Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди
12 апрель 2023, 20:41

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у яшаш хонадонининг ертўласидан топилган. Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Нима учун Тошкентда сув тошқинлари давом этмоқда? Янги топшириқлардан сўнг муаммо ҳал бўладими?
12 апрель 2023, 18:38

Нима учун Тошкентда сув тошқинлари давом этмоқда? Янги топшириқлардан сўнг муаммо ҳал бўладими?

Кучли ёғингарчиликлар Тошкентни сув босишига олиб келмоқда. Дренаж тизимини таъмирлаш 2015 йилдан буён юқори савияда муҳокама қилинмоқда. Яқинда президент муаммони ҳал этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш юзасидан яна бир бор топшириқ берди. Хўш, дренаж тизимида нима нотўғри ва уни қандай ҳал қилиш керак?

Мирзиёев Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрди — видео
12 апрель 2023, 18:19

Мирзиёев Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрди — видео

Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.

Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти
12 апрель 2023, 17:44

Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти

Ўзбекистонда энди аёлларга шилқимлик қилганлар 15 суткагача қамалиши мумкин, хотинини дўппослаганлар жавобгарликка тортилади. Жинсий зўравонлик қилганлар эса «қўнғироқдан қўнғироққача» ўтиришади. Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти — «Газета.uz» материалида.

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди
12 апрель 2023, 17:44

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Malibu автомобилига сохта рақам тақиб, бир нечта қоидабузарликлар содир этди. Унинг айтишича, сохта рақамни таниши орқали Москвада ясаттирган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди
12 апрель 2023, 17:23

Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларининг 2 нафар ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди. Улардан бири 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани, иккинчиси эса аукционга чиқиб кетган ер майдонини фуқарога қолдириб бериш эвазига 500 доллар олгани айтилмоқда.

Фарғонада фуқаро хонадонида туғилган тулки болалари ҳайвонот боғига топширилди
12 апрель 2023, 16:33

Фарғонада фуқаро хонадонида туғилган тулки болалари ҳайвонот боғига топширилди

Тошлоқ туманида фуқаро хонадонида туғилган иккита тулки боласи қутқарилди. Парваришга муҳтож икки ойлик жониворлар Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғига топширилди.

Тошкент шаҳар округидаги айрим участкаларда фуқаролар тажриба тарзида биометрик идентификациядан ўтади
12 апрель 2023, 15:58

Тошкент шаҳар округидаги айрим участкаларда фуқаролар тажриба тарзида биометрик идентификациядан ўтади

30 апрель кунги референдумда 14-Тошкент шаҳар округидаги айрим участкаларда фуқаролар биометрик идентификациядан ўтади. Бунда улар паспорт ёки ID-картасини сканердан ўтказиб, квитанция олади. Сўнг бюллетенда овоз беради. «Комиссия аввалгидек фуқарони рўйхатдан изламайди», деди МСК раиси ўринбосари.

Шавкат Мирзиёев беш давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
12 апрель 2023, 14:19

Шавкат Мирзиёев беш давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент 12 апрель куни Фаластин элчиси Жавад Аввад, Япония элчиси Хатори Такаши, Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакия элчиси Виктор Борецки ва Покистон элчиси Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Президент Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича кўрсатма берди
12 апрель 2023, 14:05

Президент Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича кўрсатма берди

Президент Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича топшириқ берди. Ташкилот ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, турли самарасиз анжуманлар ўтказиш билан бандлиги, шунингдек, интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги танқид қилинди.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари тиббий хизматдан умрбод бепул фойдаланиши мумкин
12 апрель 2023, 13:58

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари тиббий хизматдан умрбод бепул фойдаланиши мумкин

Эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари тиббий хизматдан умрбод бепул фойдаланади. 1 июлдан Спорт вазирлигида 2 млн 940 минг сўмлик стипендия жорий қилинади. Уни оладиганларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади. Қолаверса, спортчиларга бериладиган мукофот пуллари ҳам тасдиқланди.

Бу йил Тошкентнинг қайси кўчаларида автобус учун махсус йўлаклар пайдо бўлади?
12 апрель 2023, 12:48

Бу йил Тошкентнинг қайси кўчаларида автобус учун махсус йўлаклар пайдо бўлади?

Сентябрь ойида Тошкент кўчаларида янги транспорт коллапси бўлиши кутилмоқда. Ҳокимият бунга ҳозирлик кўрмоқда ва чорраҳаларда ақлли светофорлар ўрнатган ҳолда 13 та магистраль кўчаларда автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакларни жорий этиш устида ишламоқда.

Ўзбекистонда кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади
12 апрель 2023, 12:28

Ўзбекистонда кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади

Ўзбекистондаги вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади. У ерларда киберспорт, спорт ўйингоҳлари, караоке, театр, мода подиумлари, бук-кафе ва бошқа кўнгилочар жойлар бўлади.

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди
12 апрель 2023, 11:55

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди

Пешку туманида қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси деярли ўзгаришсиз қолди
12 апрель 2023, 10:24

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси деярли ўзгаришсиз қолди

Тижорат банклари 12 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 355 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 475 сўм.

Наманганда МИБ ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
12 апрель 2023, 10:03

Наманганда МИБ ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Тўрақўрғон туманида эркак уйига 27 млн сўмлик банк кредити ва бошқа қарзларини ундириш учун келган МИБ ходимига пичоқ билан ташланди. Ходим ўзини ҳимоя қилиб, ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олди. Ҳолат бўйича фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан қум чиқди
12 апрель 2023, 09:57

Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан қум чиқди

Хўжайли туманидаги 41-мактабда ўқувчиларга берилган шоколад ичидан қум, кекс ичидан эса қизлар сочига тақадиган восита чиқди. Болаларга берилган «Стел» шоколади ташқи кўринишидан «Степ» шоколадига жуда ўхшаш ва у контрафакт маҳсулот бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ХТВ ҳолат ўрганилаётганини билдирди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади
12 апрель 2023, 09:37

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.

Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 апрель 2023, 22:29

Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти прокуратураси Чироқчи туманида Тянь-Шан қўнғир айиғининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Аввалроқ жонивор ички ишлар бўлими бошлиғининг буйруғи билан «аҳоли хавфсизлиги учун» отилгани хабар қилинганди.

11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 апрель 2023, 22:00

11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Путин билан телефонда гаплашган Шавкат Мирзиёев, Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилган президент, ёшлар «яхши», «ўрта», «аҳволи оғир» тоифаларига ажратилиши, Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этгани, импорт товарларга истеъмол кредити берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг