Кеча Ўзбекистонда 475 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 304 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Бугун тунда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. 10 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди.
Филиппиннинг жануби-ғарбий қисмида C-130 самолёти қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 47 нафар ҳарбий ва 3 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. Ҳодиса натижасида 49 нафар аскар жабрланган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар кўпроқ китоб ва газеталарни ўқишлари учун ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпишни таклиф қилди. Ўз навбатида, депутат Расул Кушербаев ахборот асрида ижтимоий тармоқларни чеклашни кулгули ва абсурд қарор деб атади.
Жомбой туманидаги «Зарафшон Миллий табиат боғи»нинг 1,5 гектар майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғин олти соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
«Эль-классико»нинг бўлиб ўтадиган саналари, ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими, Жалолиддин Машариповнинг «Ан Насср» жамоасига қайтиши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
ССВ қуёш урганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар берди. Иссиқдан сақланиш учун ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, танага ёпишмайдиган кийимларни кийиш кераклиги айтилди. ФВВ энг иссиқ вақт — 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.
Ўзбекистон ҳукумати июль ойининг биринчи ярмида мамлакатга иссиқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан шошилинч чоралар кўришга киришди. Унга кўра, аҳоли гавжум жойларда вақтинчалик тиббиёт пунктларини ташкил этиш, дарё ва кўллар, аҳоли дам олиш масканларида хавфсизлик масалаларини кучайтириш, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш зарур.
Ўзбекистон январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида от спортига ихтисослашган МЧЖга ажратилган 25,4 гектар ер майдонини 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Европа чемпионатининг чорак финал учрашувлари якунига етди ва ярим финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Ярим финал ўйинлари 6 ва 7 июль кунлари ўтказилади.
Кеча Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди. Шунингдек, вакцинация қилинган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021−2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповда коронавирус аниқлангани сабабли у даволаниш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бир ҳафта аввал вилоят раҳбари ниқобсиз кўриниш бериб, Бухоро аҳолиси билан қўл бериб кўришганди.
АҚШ Давлат департаменти Одам савдоси тўғрисидаги янги ҳисоботида Ўзбекистонни иккинчи тоифага (Tier 2) киритди. Ушбу тоифага АҚШнинг одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг минимал талабларига тўлиқ риоя этмаётган, бироқ жиддий чораларни кўраётган давлатлар киритилади. Ўтган йили мамлакатда одам савдоси билан боғлиқ 93 та жиноят иши қўзғатилди.
Юқори палата раиси журналистлар билан учрашувда давлат идоралари 100 фоиз очилди деб айта олмаслиги, уларнинг воқеа ва ҳодисалар юзасидан дарҳол муносабат билдириши талаб даражасида эмаслигини қайд этди. «Ижро органи ҳеч қачон ўз айбини ўзи айтмайди. Шунинг учун, парламент назорати органи сифатида бизда янги қўмита ташкил қилинди», — деди у.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди. Томонлар афғон можароси ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилишган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг сессиясида жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.
Сенат раиси журналистлар учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.
Зангиотадаги коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларни даволашга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси беморлар билан тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган касалхонада айни вақтда 2550 нафар бемор даволанмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг