Интернетда тарқалган видео ортидан Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари ишдан кетди
14 июнь 2021, 16:25

Интернетда тарқалган видео ортидан Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари ишдан кетди

Ижтимоий тармоқларда раққосалар билан бирга видеоси тарқалган Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари Нурали Мирзаев ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

«Отабек Сатторий иши»: Апелляция шикояти Самарқандда кўриб чиқилади
14 июнь 2021, 16:20

«Отабек Сатторий иши»: Апелляция шикояти Самарқандда кўриб чиқилади

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилади. Унинг адвокати ишни кўриб чиқиш жойини ўзгартиришни сўраб, Олий судга ариза киритди.

2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади
14 июнь 2021, 15:06

2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади

Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж мавсумини хорижий зиёратчиларсиз, фақат маҳаллий аҳоли учун ташкил этилиши бўйича қарорни қабул қилди. Бу Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ. Ҳажга боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг навбати кейинги мавсум учун сақлаб қолиниши маълум қилинди.

Москва ва Санкт-Петербургда коронавирус сабабли чекловлар кучайтирилди
14 июнь 2021, 14:25

Москва ва Санкт-Петербургда коронавирус сабабли чекловлар кучайтирилди

Москвада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашгани сабабли 15−19 июнь дам олиш кунлари деб эълон қилинди, 20 июнга қадар ҳайвонот боғлари ва савдо марказларидаги фудкортлар ёпилди, ресторан ва кафелар кечки пайт ишламайди. Талабалар имтиҳонларни онлайн топширишади. Шунга ўхшаш чекловлар, фақат дам олиш кунларисиз, Санкт-Петербургда ҳам жорий қилинди.

Тозалаш иншоотларидан таралаётган бадбўй ҳид туфайли 22 кишига нисбатан иш очилди
14 июнь 2021, 14:09

Тозалаш иншоотларидан таралаётган бадбўй ҳид туфайли 22 кишига нисбатан иш очилди

Тошкентда оқова сувларни тозалаш иншоотларига техник сувларни оқизиш ҳолати бўйича корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Аввалроқ, айни шу сабаб Сергели туманида бадбўй ҳид таралаётгани ҳақида ёзган эдик. Бир қатор корхоналарнинг давлат экологик экспертизаси амал қилиш муддатини олдиндан тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида судга даъво аризаси киритилди.

Жомбойдаги мактабда синфхоналарни ўқувчилар таъмирлаётгани айтилмоқда (фото)
14 июнь 2021, 13:38

Жомбойдаги мактабда синфхоналарни ўқувчилар таъмирлаётгани айтилмоқда (фото)

Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7−11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилингани айтилмоқда.

Ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ ҳаво пасаяди
14 июнь 2021, 13:19

Ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ ҳаво пасаяди

Яқин кунларда иссиқлик Қозоғистондан келадиган салқин ҳаво массаси таъсирида +32…+35 даражагача пасаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

Жаҳон банки Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантиришга $100 млн ажратади
14 июнь 2021, 13:06

Жаҳон банки Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантиришга $100 млн ажратади

Жаҳон банки Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларнинг муниципал хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаш ишлари учун $100 млн ажратади.

Раққосалар билан видео учун Сирдарё ҳокимлиги масъулларига ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилиши айтилди
14 июнь 2021, 11:53 2

Раққосалар билан видео учун Сирдарё ҳокимлиги масъулларига ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилиши айтилди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги туман мутасаддиларига ресторандаги раққосалар билан видео учун ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилишини қайд этди. Уларга «жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги» эслатиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Андижонга боради
14 июнь 2021, 11:24

Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Андижонга боради

Президнет шу ҳафта олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 17−18 июнь кунлари Андижон вилоятига боради.

UzLITI Engineering Ўзбекистонда йирик саноат объектлари қандай лойиҳалаштирилиши ҳақида сўзлаб берди
14 июнь 2021, 11:01

UzLITI Engineering Ўзбекистонда йирик саноат объектлари қандай лойиҳалаштирилиши ҳақида сўзлаб берди

Alter Ego йирик инжиниринг компанияси — UzLITI Engineering фаолияти, лойиҳалари ва режалари ҳақидаги фильмни тақдим этди.

Кеча Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудида 303 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
14 июнь 2021, 10:53

Кеча Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудида 303 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудида 303 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 317 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Нафтали Беннет Исроилнинг янги бош вазири бўлди
14 июнь 2021, 10:51

Нафтали Беннет Исроилнинг янги бош вазири бўлди

Исроил парламенти мамлакатнинг янги коалицион ҳукуматини тасдиқлади. Унга кўра, 12 йил давомида Исроилнинг бош вазири бўлган Биньямин Нетаньяху ўз лавозимини тарк этди. «Ямина» партияси раҳбари Нафтали Беннет мамлакат бош вазири бўлди. Партиялар орасидаги келишувга кўра, у икки йилдан сўнг ўрнини бошқа партия етакчисига бўшатиб бериши керак бўлади.

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди
14 июнь 2021, 10:42

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этган. Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 795,4 мингта абонентни ташкил этган.

Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган
14 июнь 2021, 10:14 8

Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган

«Газета.uz» умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими атрофидаги можароларни ўрганди. Бухоро ва Наманган вилоятларида тест топшириқлари имтиҳондан олдин тарқалиб кетган.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
13 июнь 2021, 14:05

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2020 саралашидаги ўйинлари, Шоҳжаҳон Эргашевнинг антиқа ғалабаси, Европа чемпионати ва унинг атрофидаги жараёнлар, ҳоккей бўйича Канаданинг Жаҳон чемпионлиги — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

«Марсдан селфи» — Қизил сайёрадаги Хитой роботининг янги фотосуратлари эълон қилинди
13 июнь 2021, 13:22 1

«Марсдан селфи» — Қизил сайёрадаги Хитой роботининг янги фотосуратлари эълон қилинди

Хитойнинг «Чжужун» марсоходи Марсдан «селфи» ва Утопия текислигининг қўниш жойидан панорамали фотосуратини тақдим этди. Фотосуратлардан бирида ХХР байроғини ва Пекин-2022 Олимпиадасининг рамзларини кўриш мумкин.

Кеча Ўзбекистонда 304 нафардан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди
13 июнь 2021, 11:22

Кеча Ўзбекистонда 304 нафардан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 минг 510 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 264 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ўтган 4 ойда хориждан 630 мингга яқин мобил телефон импорт қилди
13 июнь 2021, 11:03

Ўзбекистон ўтган 4 ойда хориждан 630 мингга яқин мобил телефон импорт қилди

Ўзбекистон январь-апрель ойлари давомида хориждан қиймати 45,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 628 минг 885 дона мобил телефонлар импорт қилган.

Евро-2020: Дания — Финляндия учрашуви ноҳуш ҳодиса сабаб тўхтаб қолди (фото)
12 июнь 2021, 23:14

Евро-2020: Дания — Финляндия учрашуви ноҳуш ҳодиса сабаб тўхтаб қолди (фото)

Европа чемпионатининг B гуруҳидан ўрин олган Дания — Финляндия учрашуви Кристиан Эриксеннинг ўйин вақтида ҳушидан кетиб, майдонга йиқилиши сабаб тўхтатилди. Ҳозирда футболчининг аҳволи яхши, у ўзига келган. Ушбу ўйиннинг давоми эса бугун, Тошкент вақти билан 23:30 да бўлиб ўтади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг