Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари бўлди
10 октябр 2024, 13:05

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари бўлди

Президент фармони билан Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар МБда департамент директори лавозимида фаолият юритган. Аввалги ўринбосар Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлганди.

Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади — пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов
10 октябр 2024, 12:25

Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади — пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов президент шаҳардаги ҳар бир туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш таклифини берганини маълум қилди. Шунингдек, Тошкентда архитекторлар тайёрлаш учун шаҳарсозлик институти, тирбандликларни бартараф этиш бўйича Йўлларни бошқариш департаменти ташкил этиш режаси айтилди.

АҚШдаги элчихона Флоридадаги тўфон туфайли ўзбекистонликларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди
10 октябр 2024, 11:25

АҚШдаги элчихона Флоридадаги тўфон туфайли ўзбекистонликларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди

Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Флорида штатидаги ўзбекистонликларни «Милтон» тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Тез ёрдам керак бўлганида ваколатхона ва штатдаги ёрдам хизматларига мурожаат қилишлари сўралди.

Тошкент метрополитени 2025 йилда 10 та махсус вентилятор сотиб олади
10 октябр 2024, 11:14

Тошкент метрополитени 2025 йилда 10 та махсус вентилятор сотиб олади

Тошкент метрополитенининг вентиляция тизими икки йилдан буён таъмирланмоқда. Таъмирлаш ва созлаш ишлари йўловчилар оқими ошгани ва вентиляция қурилмалари узоқ йиллардан бери узлуксиз ишлаб келаётгани боис бошланган. 2025 йилда 10 та янги вентилятор харид қилиш режалаштирилган.

Самарқандда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
10 октябр 2024, 10:46

Самарқандда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Range Rover автомобили Lacetti ва Damas`ни уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди.

АҚШ Ўзбекистонга 435 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди
10 октябр 2024, 10:10

АҚШ Ўзбекистонга 435 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди

АҚШ ўзининг USAID дастури орқали 435 минг долларлик 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказди. Мазкур инсонпарварлик ёрдами 145 дан зиёд ижтимоий муассасаларга ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатилади. Бу орқали 33 мингдан ортиқ инсонни қамраб олиш режалаштирилган.

Қўлда терилган 1 кг пахта учун 2500 сўм ҳақ тўланади
10 октябр 2024, 09:56

Қўлда терилган 1 кг пахта учун 2500 сўм ҳақ тўланади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланишини маълум қилди. Бу учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан фермерга имтиёзли кредит берилади.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
10 октябр 2024, 09:17

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар Маҳаллалар уюшмасида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаган.

Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
10 октябр 2024, 01:59

Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда прокуратура терговчиси жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетди
10 октябр 2024, 01:17 1

Тошкентда прокуратура терговчиси жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетди

Тошкент шаҳрида прокуратура катта терговчисига қидирув эълон қилинди. У фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 40 минг доллар олиб, қочиб кетган.

Бухородаги янги халқаро аэропорт ўтказувчанлиги икки баравар оширилади
10 октябр 2024, 00:55

Бухородаги янги халқаро аэропорт ўтказувчанлиги икки баравар оширилади

Президент Бухоро халқаро аэропорти қурилиши режаси билан танишди. У янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади.

ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
10 октябр 2024, 00:31

ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, фойдаланилмаётган салоҳиятни рўёбга чиқариш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Қашқадарёда шифохона 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
10 октябр 2024, 00:16

Қашқадарёда шифохона 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қарши шаҳридаги она ва бола саломатлиги маркази 4 дона чиллер совутиш тизимини электр тармоғига ноқонуний улаб, 2,1 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди.

Самарқандда йўлга югуриб чиққан аёл Damas уриб кетиши сабабли вафот этди
9 октябр 2024, 23:59

Самарқандда йўлга югуриб чиққан аёл Damas уриб кетиши сабабли вафот этди

Самарқанднинг Нарпай туманида белгиланмаган жойдан йўлга югуриб чиққан аёлни Damas уриб кетди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон аэропортларида 9 ойда йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди
9 октябр 2024, 22:54

Ўзбекистон аэропортларида 9 ойда йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди

III чоракда Ўзбекистон аэропортларининг асосий кўрсаткичлари ошди. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан йўловчи ташиш 33 фоизга ўсиб, қарийб миллион кишини ташкил этди. 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилди, бу ўтган йилнинг январь-сентябрига нисбатан 36 фоизга кўп.

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди
9 октябр 2024, 22:26

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди

КХДР «миллий хавфсизлик ҳимояси учун» Жанубий Корея билан қолган барча автомобиль ва темирйўлларни ёпишини эълон қилди. Жанубий Корея буни «Ким Чен Ин муваффақиятсиз режимининг умидсиз чораси» деб атади.

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис
9 октябр 2024, 20:39

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси лойиҳасига кўра, ҳудуд 3 та зонага бўлинади: консервация, реконструкция ва реновация. Экологик муаммолар, «15 дақиқалик шаҳар» тамойили ҳамда Тошкент вилояти туманларини пойтахт билан ягона агломерация сифатида ривожлантириш ҳисобга олинган.

ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида электр узатиш линияси қурилиши учун 15 млн доллар грант ажратади
9 октябр 2024, 19:46

ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида электр узатиш линияси қурилиши учун 15 млн доллар грант ажратади

Тожикистон мамлакат энергетика тизимини Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қайта улаш ва Ўзбекистонга янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси учун ОТБдан 15 млн доллар олади.

Флоридада тўфон туфайли миллионлаб аҳолини эвакуация қилиш буюрилди
9 октябр 2024, 18:55

Флоридада тўфон туфайли миллионлаб аҳолини эвакуация қилиш буюрилди

АҚШнинг Флорида штати ҳукумати «Милтон» тўфони хавфи туфайли 5,5 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилишга чақирди. Эвакуация штат тарихидаги энг йирикларидан бири бўлди.

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков
9 октябр 2024, 18:02

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков интервьюда ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмаслигини айтди. «Ҳар бир ижодкор маънавий қурол. У кимнингдир мақсади йўлида хизмат қилмаслиги керак. Айни дамда тартиб ва чекловлар ҳеч кимнинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги шарт», — деди вазир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг