Тошкентнинг туман ҳокими «маҳфий» қарорига биноан тадбиркор ер участкасини олиб қўйилиши муносабати билан ўз савдо объектидан маҳрум бўлди, дея маълум қилди бизнес омбудсман. Суд пойтахт ҳокимиятига бузилган иншоот учун тадбиркорга товон пули тўлаш мажбуриятини юклади.
Узоқ давом этадиган иш куни инсульт ва юрак касалликларининг келиб чиқишига, бунинг оқибатида ҳар йили юз минглаб инсонларнинг ўлимига олиб келади. ЖССТ ва ХМТнинг ушбу мавзудаги дастлабки тадқиқотларига кўра, ортиқча меҳнат қилиш касбий касалликлар учун энг муҳим хавф омилига айланган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги маҳаллалардан бирининг раисини ҳақорат қилди ва жисмоний куч ишлатди, деб хабар берди Маҳалла вазирлиги.
Сирдарё вилоятида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактабнинг 2 синф ўқувчисини уриб юборди. Бола олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилоятида 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборди. 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.
Қозоғистонда бўлиб ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон спортчилари 14 та медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Пойтахт метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари 21 майдан бошлаб янги жадвал асосида ишлайди.
«Ижтимоий фикр» сўровномасида иштирок этганларнинг кўпчилиги оилада куч ишлатиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Лекин 10,3 фоиз респондентлар «аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда» куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Ўзбекистонга хитой-ўзбек вакцинасининг навбатдаги партияси 1 миллион дозада олиб келинди. Эртага ушбу вакцинадан яна 500 минг доза вакцина олиб келиниши айтилмоқда.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» ва «Миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича битимларни имзолади.
Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.
Самарқанд вилоятида туман ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Унга кўра, Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори М.Тоғаевга ҳайфсан, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга танбеҳ интизомий жазоси берилди. Туман ИИБ бошлиғининг ҳаракатлари эса «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилади.
«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.
Ҳиндистонга довулли шамол ва ёмғирли циклон яқинлашаётгани, Британия ҳукуматининг ҳайвонларни ақлли мавжудодлар деб тан олаётгани, Фаластин-Исроил можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига Миралишер Исломов директор этиб тайинланди.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.
Россиялик овчига берилган иккинчи Тянь-Шань қўнғир айиғини отиш учун берилган рухсат бекор қилинди, деди Экология давлат қўмитаси вакили. Қарор жамоатчиликнинг норозилигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.
2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси пасайиб, 95,69 млрд сўмни (9 млн доллар атрофида) ташкил этди. 2020 йилда компания 352,7 миллиард сўм зарар кўрди, гарчи бир йил олдин фойда 850 миллиард сўмдан ошган бўлса.
Долларнинг расмий курси 15,27 сўмга қимматлади ва жами 10 566,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.
Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади. Унга фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланган шахсларга ва унда сақланган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда кириш рухсат этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг