БМТнинг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистонни давлат тўнтариши тўғрисидаги иш бўйича қамалган собиқ дипломат Қодир Юсуповни зудлик билан озод қилишга чақирди. Олтита инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам худди шу баёнот билан чиқди.
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлди. Мазкур хонадон эгасининг онаси Санобар ая Ўринбоева президентни дуо қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссихона ва «Рустамжон Замин ривожи» фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини ва шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошишини» таъкидлади. «Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак. Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада», — деди у.
АҚШ ва Россия президентлари Женевада юзма-юз кўришиб, киберхавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, минтақавий можаролар ва бошқа мавзуларни муҳокама қилди. Жо Байден суҳбат оҳангини «яхши ва ижобий» деб атаган бўлса, Владимир Путин «саммитда ҳеч қандай душманлик бўлмаганини» таъкидлади.
Президент видеоселекторда ўқитувчилар ойлик маошларини ошириш зарурлигини таъкидлади. Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов «давлат бюджетини тасдиқловчи баъзи депутатлар» бундан тўғри хулоса чиқаришига умид қилишини ёзди. Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу жараён депутатларга боғлиқ эмаслигини, Шерматов вазиятдан фойдаланиб «пиар» қилганлигини таъкидлади.
Президент фармони билан Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар очиқланиб бориши тавсия этилмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги солиқ маъмуриятчилиги тизимини ислоҳ қилиш учун 60 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади. Лойиҳа доирасида Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Quadro IH DMCC компанияси пойтахтдаги «Ичан қалъа» меҳмонхонасини сотиб олиш бўйича тендерда ғолиб чиқди. ОАВ хабарларига кўра, меҳмонхона илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Избоскан туманидаги маҳсулотлари 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган тикув-трикотаж корхонаси билан танишди. Фабрикада 830 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. «Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади», — деди давлат рахбари.
Тошкент марказидаги газета ишлаб чиқариш мажмуаси биносини сотиб олиш бўйича тендерда Metro Plaza компанияси ғолиб бўлди. Асосчилар орасида ака-ука Мамасаидовлар ва Миродил Фазилов бор.
Иштихон ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари журналист камерасининг хотира картасини еб қўймаганлигини маълум қилди. «MY5» мухбири ҳам бу ҳақда фақат бошқалардан эшитганлиги, ўзи кўрмаганлигини маълум қилди. Матбуот котибига «ҳайфсан» берилди. Журналист эса камера бузилганлиги ҳолати бўйича судга мурожаат қилмаслигини билдирди.
Эндиликда ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари, ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар ва нострификация тест синовлари жараёнлари интернетда жонли эфирга узатилади.
Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Тўлиқ рўйхат.
Президент фармонига кўра, эндиликда Антикоррупция агентлиги очиқликка оид қонунчилик талабларини мунтазам равишда бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади. Ҳар йил якунида давлат органларининг Очиқлик индекси эълон қилинади. Шунингдек, давлат сирларини сақлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 минг 834 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 295 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Сирдарёда интернет орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилишда гумонланаётган 20 киши қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев икки кунлик амалий ташриф билан Андижон вилоятига йўл олди. Ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Ташқи ишлар вазири ўғли Дониёр Камилов асосчиси сифатида кўрсатилган Metropol Group компанияси 210 млрд сўмга «Сайилгоҳ»да жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини хусусийлаштирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Жамоат саломатлигини сақлашдаги фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб қайтариш маркази очилди. Марказ АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари кўмагида ишга туширилди.
Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шавкат Мавлянов Чилонзор ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг