Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди
16 июль 2021, 15:25

Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.

Тошкентда хориждаги ўқишни 6000 доллар эвазига кўчиртириб бермоқчи бўлган шахс ушланди
16 июль 2021, 15:13

Тошкентда хориждаги ўқишни 6000 доллар эвазига кўчиртириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Яшнобод туманида 6000 доллар эвазига фуқарога Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Дам олиш кунлари ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди
16 июль 2021, 14:35

Дам олиш кунлари ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари +35…+38 даражагача исийди. Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу эса сел тошқинлари шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди
16 июль 2021, 13:37

Ўзбекистон вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга, жумладан, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик форум ўтказиш, хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш, гиёҳвандликка қарши қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга оид таклифларни билдирди. Қолаверса, вакцинация бўйича ўзаро тан олинган сертификатлар асосида «Янги шароитдаги туризм» концепциясини жорий этиш зарурлиги айтилди.

Tenge Bank мижозлар йўлини рақамлаштиришни бошлади
16 июль 2021, 13:00

Tenge Bank мижозлар йўлини рақамлаштиришни бошлади

13 июль куни Tenge Bank Ўзбекистон TUNE Consulting IT-компанияси билан юридик ва жисмоний шахсларга масофали хизмат кўрсатиш бўйича омниканал платформасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича шартнома имзолади.

Шавкат Мирзиёев ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича минтақалараро форум ўтказишни таклиф қилди
16 июль 2021, 12:19

Шавкат Мирзиёев ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича минтақалараро форум ўтказишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқалар бўйича форумни ўтказиш, Марказий ва Жанубий Осиён туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш каби ташаббусларини илгари сурди.

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда
16 июль 2021, 11:47

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда

Ўзбекистонда автомобиль хариди учун кредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Жумладан, Тошкентда энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилиб, барча автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Марказий банк мазкур ҳолатни барча учун бирдек хатарли деб ҳисобламоқда.

Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган фуқаро 15 суткага қамалди
16 июль 2021, 11:20

Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги масжидлардан бирида жанжал кўтариб, жамоат тартибини бузган фуқаро 15 суткага қамалди. Шунингдек, унинг Facebook`даги саҳифасида диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги гумон қилиниб, унга нисбатдан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда 7 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
16 июль 2021, 11:15

Наманганда 7 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқда
16 июль 2021, 10:57

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқда

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқдалар.

15 июль куни 357 кишида пневмония аниқланди
16 июль 2021, 10:41

15 июль куни 357 кишида пневмония аниқланди

Пайшанба куни Ўзбекистонда 478 нафар фуқарода коронавирус, 357 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

Германияда cув тошқини туфайли мингдан зиёд одам бедарак йўқолди
16 июль 2021, 10:35

Германияда cув тошқини туфайли мингдан зиёд одам бедарак йўқолди

Германияда душанбадан бери давом этаётган ёмғирлар туфайли юзага келган сув тошқини оқибатида 1,3 минг киши бедарак йўқолди, 50 дан ортиғи ҳалок бўлди. Сув босган йўллар ва вайрон бўлган кўприклар туфайли баъзи аҳоли пунктларига ҳанузгача кириш имкони йўқ.

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди
16 июль 2021, 10:22 1

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди

Озарбайжондан Ўзбекистонга 50 минг дозадаги СOVID-19`га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу Англия-Швеция компаниясининг вакцинаси эканлиги маълум қилинди.

Покистон бош вазири афғон муаммосини ҳал қилишга Туркияни жалб этиш таклифини билдирди
16 июль 2021, 10:00

Покистон бош вазири афғон муаммосини ҳал қилишга Туркияни жалб этиш таклифини билдирди

Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Туркияни Афғонистон можаросини ҳал этишга жалб қилиш ҳамда Афғонистон қўшнилари саммитини ўтказиш таклифини билдирди.

Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади
16 июль 2021, 02:25

Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар, қолаверса, 500 млн долларлик келишувлар ҳам имзоланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 июль 2021, 21:38

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европадаги тошқинларда 48 га яқин кишининг ҳалок бўлгани, пандемия сабабли болалар ўртасида мунтазам эмлашлар сонининг камайгани, МДҲда COVID-сертификатларини ўзаро тан олиш масаласининг муҳокамаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 июль 2021, 20:30

15 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг бошқа мамлакатлар етакчилар билан учрашуви, блогер Отабек Сатторий иши, Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилиши — «Газета.uz»нинг 15 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан учрашди
15 июль 2021, 19:18

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Тошкентдаги учрашувда афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

«Бизда свет аввал „текин“ эди, лекин бўлмаган. Ҳозир свет қиммат, лекин барибир йўқ» — Отабек Бакиров Грузия жамоат транспорти, свет ва газ тизими ҳақида
15 июль 2021, 18:06 2

«Бизда свет аввал „текин“ эди, лекин бўлмаган. Ҳозир свет қиммат, лекин барибир йўқ» — Отабек Бакиров Грузия жамоат транспорти, свет ва газ тизими ҳақида

Иқтисодчи Отабек Бакиров Грузия жамоат транспорти, экологияси ҳамда свет ва газ тизими ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 5−6 йил давомида Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидаги асосий икки муаммо жамоатчилик макони йўқлиги ва жамоатчилик транспортидаги инқироз. Бакиров Грузиядаги ислоҳотларнинг Ўзбекистондаги билан фарқини иккала мамлакатдаги электр энергиясидаги ҳолат билан қиёслади.

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўрагани учун бўшатилган фельдшер ишга қайта тикланди
15 июль 2021, 17:24

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўрагани учун бўшатилган фельдшер ишга қайта тикланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилган эди. «Адолат» СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси Собир Ахмедов ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фельдшер ишга қайта тикланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг