15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади
13 октябр 2020, 13:49

15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан пойтахтда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланади.

Коронавирусга такроран чалинган бемор вафот этган илк ҳолат қайд этилди
13 октябр 2020, 13:33

Коронавирусга такроран чалинган бемор вафот этган илк ҳолат қайд этилди

Нидерландияда коронавирус билан қайта касаллангандан кейин дунёдаги биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Дастлабки даволанишдан икки ой ўтиб такроран COVID-19 аниқланган 89 ёшли аёл вафот этди.

Беларусь ИИВ ҳарбий қурол ишлатишга тайёрлигини маълум қилди
13 октябр 2020, 12:48

Беларусь ИИВ ҳарбий қурол ишлатишга тайёрлигини маълум қилди

Беларусь ички ишлар органлари ходимлари, агар керак бўлса, кўчалардаги намойишларда махсус воситалар ва ҳарбий қуроллардан фойдаланишади, чунки Минскдаги норозилик ҳаракатлари радикаллашмоқда, дея хабар берди мамлакат ИИВ.

Сирдарёда газ идораси ходими пичоқланиб вафот этган
13 октябр 2020, 11:26

Сирдарёда газ идораси ходими пичоқланиб вафот этган

9 октябрь куни Сирдарё туманида қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходими пичоқланиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «популизм»да айбланди. Интернет фойдаланувчилари: «Ҳаммамиз популистмиз»
13 октябр 2020, 10:45

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «популизм»да айбланди. Интернет фойдаланувчилари: «Ҳаммамиз популистмиз»

Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳаракатларини популистик деб атади. Интернет фойдаланувчилари қўмитани қўллаб-қувватлашди ва ўзларини ҳам популист деб аташди.

Зангиотадаги COVID-19 марказида электр узилиб қолгани ҳақидаги хабар рад этилди
12 октябр 2020, 23:04

Зангиотадаги COVID-19 марказида электр узилиб қолгани ҳақидаги хабар рад этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангиотадаги COVID-19 марказида электр таъминоти узилиб, кўплаб беморларнинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Касалхонада учта дизель генератори мавжудлиги таъкидланди.

Президент интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича йиғилиш ўтказди
12 октябр 2020, 21:54

Президент интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича йиғилиш ўтказди

«Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президент пулли кўнгилочар сайтлардаги кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар муаллифларига даромад тўлаш масаласини ўрганишни топширди.

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизини олтин ташкил этди
12 октябр 2020, 20:24

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизини олтин ташкил этди

Январь-август ойлари якуни бўйича мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 2,45 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди. Энг кўп савдо айланмаси улуши Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда. Бу давр мобайнида экспортнинг 50 фоизини олтин, импортнинг 37,8 фоизини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди.

650 нафардан ортиқ киши мажбурий пахта теримига жалб қилинди — Меҳнат вазирлиги
12 октябр 2020, 19:39

650 нафардан ортиқ киши мажбурий пахта теримига жалб қилинди — Меҳнат вазирлиги

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда 652 кишини мажбурий равишда пахта теримига жалб қилиш ҳолатларини аниқлади. 18 мансабдор шахс 200 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Қонунбузарликлар энг кўп Қашқадарё ва Наманган вилоятида аниқланди.

Google ўзининг Chrome браузерини сотиши мумкин
12 октябр 2020, 19:22

Google ўзининг Chrome браузерини сотиши мумкин

Google компаниясининг машҳур Chrome браузери сотилиши мумкин. Бундан ташқари, компания реклама бизнесининг бир қисмидан ҳам айрилиши мумкин.

ЕИ Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга қарор қилди
12 октябр 2020, 18:39

ЕИ Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга қарор қилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари агар Беларусда вазият яхшиланмаса Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга келишиб олишди. Келишув бўйича ЕИ Беларусь мамлакати билан ҳамкорликни тўхтатади ва норозилик ҳаракатларига қўшимча ёрдам кўрсатади.

Ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига машиналар ажратилади
12 октябр 2020, 18:35

Ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига машиналар ажратилади

Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат машиналари топширилди. Президент топшириғига биноан барча вилоятларда ҳоким маслаҳатчиларига хизмат машиналари ажратилиши кутилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 октябр 2020, 17:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Шимолий Корея раҳбарининг халқдан кечирим сўрагани, Украина президенти урушни тугата олмаса, ўз лавозимини тарк этишга тайёрлиги, Хитойда бутун шаҳар аҳолиси COVID-19 га текширилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Европада тўп суришни орзу қилар эдим» — Элдор Шомуродов
12 октябр 2020, 17:28

«Европада тўп суришни орзу қилар эдим» — Элдор Шомуродов

Яқинда Италиянинг «Женоа» футбол жамоаси сафига қўшилган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Sport24 мухбирига берган интервьюсида Европада тўп суриш унинг болалик орзуси эканлиги, унда яна қандай вариантлар бўлганлиги ва нега 61-рақамни танлагани ҳақида сўзлаб берди.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қайта сайлангани билан табриклади
12 октябр 2020, 17:26

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
12 октябр 2020, 16:37

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Хўроз ўйинлари ташкил қилган 120 дан зиёд кишига чора кўрилди
12 октябр 2020, 16:26

Хўроз ўйинлари ташкил қилган 120 дан зиёд кишига чора кўрилди

Ўрта Чирчиқ туманида хўроз ўйинлари ташкил қилган 120 дан зиёд киши карантин қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилди.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти аукционлар назарияси учун топширилди
12 октябр 2020, 15:41

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти аукционлар назарияси учун топширилди

Алфред Нобель хотирасига бағишланган иқтисодиёт бўйича ёдгорлик мукофоти Пол Милгром ва Роберт Уилсонга аукционларнинг янги форматларини ихтиро қилганлиги учун топширилди.

Беларусдаги намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди
12 октябр 2020, 15:25

Беларусдаги намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди

Беларусдаги президент сайловлари натижаларига қарши намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва товушли гранаталардан фойдаланилган.

Ҳафта кунларида ҳавонинг қизиши кутилмоқда
12 октябр 2020, 15:21

Ҳафта кунларида ҳавонинг қизиши кутилмоқда

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кундузи 22−25 даража иссиқ бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг