Давлат хизматини кўрсатиш муддати кечикса — тўловнинг 50 фоизи қайтарилади
26 июль 2021, 13:32

Давлат хизматини кўрсатиш муддати кечикса — тўловнинг 50 фоизи қайтарилади

1 ноябрдан Давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, хизмат учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилади.

Афғонистон билан чегарада палаткалар шаҳарчаси қурилмаяпти — ДХХ Чегара қўшинлари
26 июль 2021, 13:05

Афғонистон билан чегарада палаткалар шаҳарчаси қурилмаяпти — ДХХ Чегара қўшинлари

ДХХ Чегара қўшинлари «Газета.uz» сўровига берган жавобида Афғонистон билан чегара ҳудудда қочоқлар учун палаткалар шаҳарчаси қурилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Шунингдек, Чегара қўшинлари афғон ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари июнь ойида Ўзбекистон чегарасини қай тарзда кесиб ўтишганини ҳам маълум қилишди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди
26 июль 2021, 12:40

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди

27 июлдан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Ҳафтанинг охирига келиб ҳаво ҳарорати +33 даража атрофида бўлади. Яқин кунларда баъзи ҳудудларда шамол ва чанг бўронларининг кучайиши кутилмоқда.

Бекободда 25 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланди
26 июль 2021, 12:36

Бекободда 25 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланди

Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида вояга етмаган болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди. Улар болалардан 800 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача ойлик тўлов олиб келган. Ушбу шахсларга нисбатан БҲМнинг 7−8 баравари миқдорида жарима ҳамда улардан бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан август бошида учрашади
26 июль 2021, 11:59

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан август бошида учрашади

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви август ойининг бошида ўтказилиши кутилаётгани маълум қилинди. Бундан ташқари, давлат раҳбарининг ҳафталик иш режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Паркент туманида сойда чўмилаётган аёл самосуд қилинди
26 июль 2021, 10:36

Паркент туманида сойда чўмилаётган аёл самосуд қилинди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган сойда чўмилаётган аёл бошқа бир аёл томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон онлайн-аукционларнинг ягона тартиби жорий этилади
26 июль 2021, 10:33

Электрон онлайн-аукционларнинг ягона тартиби жорий этилади

Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади. Ҳужжат билан объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинмоқда. Шунингдек, аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади.

25 июль куни 705 кишида коронавирус аниқланди
26 июль 2021, 10:11

25 июль куни 705 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 705 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 482 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.

Август ойидан Ўзбекистонда хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарилади
26 июль 2021, 09:29

Август ойидан Ўзбекистонда хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда август ойидан бошлаб коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланишига келишилди. Биринчи босқичда ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 млн дозагача олиб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Токио-2020. 26 июль учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
26 июль 2021, 01:45

Токио-2020. 26 июль учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг учинчи кунида бешта спорт тури бўйича 7 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Токио-2020. Мусобақаларнинг иккинчи куни натижалари
25 июль 2021, 23:48

Токио-2020. Мусобақаларнинг иккинчи куни натижалари

Токиодаги Олимпиаданинг иккинчи куни таэквондочи Улуғбек Рашитовнинг олтин медали ва гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг карьерасини якунлагани билан тарихда қолди. Шу куни Ўзбекистон терма жамоасининг яна 9 нафар спортчиси мусобақаларда қатнашди, медаллар учун курашларни эса фақат боксчилар давом эттирадиган бўлди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
25 июль 2021, 19:05 1

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Сузиш федерацияси раҳбарининг вақтинча ишдан четлатилиши, ўзбекистонлик 2 нафар теннисчи келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилиниши, Токио олимпиадасидаги илк олтин медал ва Олимпия ўйинлари атрофидаги жараёнлар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Токио-2020. Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов финалда ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди
25 июль 2021, 18:16 4

Токио-2020. Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов финалда ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди

Токиодаги Олимпия ўйинларида таэквондо йўналиши бўйича иштирок этаётган ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов финал баҳсида британиялик рақиби Бредли Синден устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.

Самарқандда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
25 июль 2021, 17:08

Самарқандда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.

Токио-2020. Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунлади
25 июль 2021, 16:37

Токио-2020. Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунлади

Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина олимпиада ўйинларида саралаш баҳсларида 11-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мазкур олимпиада Чусовитина учун саккизинчи олимпиада бўлди. Аввалроқ, у олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Ўзбекистонга Испаниядан «Афросиёб» поезди олиб келинди
25 июль 2021, 11:39

Ўзбекистонга Испаниядан «Афросиёб» поезди олиб келинди

24 июль куни Ўзбекистонга Испаниянинг Билбао шаҳридан жўнатилган «Афросиёб» поезди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида вагонлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилганидан сўнг, темир йўл орқали олиб келинди. Аввалроқ, поезд 2 та локомотив ва 11 та вагондан иборат эканлиги эълон қилинган.

Энди хориждаги ўзбекистонликлар давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиши мумкин
25 июль 2021, 10:43

Энди хориждаги ўзбекистонликлар давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиши мумкин

Хориж мамлакатларида доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади. Улар давлат божи ва бошқа тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари орқали тўлайди.

Нима тайёрлаймиз: тоблатма
25 июль 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: тоблатма

Макаронли, картошка ва қўзиқоринли, фрикаделкали, резавор мева ҳамда творогли — Zira.uz мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептларининг рўйхатини тақдим этади.

24 июль куни 731 кишида коронавирус аниқланди
25 июль 2021, 10:26

24 июль куни 731 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 731 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 494 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

1 январдан хорижга чиқиш паспорти учун тўлов арзонлаштирилади
25 июль 2021, 10:15

1 январдан хорижга чиқиш паспорти учун тўлов арзонлаштирилади

Президент фармони билан 1 январдан хорижга чиқиш паспорти, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома, адвокатлик бюро, фирма ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорлари арзонлаштирилади. Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш хизмати эса бепул бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг