Ёшлар ишлари агентлиги Тошкентдаги Ёшлар ва талабалар форумининг барча иштирокчилари коронавирусга тест топширганлигини таъкидлади. «Иштирокчилар вакцина қилиниши режалаштирилган эди, лекин эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилиш сабабли вакцинация ўтказилмаган», — дейилади агентлик баёнотида.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган гендер тенглик масалаларига бағишланган «Тенглик авлоди» халқаро форумида иштирок этди. Форумда 2030 йилгача Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани таъкидланди. Тадбир доирасида 100 дан ортиқ виртуал тадбирлар ўтказилади ва якунида гендер тенгликни тезлаштириш дастури қабул қилинади.
Дам олиш кунларида Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +38…+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44 даражагача атрофида бўлади.
COVID-19 пандемияси туфайли халқаро туризм тўрт трлн доллар зарар кўриши мумкин. Туризм соҳасининг тикланиши кўп жиҳатдан вакциналардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигига боғлиқ, дея ҳисоблайди БМТ экспертлари.
Ўзбекистонда шу йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1,1 трлн сўмга сотилди. Президент видеоселекторда сотилиши белгиланган 288 та мулк савдоларга чиқарилмаганини танқид қилди. Қолаверса, давлат корхоналари ва банклари ихтиёридаги уларнинг фаолиятига хос бўлмаган 511 та объект ҳалигача сотилмасдан тургани айтилди.
Кеча Ўзбекистонда 495 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 313 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов COVID-19 га қарши хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен билан учрашуви бўлиб ўтди. Давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдириб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.
Тошкентдаги «Ёшлик» ва «Универсал» спорт мажмуалари ҳамда «Ўзэкспомарказ»да жойлашган коронавирус беморлари учун тақсимлаш марказлари фаолияти қайтадан йўлга қўйилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев марказларни душанба кунига қадар тўлиқ очишни топширди. Президент бир неча ой ичида илк бор масофавий форматда йиғилиш ўтказди.
Президент давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларини тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берди. Давлат мулкларини «1 сўм» қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади. Объектлар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.
Хитойнинг 100 йиллик мақсадига эришгани, АҚШда 80 га яқин кишининг иссиқлик туфайли вафот этгани, 2020 йилда дунёдаги миллионерларнинг умумий бойлиги 79,6 трлн долларни ташкил этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкентдаги филиали эски ТошМИ биноларига жойлаштирилади ва таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.
Президент билан ёшлар билан учрашуви, ЙТҲларга оид ўтган 5 ойдаги статистика, Андижон вилояти ҳокимининг қизининг тўйи, Бош прокуратура томонидан янги ишга туширилган телеграм-бот — «Газета.uz»нинг 1 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, гўё ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйида олинганлиги тасвирланган фото ва видео лавҳаларга муносабат билдирди. Ҳокимликнинг сўзларига кўра, чиндан ҳам вилоят ҳокими қизининг тўйи бўлган, аммо тармоқларда тарқалган аксарият фотосуратлар ҳокимга алоқадор эмас.
«Агробанк» йўлга қўйган фермерлар мактабидаги иккинчи мавсум августдан сентябргача бўлиб ўтади. Аризалар 15 июлгача қабул қилинади.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан бош иншоотидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасида ёнғин содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.
Бош прокуратура томонидан «YER NAZORATI» телеграм-боти ишга туширилди. Унинг ёрдамида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш бўйича хабар бериш мумкин бўлади.
Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.
АҚШ USAID агентлиги орқали Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамни тақдим этди. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасалари ҳамда эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимланади. 2021 йилдан буён қарийб 1300 тонна шундай ёрдам етказиб берилди.
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида сўнгги беш кун ичида 500 га яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Аксарият ҳолларда одамлар аномал иссиқ об-ҳаво туфайли вафот этгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг