Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради
18 май 2021, 16:27 3

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради

Рўмол ўраган қизларга сайлов сабабли уларга индашмаётгани, сайловдан кейин «қанақадир ташкилотлар» ота-оналарини суриштиришини айтган Чиноздаги 45-мактаб директори бу ҳақда ҳеч қандай органлардан топшириқ бўлмаганини билдирди. У жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўради.

Долларнинг расмий курси кетма-кета олтинчи бор кўтарилмоқда
18 май 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кетма-кета олтинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 10,89 сўмга қимматлади ва жами 10 577 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.

Ҳокимнинг «маҳфий» қарори туфайли тадбиркорга товон пули тўлаб берилмади
18 май 2021, 15:23

Ҳокимнинг «маҳфий» қарори туфайли тадбиркорга товон пули тўлаб берилмади

Тошкентнинг туман ҳокими «маҳфий» қарорига биноан тадбиркор ер участкасини олиб қўйилиши муносабати билан ўз савдо объектидан маҳрум бўлди, дея маълум қилди бизнес омбудсман. Суд пойтахт ҳокимиятига бузилган иншоот учун тадбиркорга товон пули тўлаш мажбуриятини юклади.

Кўплаб инсонлар ортиқча иш юки сабабли вафот этмоқда — ЖССТ ва ХМТ
18 май 2021, 14:53

Кўплаб инсонлар ортиқча иш юки сабабли вафот этмоқда — ЖССТ ва ХМТ

Узоқ давом этадиган иш куни инсульт ва юрак касалликларининг келиб чиқишига, бунинг оқибатида ҳар йили юз минглаб инсонларнинг ўлимига олиб келади. ЖССТ ва ХМТнинг ушбу мавзудаги дастлабки тадқиқотларига кўра, ортиқча меҳнат қилиш касбий касалликлар учун энг муҳим хавф омилига айланган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари маҳалла раисини ҳақоратлаб, куч ишлатди — Маҳалла вазирлиги
18 май 2021, 14:34 1

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари маҳалла раисини ҳақоратлаб, куч ишлатди — Маҳалла вазирлиги

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги маҳаллалардан бирининг раисини ҳақорат қилди ва жисмоний куч ишлатди, деб хабар берди Маҳалла вазирлиги.

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юборди. Бола вафот этди
18 май 2021, 13:01

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юборди. Бола вафот этди

Сирдарё вилоятида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактабнинг 2 синф ўқувчисини уриб юборди. Бола олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.

Самарқандда пиёда юк автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди
18 май 2021, 12:50

Самарқандда пиёда юк автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди

Самарқанд вилоятида 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборди. 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистонлик дзюдочилар Қозоғистондаги Осиё кубогида 2-ўринни эгаллашди
18 май 2021, 11:33

Ўзбекистонлик дзюдочилар Қозоғистондаги Осиё кубогида 2-ўринни эгаллашди

Қозоғистонда бўлиб ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон спортчилари 14 та медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Чилонзор ва Ўзбекистон метро линиялари ишлаш вақтини ўзгартиради
18 май 2021, 11:33

Чилонзор ва Ўзбекистон метро линиялари ишлаш вақтини ўзгартиради

Пойтахт метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари 21 майдан бошлаб янги жадвал асосида ишлайди.

Ижтимоий сўров: ҳар ўнинчи респондент оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди
18 май 2021, 11:31

Ижтимоий сўров: ҳар ўнинчи респондент оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди

«Ижтимоий фикр» сўровномасида иштирок этганларнинг кўпчилиги оилада куч ишлатиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Лекин 10,3 фоиз респондентлар «аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда» куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.

Яна бир миллион дозада хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди
18 май 2021, 10:58 1

Яна бир миллион дозада хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга хитой-ўзбек вакцинасининг навбатдаги партияси 1 миллион дозада олиб келинди. Эртага ушбу вакцинадан яна 500 минг доза вакцина олиб келиниши айтилмоқда.

Жаҳон банки сув таъминоти ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди
18 май 2021, 10:56

Жаҳон банки сув таъминоти ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» ва «Миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича битимларни имзолади.

Самарқандда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди
18 май 2021, 10:06

Самарқандда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди

Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.

Самарқандда сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдирган ИИБ раҳбарларига чора кўрилди
18 май 2021, 09:50 2

Самарқандда сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдирган ИИБ раҳбарларига чора кўрилди

Самарқанд вилоятида туман ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Унга кўра, Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори М.Тоғаевга ҳайфсан, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга танбеҳ интизомий жазоси берилди. Туман ИИБ бошлиғининг ҳаракатлари эса «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилади.

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»
17 май 2021, 21:12 2

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»

«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 май 2021, 20:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ҳиндистонга довулли шамол ва ёмғирли циклон яқинлашаётгани, Британия ҳукуматининг ҳайвонларни ақлли мавжудодлар деб тан олаётгани, Фаластин-Исроил можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди
17 май 2021, 19:03

Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига Миралишер Исломов директор этиб тайинланди.

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди
17 май 2021, 18:44

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди
17 май 2021, 18:19

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди

Россиялик овчига берилган иккинчи Тянь-Шань қўнғир айиғини отиш учун берилган рухсат бекор қилинди, деди Экология давлат қўмитаси вакили. Қарор жамоатчиликнинг норозилигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.

«Ўзбекистон темир йўллари» 9 млн доллар фойда кўрди (аниқлаштирилди)
17 май 2021, 17:59

«Ўзбекистон темир йўллари» 9 млн доллар фойда кўрди (аниқлаштирилди)

2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси пасайиб, 95,69 млрд сўмни (9 млн доллар атрофида) ташкил этди. 2020 йилда компания 352,7 миллиард сўм зарар кўрди, гарчи бир йил олдин фойда 850 миллиард сўмдан ошган бўлса.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг