USAID Ўзбекистонда ўз миссиясини очди
1 октябр 2020, 12:04

USAID Ўзбекистонда ўз миссиясини очди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда миссияси очганини эълон қилди. Бунга қадар агентлик идораси USAIDнинг Марказий Очиёдаги миссиясининг бир қисми сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 сентябрь 2020, 20:34

Октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу йил октябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади, ҳаво ҳарорати кечаси +5… +10 даража, кундузи +25 даражагача бўлиши кутилмоқда. Кузнинг иккинчи ойи прогнози Ўзгидромет шарҳида.

KIA автомобилларининг Ўзбекистондаги нархлари эълон қилинди
30 сентябрь 2020, 20:21 1

KIA автомобилларининг Ўзбекистондаги нархлари эълон қилинди

Ўзбекистонда KIA Seltos кроссовери учта, K5 седани эса олтита комплектацияда таклиф қилинмоқда. Компания мазкур моделлар нархларини ҳам эълон қилди.

Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилини билиш шартлиги белгиланди
30 сентябрь 2020, 19:30

Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилини билиш шартлиги белгиланди

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтиш талаб қилинади. Имтиҳонлар марказлар томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

АҚШда Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги илк дебатлар бўлиб ўтди
30 сентябрь 2020, 19:15 1

АҚШда Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги илк дебатлар бўлиб ўтди

АҚШда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида илк дебатлар бўлиб ўтди. Сиёсатчилар COVID-19 пандемияси, иқтисодиёт ва ирқчиликни муҳокама қилишди. Томонлар бир-бирларига гап бермасдан, бир-бирини ёлғончиликда айблашди.

Абхазиядаги ўзбекистонликларни октябрь ойи бошида қайтариш режалаштирилмоқда
30 сентябрь 2020, 18:10

Абхазиядаги ўзбекистонликларни октябрь ойи бошида қайтариш режалаштирилмоқда

Абхазияда қийин аҳволда қолган 400 нафарга яқин ўзбекистонликнинг аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалардан иборат биринчи гуруҳини октябрь ойи бошларида ватанга қайтариш режалаштирилмоқда.

ЕТТБ Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 40 млн долларлик кредит ажратмоқда
30 сентябрь 2020, 17:11

ЕТТБ Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 40 млн долларлик кредит ажратмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистонга ажратаётган 40 млн долларлик кредитлари кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Президент уч нафар маърифатпарвар жадидни вафотидан сўнг тақдирлади
30 сентябрь 2020, 14:30

Президент уч нафар маърифатпарвар жадидни вафотидан сўнг тақдирлади

Миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний (1878−1934), Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875−1919) ва Мунавварқори Абдурашидхонов (1878−1931) «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани

Ўзбек қизларини корейс эркакларига хотинликка тайёрлаш ҳақидаги видеога изоҳ берилди
30 сентябрь 2020, 14:06

Ўзбек қизларини корейс эркакларига хотинликка тайёрлаш ҳақидаги видеога изоҳ берилди

Ўзбек қизларини Жанубий Корея фуқароларига турмушга беришга тайёрлаш билан пойтахтдаги SEJONG HAKDANG ўқув маркази шуғулланаётгани маълум бўлди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Табиатга зарар етказилгани ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади
30 сентябрь 2020, 13:42

Табиатга зарар етказилгани ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўриб чиқилади ҳамда уларни юборганлар ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

1 октябрдан нималар ўзгаради (эслатма)?
30 сентябрь 2020, 11:40

1 октябрдан нималар ўзгаради (эслатма)?

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар — 1 октябрдан нималар ўзгаради?

Suntronix бизнес учун IT-ечимларни замонавий платформаларда амалга оширади
30 сентябрь 2020, 11:00

Suntronix бизнес учун IT-ечимларни замонавий платформаларда амалга оширади

Suntronix консалтинг компанияси халқаро экспертиза ва илғор IT технологияларни бизнес рақамли трансформациясининг асоси сифатида таклиф этади.

Коронавирус ҳолатлари 56,5 мингдан ошди
30 сентябрь 2020, 10:27

Коронавирус ҳолатлари 56,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 56 519 нафарга етди. Яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ҳозирда республика бўйлаб 3081 нафар бемор даволанмоқда.

1 октябрдан мамлакат кинотеатрларида «Ибрат» фильми намойиш этилади
30 сентябрь 2020, 09:00 1

1 октябрдан мамлакат кинотеатрларида «Ибрат» фильми намойиш этилади

«Ибрат» тарихий бадиий фильми шоир, таржимон, тарихчи, тилшунос ва жадидчи Исҳоқхон Ибрат тақдири ҳақида сўзлаб беради.

Кун давомида 476 та коронавирус ҳолати аниқланди
29 сентябрь 2020, 23:54

Кун давомида 476 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 476 та коронавирус ҳолати аниқланди. Умумий кўрсаткич 56,3 мингдан ошди.

«Ушбу эпидемик мавсумда иккинчи марта касалланиш эҳтимоли йўқ» — Нурмат Отабеков
29 сентябрь 2020, 23:02

«Ушбу эпидемик мавсумда иккинчи марта касалланиш эҳтимоли йўқ» — Нурмат Отабеков

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков ушбу эпидемик мавсумда иккинчи марта касалланиш эҳтимоли йўқлигини маълум қилди. Антитаначалар титри кам бўлса ҳам, улар касаллик билан кураша олади, деди у. Бироқ уларнинг қанча вақт организмни ҳимоя қила олиши ҳозирча номаълум.

Самарқанд туризм университети проректорининг дипломи сохталиги ҳақидаги хабарлар исботини топмади
29 сентябрь 2020, 22:05

Самарқанд туризм университети проректорининг дипломи сохталиги ҳақидаги хабарлар исботини топмади

Самарқанд халқаро туризм университети проректор Азамат Акбаровнинг дипломи сохта экани ҳақидаги мақолаларга саккиз ой ўтганидан сўнг раддия бериб, улардаги иддаолар ўз исботини топмаганини маълум қилди.

Хонабод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди
29 сентябрь 2020, 19:41

Хонабод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди

Андижон вилоятида Хонобод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди. Ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани маълум қилинди. Аввалроқ эса унинг пневмония билан даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Президент 5000 дан ортиқ эскирган стандартларни бекор қилишни буюрди
29 сентябрь 2020, 19:01

Президент 5000 дан ортиқ эскирган стандартларни бекор қилишни буюрди

Ўзбекистонда 1995 йилгача қабул қилинган ва ҳозирда эскирган 5000 дан ортиқ стандартлар бекор қилинади. Президент маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентни Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига ммослаштириш тўғрисида кўрсатмалар берди.

Қайси вилоятлар аҳолиси солиқларни ўз вақтида тўлаши маълум бўлди
29 сентябрь 2020, 16:52

Қайси вилоятлар аҳолиси солиқларни ўз вақтида тўлаши маълум бўлди

Мол-мулк ва ер солиғини тўлашда Хоразм, Навоий ва Наманган вилоятлари аҳолиси етакчилик қилаётгани маълум бўлди. Энг кўп солиқ имтиёзларини олаётганлар эса Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг