Тошкентда еттинчи синф ўқувчилари кўз ўнгида мушук боласини иккинчи қават деразасидан улоқтирган ўқитувчи ишдан бўшатилди. Мактаб директори «ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун» интизомий жазога тортилди.
Еттита кинопремьера, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, «Браво» ва Конста концертлари, фотокўргазма, ижодий маҳорат дарслари, театр томошалари, болалар учун кўнгилочар дастурлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. У туркман шоири мероси шарқ шеърияти ва жаҳон адабиётини бойитганини таъкидлади. «Махтумқули ўзбек халқи учун ҳам ғоят ардоқли ва суюкли сиймо», — деди давлат раҳбари.
Рақобат қўмитаси «Наманган мусаффо иқлим» МЧЖга 700 мингдан ортиқ истеъмолчига 11 млрд сўмлик маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берди.
Шанба куни Ўзбекистоннинг айрим жойларида, якшанба куни катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда у қорга айланади. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +17…+25 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида октябрь ойи бошида 32 нафар гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатувчи шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан жабрланганларни бирлаштирган Нихон Ҳиданкё ташкилотига топширилди. Мукофот «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун» берилди.
Ўзбекистон ўз қонунчилигини ЖСТ келишувлари билан 29 фоизга уйғунлаштирди (йил бошида кўрсаткич 25 фоиз эди), деди Шавкат Мирзиёев. Президент 269 лаборатория ва 2000 дан ортиқ маҳаллий стандартларнинг халқаро стандартларга мувофиқ тан олинишига эришиш бўйича топшириқ берди.
13 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳавo ҳарорати кечалари +3…+8, баъзи жойларда 0…−2 даражагача, кундуз кунлари +13…+18 даражагача пасаяди.
14−18 октябрь кунлари Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади. Бу йил 40 та мамлакатдан рассом ва кураторлар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазмаларда 120 дан ортиқ санъат асарлари намойиш этилади. Дастурда хорижлик рассомларнинг маҳорат дарслари ва халқаро конференция ўрин олган.
Самарқанд шаҳрида яшовчи 38 ёшли эркак кўчада ўйнаб юрган вояга етмаган қизга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар қилишда айбланиб, 5 суткага қамалди. Эркак айбига иқрор бўлиб, суддан енгиллик сўраган.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Азимжон Назаров суд томонидан бир нечта жиноятда айбдор деб топилди. Назаров 550 минг доллардан ортиқ миқдоридаги зарар етказгани аниқланган. Суд унга нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади. Шунингдек, фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, уларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиладиган махсус сайт ишга туширилади.
ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб келинган гиёҳванд моддаларни мусодара қилди. Мазкур ҳолатларда қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистонда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилиши белгиланди. Марказнинг асосий вазифаси қобилиятли, фанларни чуқур ўрганишга қизиқувчи ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун шароит яратиш бўлади.
Пойтахтдаги метро бекатларига яқин бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг иш вақтини ўзгартириш таклифи илгари сурилмоқда. Унга кўра, иш соат 08:00 да эмас 09:00 да бошланади. «Бу нафақат транспортдаги тиғизлик, балки йўллардаги тирбандликларни ҳам камайтиради», — деди метрополитен бош муҳандиси.
Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган.
Урал Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.
Олмазор туманида Matiz ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб Spark билан тўқнашди. Оқибатда 40 ёшли Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага олиб кетилди.
Rixos Tersane Istanbul сайёҳлик мажмуаси дунёнинг барча бурчакларидан ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очди. Меҳмонхона Истанбулнинг маданий ва саноат мероси элементларини ўзида мужассамлаштирган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг