Тошкент шаҳрида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши ва дарахт шохлари синиши оқибатида Водил-1 тармоғига қарашли электр узатиш қурилмасида авария юз берди. Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.
БМТТД, ФВВ ва Ўзгидромет томонидан тайёрланган инфографика Ўзбекистоннинг табиий офат хавфи юқори бўлган ҳудудлари аҳолисига хавф туғилганда ҳаракатланишда ёрдам беради.
Президент фармони билан иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади. Ҳужжат билан давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари белгиланди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 октябрда БААга қарши ўйнайди. Шу вақтгача терма жамоа ўз уйида рақибни мағлуб этолмаган. Мураббий Владо Радманович бўлажак ўйинда жамоа салбий анъанага чек қўйиш ниятида эканини айтди. Футболчилар тайёр, ижобий натижа учун майдонга тушамиз, деди у.
Кунига 1 миллионга яқин йўловчи фойдаланадиган Тошкент метросида охирги пайтларда тирбандликлар ва носозлик ҳолатлари тез-тез кузатилиб, тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Метрополитен расмийлари бу каби муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича режасини маълум қилди. Батафсил.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1%га — 11,7 трлн сўмга, олувчилар сони эса қарийб 20%га камайди. Шунингдек, ажратилаётган ипотекаларнинг ўртача миқдори 19,9%га — 274 млн сўмга, банкларнинг фоиз ставкалари эса 23,8%дан 25%га ошди.
«Ўзмиллийбанк» АЖ Mastercard Europe SA билан ҳамкорликда «Харидлар учун кешбэк» содиқлик дастурини ишга туширди.
Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайди. Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозори ўртача нархларида пасайиши кузатилмоқда. Пойтахт ижара нархларида барқарор тенденция кузатилмоқда.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида икки нафар 20 ёшли йигит ўзгаларга тегишли бўлган иккита Damas автомашинасини олиб қочди. Улар қўлга олиниб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Олимлар институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганиш йўналишидаги ишлари учун мукофотланди.
Тошкент вилоятининг Келес йўли кенгайтирилган ҳолда қайта қурилди. Унинг икки тарафида Давлат хизматлари маркази, Ёшлар маркази, маданият саройи, амфитеатр, универсал спорт мажмуаси, хотира майдони ва сайилгоҳлар барпо этилди. Президент тумандаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Юнусобод тумани суди икки блогер ва brbalo мусиқий гуруҳи артистларини юмористик клипи учун 15 суткага ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Судга ариза билан мурожаат қилган маҳалла раиси видео одоб-ахлоқ меъёрлари ва анъаналарга зид экани, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.
Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови куни Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловчилар анъанавий ёки электрон овоз беришни танлаш имкониятига эга бўлади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги совуқ кунларда бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам сўраб шаҳар аҳолисига мурожаат қилди. «Имконингиз ва хоҳишингиз бўлса бошпанасиз жониворга бошпана ёки озуқа беринг. Шундай қилиб, сиз кичик, аммо жуда муҳим бўлган ҳаётни сақлаб қолишингиз мумкин», — дейилади мурожаатда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2024 йилда Жанубий Кореяда 13 700 иш ўрнига квота олди. Ойлик иш ҳақи ўртача 2000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Полковник Азиз Садиров ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши сабабли чоршанба кунигача Ўзбекистонда ёғингарчилик ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Пайшанбадан эса ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Президент душанба куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда саноат корхоналари фаолияти билан танишади, янги лойиҳалар қурилишига старт берилади.
Ўзбекистон Космосни, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага қўшилди. Бу космосни ўрганиш, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, ресурслар ва билимлар алмашинуви учун имкониятлар очиши кутилмоқда.
Наманганнинг Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг