Миразизбек Мирзаҳалилов ва Дилшод Рўзметовлар Олимпия ўйинларидаги иштирокларини тугатишди. Дзюдочи Гулноза Матниязова ҳам якка баҳслардаги иштирокини муваффақиятсиз якунлаб, аралаш жамоавий йўналишдаги иштирокига тайёрланади.
Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, римликлар футболчи учун 15 млн евро таклиф қилган, аммо «Женоа» жамоаси форвард учун 20 млн евро талаб қилишмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттиришга яқин.
Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг узоқ қишлоқларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 2,7 млн доллардан кўпроқ миқдорда грант ажратмоқда. Лойиҳа Жаҳон банки кўмагида Маҳалла вазирлиги томонидан амалга оширилади.
29−31 июль кунлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига сел келиши хавфи бор.
Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги 21-меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Президент таъкидлашича, «меҳрибонлик уйида шароитлар яхши, лекин тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаётига кўмаклашувчи масъул идора йўқ». Шу сабабли, давлат раҳбари барча меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Миллий гвардия масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг