Ноқонуний равишда ер участкалари ажратиш ва шаҳар ҳокимининг қарорларига қарши чиқиб келаётган Андижон шаҳар кенгаши депутати Шуҳратбек Каримов прокурор таклифи билан дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бунга ушбу депутат таъсисчи бўлган компанияга қарши жиноий иш сабаб бўлган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва жамоатчилик депутатни қўллаб-қувватладилар. Сенат комиссияси вазиятни ўрганмоқда.
Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди. Филиалга талабалар мутахассисликлар бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилинади. Ўқув жараёнлари 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Европа мамлакатлари минтақада 2030 йилга қадар велосипедчилар сонини оширишни кўзда тутган режани имзолади. Ҳукуматлар пиёда сайр қилувчилар сонини оширишни ҳам мақсад қилган. Ушбу чоралар йўллардаги тирбандликлардан халос бўлиш, шаҳар муҳитидан самарали фойдаланишга имкон беради, деб ҳисобламоқда экспертлар.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 586 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.
Humans мижозлари кўп фойдаланадиган хизматлар ва дастурларни танлаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.
Президент топшириғига биноан 1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy русумли тез тиббий ёрдам машиналари етказилади. Ҳозир ҳудудларда 850 та хизмат муддатини ўтаган Damas тез тиббий ёрдам машиналари мавжуд.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки делегацияси янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олдилар. Ҳамкорлик кун тартибига қашшоқликни камайтиришни қўллаб-қувватлаш, жадаллаштирилган саноатлаштириш ва коррупцияга қарши кураш каби йўналишлар киради.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр, деди туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов. Лойиҳани амалга ошириш учун чет элликлар ариза юбориши мумкин бўлган портал ишга туширилади. Ҳозирда «Осиё Шенгенига» Қирғизистон, Мўғулистон ва бир қатор Кавказорти мамлакатлари қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди.
1 сентябрдан бошлаб ID карталари бор ҳайдовчилар йўл патруль хизмати инспекторига нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ҳамда «тонировка» учун рухсатномани шахсан тақдим этиши шарт бўлмайди. 19 майдан бошлаб ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.
Президент паралимпия ҳаракатини ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилади. Бутун мамлакат бўйлаб ногиронлар ва ногиронлар учун спорт билан шуғулланиш учун шароитларни кенгайтириш режалаштирилган.
БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилди. Бу ташаббус билан Ўзбекистон президенти чиққан эди.
Автомобиль бозоридаги талаб апрель ойида мартга нисбатан 14,1 фоизга ошиб, ўсишда давом этди. Шартномалар сони ортади, бироқ нархларнинг кескин кўтарилиши кутилаётгани йўқ. Илк бор хориж автолари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Тиббий суғуртани жорий қилиш муҳимлигини таъкидлаган президент, Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасидаги янги битимлар, метрода иш соатларининг ўзгариши, ҳокимнинг маҳфий қарори сабабли товон пули ололмаган тадбиркор ҳамда пойтахт ҳокимининг ўринбосари маҳалла раисига нисбатан куч ишлатгани — «Газета.uz»нинг 18 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Сешанба кунги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев тиббий суғурта бўйича Сирдарё тажрибасини тезроқ бутун республикада ҳаётга тадбиқ этиш зарурлигини қайд этди. Бундан ташқари, жарроҳлик амалиётини талаб этмайдиган юрак қон-томир, ошқозон-ичак, нафас йўллари, тери касалликларига диагноз қўйиш, даволаш ва реабилитация жараёнларини туманларда амалга ошириш кераклиги айтилди.
АҚШ президенти ва вице-президентининг 2020 йил учун солиқ декларациялари, Колумбиядаги намойишларда 1,7 мингдан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Грузия, Молдова ва Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича меморандум имзолагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
1 августга қадар Сирдарёдаги, 1 ноябргача эса Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш режалаштирилмоқда. Гулистондаги оилавий поликлиникани тажриба доирасида хусусий шерикликка бериш кўзланмоқда.
Электромобилларни сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Қонунчилик палатаси Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди.
Президент тиббиёт соҳасига бағишланган видеоселекторда республикадан ажратилаётган маблағлар тўғри сарфланмаётганини танқид қилди. «Бепул тиббиёт йўқ, ҳаммаёқда коррупция деяпти одамлар», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари соҳада ўзгариш қилиш шарт бўлган 5 та йўналишни белгилаб берган.
Самарқанд вилоятида фуқарога 13 минг АҚШ доллари эвазига 15 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг