ЖССТнинг электрон сигаретлар тарқалишини чеклашга чақираётгани, Қозоғистонда LinkedIn’нинг блоклангани, Кобул ва унинг атрофидаги вилоятларнинг электр таъминотисиз қолгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкинлиги, Ўзбекистон Олимпиаданинг тўртинчи кунини ҳам медалсиз якунлаши — «Газета.uz»нинг 27 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2021 йилнинг биринчи ярмида доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,5 баробарга, 2019 йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан 2,2 баробарга кўп демакдир.
Ярим йил ичида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 301,3 минг кишига ёки 0,9 фоизга ошиб, 34,86 млн нафарга етди. Туғилиш ва ўлим даражаси 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 7 фоизга ўсган.
ОТМларга кириш тест синовлари 5-августдан бошланади. Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Шунингдек, тест саволлари қисқартирилиб, мажбурий фанлардан улар 10 тадан бўлади.
Саудия Арабистони 10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчилар учун Умра мавсуми тикланишини эълон қилди. Зиёратчилар коронавирусга қарши Pfizer, Moderna, AstraZeneca ёки J&J вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши керак.
Токиодаги Олимпиаданинг тўртинчи кунида дзюдочи Шарофиддин Болтабоев кучли саккизликдан жой олган бўлса, боксчи Бобоусмон Батуров ўзининг дастлабки жангини ғалаба билан бошлади. Бугунги кун ҳам Ўзбекистон учун медалсиз бўлди.
Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда аҳолининг айрим қатламларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ҳамда вакцина олмаган ходимни ишдан четлатиш мумкин бўлади. Қуйи палата вакиллари оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишга ёрдам беришига ишонмоқда. Қонун лойиҳаси Сенат томонидан кўриб чиқилади.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Captiva русумли автомашина ағдарилиб кетди. Натижада беш киши жароҳат олди.
Долларнинг расмий курси 12,65 сўмга кўтарилди ва жами 10 670,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро курси эса бироз пасайди.
Адлия вазирлиги «Газета.uz» ва бошқа тўртта онлайн ОАВлар билан меморандум имзолади. Ҳамкорлик ҳуқуқий маълумотларнинг тарқалишини кенгайтиришга қаратилган.
Gumbaz қурилиш бозори Chevrolet Cobalt автомашинасини ютуқ сифатида ўйнади. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Бахтиёр Тошмуҳамедов бош соврин эгасига айланди.
UzAuto Motors Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси билан автомашиналарини рўйхатдан ўтказиш учун маълумотлар базасини синхронлаштирмоқда. Бу автомобилларни харид қилиш ва сотишдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган. Компания маълумотларига кўра, баъзи шахслар ўз навбатини пуллаш мақсадида машина сотиб олиш бўйича 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларини тузган.
Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш, захирага олиш, олиб қўйиш ваколатининг бекор қилиниши, тўй ва маросимлардаги чекловлар, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими, хориждан маҳсулот сотиб олиб, учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши, туризм соҳасида айрим лицензия талабларининг жорий этилиши — 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Айрим ҳудудларда президент мактабларига кириш имтиҳонлари бошланди. 5 ва 6-синфларга қабул синовлари очиқ осмон остида бўлиб ўтди. ФВВ ушбу кунларда аномал жазирама ҳақида огоҳлантирган эди. Вазиятга болалар омбудсмани изоҳ бериб, нима учун имтиҳонларни бошқа кунларга кўчириш имкони бўлмагани маълум қилди.
Президент қарори билан 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. Уларда ўткир қон-томир касалликлари бўйича шошилинч ёрдам ҳамда буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизмати кўрсатилади.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов энди бир вақтнинг ўзида Бразилиядаги элчи вазифасини ҳам бажаради. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси вазифасида ҳам фаолият олиб боради.
АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни коронавирусга қарши 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Препарат АҚШ томонидан COVAX дастури доирасида ажратилмоқда.
Кеча Ўзбекистонда 789 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.
АҚШ 31 декабрга қадар Ироқдаги ҳарбий операциялардаги иштирокини тўхтатади. Хавфсизлик бўйича муносабатлар ўқув машғулотлари, маслаҳатлашувлар, равзведка маълумотларини олишга ўтказилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг