Ерни ноқонуний ажратишга қарши чиққан депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
19 май 2021, 17:05 1

Ерни ноқонуний ажратишга қарши чиққан депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Ноқонуний равишда ер участкалари ажратиш ва шаҳар ҳокимининг қарорларига қарши чиқиб келаётган Андижон шаҳар кенгаши депутати Шуҳратбек Каримов прокурор таклифи билан дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бунга ушбу депутат таъсисчи бўлган компанияга қарши жиноий иш сабаб бўлган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва жамоатчилик депутатни қўллаб-қувватладилар. Сенат комиссияси вазиятни ўрганмоқда.

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди
19 май 2021, 16:58

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди. Филиалга талабалар мутахассисликлар бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилинади. Ўқув жараёнлари 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Европада велосипедчилар сонини 2030 йилгача икки баробарга ошириш режалаштирилмоқда
19 май 2021, 16:40

Европада велосипедчилар сонини 2030 йилгача икки баробарга ошириш режалаштирилмоқда

Европа мамлакатлари минтақада 2030 йилга қадар велосипедчилар сонини оширишни кўзда тутган режани имзолади. Ҳукуматлар пиёда сайр қилувчилар сонини оширишни ҳам мақсад қилган. Ушбу чоралар йўллардаги тирбандликлардан халос бўлиш, шаҳар муҳитидан самарали фойдаланишга имкон беради, деб ҳисобламоқда экспертлар.

Долларнинг расмий курси кетма-кета еттинчи бор кўтарилмоқда
19 май 2021, 16:08

Долларнинг расмий курси кетма-кета еттинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 586 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.

Humans чексиз трафикли иловаларни тақдим этади
19 май 2021, 15:00 1

Humans чексиз трафикли иловаларни тақдим этади

Humans мижозлари кўп фойдаланадиган хизматлар ва дастурларни танлаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари етказилади
19 май 2021, 12:18

1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари етказилади

Президент топшириғига биноан 1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy русумли тез тиббий ёрдам машиналари етказилади. Ҳозир ҳудудларда 850 та хизмат муддатини ўтаган Damas тез тиббий ёрдам машиналари мавжуд.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки янги ҳамкорлик дастурини тайёрлашади
19 май 2021, 12:16

Ўзбекистон ва Жаҳон банки янги ҳамкорлик дастурини тайёрлашади

Президент Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки делегацияси янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олдилар. Ҳамкорлик кун тартибига қашшоқликни камайтиришни қўллаб-қувватлаш, жадаллаштирилган саноатлаштириш ва коррупцияга қарши кураш каби йўналишлар киради.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр
19 май 2021, 12:03

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр, деди туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов. Лойиҳани амалга ошириш учун чет элликлар ариза юбориши мумкин бўлган портал ишга туширилади. Ҳозирда «Осиё Шенгенига» Қирғизистон, Мўғулистон ва бир қатор Кавказорти мамлакатлари қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Яна 500 минг доза хитой-ўзбек вакцинаси Ўзбекистонга келтирилди
19 май 2021, 11:19 1

Яна 500 минг доза хитой-ўзбек вакцинаси Ўзбекистонга келтирилди

Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди.

ID картаси бор ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин
19 май 2021, 10:57

ID картаси бор ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин

1 сентябрдан бошлаб ID карталари бор ҳайдовчилар йўл патруль хизмати инспекторига нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ҳамда «тонировка» учун рухсатномани шахсан тақдим этиши шарт бўлмайди. 19 майдан бошлаб ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

Ўзбекистонда паралимпия ҳаракати ривожлантирилади
19 май 2021, 10:55

Ўзбекистонда паралимпия ҳаракати ривожлантирилади

Президент паралимпия ҳаракатини ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилади. Бутун мамлакат бўйлаб ногиронлар ва ногиронлар учун спорт билан шуғулланиш учун шароитларни кенгайтириш режалаштирилган.

БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақаси бўйича махсус резолюция қабул қилди
19 май 2021, 08:49

БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақаси бўйича махсус резолюция қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилди. Бу ташаббус билан Ўзбекистон президенти чиққан эди.

Апрелда автомобилларга талаб қандай ўзгарди
19 май 2021, 08:12

Апрелда автомобилларга талаб қандай ўзгарди

Автомобиль бозоридаги талаб апрель ойида мартга нисбатан 14,1 фоизга ошиб, ўсишда давом этди. Шартномалар сони ортади, бироқ нархларнинг кескин кўтарилиши кутилаётгани йўқ. Илк бор хориж автолари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

18 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар — Дайжест
18 май 2021, 23:35

18 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар — Дайжест

Тиббий суғуртани жорий қилиш муҳимлигини таъкидлаган президент, Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасидаги янги битимлар, метрода иш соатларининг ўзгариши, ҳокимнинг маҳфий қарори сабабли товон пули ололмаган тадбиркор ҳамда пойтахт ҳокимининг ўринбосари маҳалла раисига нисбатан куч ишлатгани — «Газета.uz»нинг 18 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Тиббий суғуртани жорий қилиш тезлашмаса, тиббиётда кескин ўзгариш бўлмайди» — президент
18 май 2021, 20:57

«Тиббий суғуртани жорий қилиш тезлашмаса, тиббиётда кескин ўзгариш бўлмайди» — президент

Сешанба кунги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев тиббий суғурта бўйича Сирдарё тажрибасини тезроқ бутун республикада ҳаётга тадбиқ этиш зарурлигини қайд этди. Бундан ташқари, жарроҳлик амалиётини талаб этмайдиган юрак қон-томир, ошқозон-ичак, нафас йўллари, тери касалликларига диагноз қўйиш, даволаш ва реабилитация жараёнларини туманларда амалга ошириш кераклиги айтилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 май 2021, 20:05

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ президенти ва вице-президентининг 2020 йил учун солиқ декларациялари, Колумбиядаги намойишларда 1,7 мингдан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Грузия, Молдова ва Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича меморандум имзолагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 августга қадар Сирдарёдаги, 1 ноябргача эса Тошкентдаги поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади
18 май 2021, 19:51

1 августга қадар Сирдарёдаги, 1 ноябргача эса Тошкентдаги поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади

1 августга қадар Сирдарёдаги, 1 ноябргача эса Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш режалаштирилмоқда. Гулистондаги оилавий поликлиникани тажриба доирасида хусусий шерикликка бериш кўзланмоқда.

Электромобилларни олиб кириш учун йиғимни бекор қилиш маъқулланди
18 май 2021, 18:59

Электромобилларни олиб кириш учун йиғимни бекор қилиш маъқулланди

Электромобилларни сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Қонунчилик палатаси Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди.

«Бепул тиббиёт йўқ, ҳаммаёқда коррупция деяпти одамлар» — Шавкат Мирзиёев
18 май 2021, 18:35 1

«Бепул тиббиёт йўқ, ҳаммаёқда коррупция деяпти одамлар» — Шавкат Мирзиёев

Президент тиббиёт соҳасига бағишланган видеоселекторда республикадан ажратилаётган маблағлар тўғри сарфланмаётганини танқид қилди. «Бепул тиббиёт йўқ, ҳаммаёқда коррупция деяпти одамлар», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари соҳада ўзгариш қилиш шарт бўлган 5 та йўналишни белгилаб берган.

Фуқарога $13 минг эвазига ер олиб бермоқчи бўлган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди
18 май 2021, 16:39

Фуқарога $13 минг эвазига ер олиб бермоқчи бўлган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди

Самарқанд вилоятида фуқарога 13 минг АҚШ доллари эвазига 15 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг